Муҳрим dan repost
Фарғона ҳокими Шуҳрат Ғаниев — дилбар шахс. У, бир томондан, «Қўқон ушшоғи»ни ёддан куйлаб берган кишига Nexia, Муҳаммад Юсуфнинг «Дўппи» шеърини зўр ихлос билан айтиб берган ўқувчига компьютер совға қилиб юборадиган ҳотамтой; шеърият шайдоси, адабиёт ҳомийси — ҳоким бўлмаганида, катта эҳтимол билан, шоир бўларди. Бошқа томондан — ўзига ёқмайдиган «Тошкент фуқаролари»га уларнинг ичак-човоқларни бошларига салла қилиб қўйиш билан, айтганини қилмаган ҳокимчаларнинг оғзига эса ҳижобли аёлларнинг рўмолини тиқиб қўйиш билан таҳдид қиладиган кўланкаси майдон хон.
Шубҳасиз, Шуҳрат Ғаниев — замонамизнинг энг ҳақиқий қаҳрамони. Бизнинг замонамиз қаҳрамони. Бизнинг қаҳрамонимиз. Бир сўз билан айтганда — юзимиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ
Шубҳасиз, Шуҳрат Ғаниев — замонамизнинг энг ҳақиқий қаҳрамони. Бизнинг замонамиз қаҳрамони. Бизнинг қаҳрамонимиз. Бир сўз билан айтганда — юзимиз.
https://t.me/joinchat/AAAAAEG2GQMHhMdalJO5IQ