Rashid Usmonov live


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Спорт ва саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмоновнинг телеграм канали.
Веб сайт: www.usmonov.uz
Боғланиш ва муҳокама учун гуруҳ: https://t.me/rashidusmonovlivechat
Ютубе: https://www.youtube.com/c/RashidUsmonov

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Rashid Usmonov live dan repost
Барча мусулмон аҳлига улуғ байрамимиз Рамазон Ҳайити муборак бўлсин!

Шу кунларга етказганига, шу лаҳзалар билан қувонтирганига, Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин.


📣 Ассалому алейкум азиз “Rashid Usmonov live” канали аъзолари!

Абдурашид Усмонов (Аллоҳ раҳматига олсин) ҳаётлик вақтида янги бир лойиҳамиз асосчиларидан бирига айланишга улгурган эдилар. Мана энди ушбу лойиҳа “ASH-SHIFA akademiyasi” номи остида ўз фаолиятини бошлади. Умид қиламизки лойиҳамиз инсонларга кўп манфаатли бўлиб чиқади ва келажакда уни асосчилари, жумладан Rashid Usmonov номидан садақаи жория бўлиб қолади. ✅

Марҳамат ушбу янги канал ва лайф чат гурруҳимизга аъзо бўлингиз, яқинларизни ҳам таклиф қилингиз ва фойдали маълумотларни улашингиз. ✅

Таклиф ва мурожаатлар бўйича👇
https://t.me/ash_shifa_livechat га ёзишлариз мумкин. ✅

Каналга ўтиш ва улашиш учун линк👇
https://t.me/ash_shifa_akademiyasi

Биз билан бирга қолганлариз ва қўллаб-қувватлаганлариз учун барчангизга ташаккур билдирамиз. 👍🤲

Ҳурмат ила “ASH-SHIFA akademiyasi” жамоаси ®️




Buyuk tabiblar izidan dan repost
*ХОТИРА*

Биродаримиз Абдурашид Бухорий (Рашид Усмонов) хотирасига:

Наслимиз Одамдур, аслимиз турпоқ,
Одамдек яшагин, ибрат ол ўртоқ!
Кимдур олдин кетар, кимимиз кечроқ,
Бу ҳаёт карвони, тўхтамас мутлоқ!

Бухорий ўтдилар, Хоразмий ўтди,
Синолар кетдилар, Ҳорунким ўтди,
Темурбек, Кўрагон, Бобур, Ҳамидхон,
Моҳиржон ўтдию, Рашид ҳам ўтди.

Ҳакимий
01.12.2022 й. – Жумадул аввал 1444 ҳ
Тошкент, пайшанба.

https://t.me/tib_ilm


Noma’lum dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish


Dr. Shuhrat Ibrohim dan repost
Бухорода Рашид Усмонов биродаримизни жанозасига кўплаб инсонлар келишди. Бу ҳам у кишининг шу қисқа умрлари давомида кўплаб хайрли ишларни қилиб улгуриб қолганлигини бир белгиси бўлса ажаб эмас. Аллоҳ раҳматига олсин Абдурашид акамизни.
🤲 Я Робб, ўзинг барчамизни бу дунёни мўмин ҳолда тарк этишликни, жаннатларда дийдор кўришишликни насиб қилгин!🤲

https://t.me/tibbiyot_konsultanti






Азизлар, биродаримиз, акамиз, уммат ва табобатнинг жонкуяр ўғлони, Рашид Усмонов лайф тармоғининг асосчиси, саломатлик ва спорт тарғиботчиси, тадбиркор Рашид Усмонов (Абдурашид Бухорий) боқий оламга риҳлат қилдилар.

Жаноза эртага - 1 декабрь - пайшанба куни соат 10:00 да ота хонадонида бўлиб ўтади.

Манзил: Бухоро вилояти, Бухоро тумани, Работақалмоқ ҚФЙ (Маданият). Бухоро шаҳридан тахминан 7 км узоқликда.

Дафн: Хўжа Кабўтпўш қабристонида бўлади.

Биродаримизнинг сафарлари бехатар, иймонлари саломат, савол-жавоблари осон, ётадиган жойлари жаннат боғчаларидан бир боғча бўлсин.

https://t.me/usmonovuz






#Эълон #Таъзия

Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун!

Ассалому алайкум барча “Rashid Usmonov live” тармоғининг обуначилари, Абдурашид акани таниган, танимаган, муҳлис бўлган, яқин ва узоқ қариндош, дўсту-биродарлари!

Биродаримиз Рашид Усмонов Ражабович (Абдурашид Бухорий) бугун тонгда Аллоҳ берган ўткир касаллик туфайли вафот топдилар. Аллоҳ раҳматига олсин! 🤲 Барча яқинларига сабри жамийл тилаймиз, ҳақларига дуо қилишни сўраймиз. 🤲

Жаноза эртага Бухоро шаҳрида ўқилиши кутилмоқда.
Вақти ва жойи тез орада кейинги хабарда эълон қилинади.

https://t.me/usmonovuz




Dr. Shuhrat Ibrohim dan repost
Тиб илми, қадимий даволаш усуллари ҳамда илоҳий табобат устаси Мираббос Ҳамидов шифобаҳш муолажаларини таклиф қилади. Услублари инсоннинг темпераментини ўрганган ҳолда даволашга йўналтирилган. Тиб илми олимлари Ар-Розий, Ибн Сино каби даҳоларнинг илмига мувофиқ усуллар қўлланилади.

Бундан ташқари, уқалаш (массаж), ҳижома ва зулуклар орқали ҳам муолажалар амалга оширилади ҳамда шифобаҳш инфрақизил нур таратадиган керамик лампалардан фойдаланилади.

Табиб Мираббос Ҳамидов инсонни томир уришидан касалликларини аниқлайди.

Жигар циррози ва гепатитни даволаш бўйича кўпйиллик тажрибаларга эга.

Замонавий тиббиётнинг ютуқларидан фойдаланиб, текширув ҳамда даъво усулларини қўллаб, замонавий ва қадимий тибни уйғунлаштирган ҳолда муолажа курси қўлланади.

Мурожаат учун:
Телефон/Телеграм: +99899-8804658

"Bio Med Line Plyus" хусусий клиникаси
(мўлжал метронинг "Тинчлик" бекати)


Dr. Shuhrat Ibrohim dan repost
ШУҲРАТ ШЕРНАЗАРОВ
ХАТНА МАРКАЗИ

Шифокор-хирург Шуҳрат Шерназаров хатна маркази хизматларини таклиф этади.

7 кунлик, 40 кунлик чақалоқлар, 7 ёшдаги болаларнинг режали хатнаси ва ҳар қандай ёшдаги болаларнинг шошилинч хатнаси.

Хатна (суннат) амалиёти энг содда ва қулай бўлган усулда, махсус термокоагулятор аппарати ёрдамида ўтказилади. Давомийлиги 3-5 дақиқани ташкил этади.

Суннат жараёни одатда қонсиз, игнасиз, ипсиз, боғлов материалларисиз амалга оширилади.

Фимоз ("кўрлик"), семизлик, йўғон томир, кичик ("микропенис") ва яширин жинсий аъзо кабилар истисно ҳолатлар ҳисобланади.

Мурожаат учун:
Телеграм: https://t.me/ShuhratShernazarov
Телефон: +99890-9088082


Buyuk tabiblar izidan dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Зулук билан даволаш 11-қисм

Савол: бўғим ва умуртқа касалликларида қайси нуқталарга зулук қўйилади?

Жавобни тиббиёт ходими, Ўзбекистон халқ табобати ассоциацияси аъзоси табиб Мираббос Ҳамидов берадилар.

Мираббос Ҳамидов: @DrXamidov

TELEGRAM | YOUTUBE | ALOQA


Dr. Shuhrat Ibrohim dan repost
#Эълон 📣

ASH-SHIFA AKADEMIYASI” логотипини (тимсол белгиси) яратишда ўз ҳиссангизни қўшинг ва хайрли ишда ҳамкоримизга айланинг! 🙂🤝🏆

Халқимиз учун садақаи жория бўлаётганASH-SHIFA” лойиҳамизни рўёбга чиқишида беғараз ёрдам берувчи мутахассис ва мухлисларимизни Аллоҳ ёрлақасин 🤲

Боғланиш учун: +998909088082
https://t.me/ShuhratShernazarov

💳 Карта ҳисоб рақамимиз:
20208000305547265001

🌱@tibbunnabaviy_ashshifa


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“ASH-SHIFA” академияси аъзолари билан Самарқанд зиёратидамиз.

Яқин кунларда ASH-SHIFA номи остида ижтимоий тармоқларда янги саҳифалар очилиб мутахассисларимиз томонидан сиз азизлар учун фойдали маслаҳатлар бериб борилади.

ASH-SHIFA - тадбир биздан, шифо Аллоҳдан.


🌙 Қурбон ҳайитингиз муборак бўлсин!


Жазирама иссиқда овқатланишдаги хатоларимиз.

Иссиқ ҳавода ўзи организмимиз юқори ҳарорат билан курашиб катта куч сарфлайди ва албатта чиниқади ҳам шу баҳонада.

Кўпчилик бу чарчоқ устига овқатланиб бўлган ҳазм жараёнини бузадиган, қоринни дамлашига сабаб бўладиган газли (таркибида шакари бор) ичимликлардан бўкиб ичиб олади, бу эса иссиқ ҳавода янада ҳолсизланиш, организмда тузларни тўпланиши, бош оғриғи ва бошқа муаммоларга сабаб бўлиши мумкин.

Бу ҳавода бир маҳал овқатланишни ўзи етарли, бу овқатланиш ҳам ун махсулотларисиз ва шакарсиз бўлиши лозим. Албатта ёнида қатиқ ёки барра салатлар бўлса янада яхши.

Бу ҳавода ўта иссиқ мизож таомларни истеъмол қилмаслик, айнан шу мавсумда етилиб пишадиган мева ва сабзавотларни кўпроқ ейиш тавсия қилинади.

Иссиқлик билан қуруқлик бирга келгани сабаб, танани сув ичиш ва сувда чўмилиш орқали ҳўллигини назорат қилиб туриш ҳам кони фойда ҳисобланади. Кунига икки-уч марта сувда ғусл қилиб олса ҳам одам ўзини яхши ҳис қилиб юради, чунки иссиқлик танани қуритаётган бўлади.

Қолган маслаҳатларни изоҳларда билимдон фойдаланувчиларимиз қолдиради.

Саломатлик тарғиботчиси Рашид Усмонов

Саломатлик каналига обуна бўлинг 👇
| Telegram | Youtube | Facebook |

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

1 230

obunachilar
Kanal statistikasi