SHAXDIAS dan repost
#HIKOYA #MULOHAZA
ЁМОНЛИК ЎЗИГА ҚАЙТДИ...
Бир киши аёлининг ақлини киргизиб қўйиш мақсадида урди. У бир неча марта урганида аёли тўсаттан ўлиб қолди. Ўлдиришни қасд қилмаганди, ишидан пушаймон бўлди. Энди завжасининг оиласи ундан қасос олишидан қўрқиб, ҳар қандай қийин ҳолатдан ҳам чиқиб кета оладиган айёр бир одамнинг ҳузурига борди. Воқеани баён қилди. Айёр киши:
– Бунинг бир йўли бор. Сен чиройли, ёш йигитни меҳмон қилмоқчи бўлгандек уйингга чақир. Уни ўлдир. Хотинингни ёнига қўй. Аёлнинг қариндошлари келишса, мен буларни хиёнат устида тутдим. Ўзимни қўлга ололмай, иккисини ҳам ўлдирдим, дейсан! – деди.
Киши у айтганидек қилди. Аёлининг оиласи келиб, иккита мурдани кўриб, айб ўз ожизаларида эканлигини эшитиб, индамай қайтиб кетишди.
Ўша куни айёр одамнинг ўғли уйга келмади. Бундай одати йўқ эди. Унинг ақлига қотил кишининг ёнига бориш келди. Уни топиб, нималар қилганини сўради.
– Айтганингиздек қилдим, – деди.
– Қани ўши йигитни менга кўрсат-чи? – деди айёр киши.
Киши уйга олиб кириб кўрсатди. У йигит ўз ўғли эди. Ўз отасининг ҳийласи ила ўлдирилганди.
🎓 ХУЛОСА: Бир кишига маслаҳат бераётганда, ўйланг, сизнинг маслаҳатингиз учинчи одамга зарар келтирмаяптими? Агар шундай бўлса, эсдан чиқарманг, ўша нарса бир кун ўзингизга қайтади.
Молнинг камчилигини мана бундоғ қилиб яшириб сот, ишингни битириш учун фалончини алда, ток ёки газ пулини тежаш учун (счётчик билан) фалон-фалон ноқонуний ишларини қил, ёшлигингда қизлар билан мазза қилиб давру даврон суриб қол, деб маслаҳат берувчи “доно”лар, билиб қўйинг, ҳамма ёмон маслаҳатларингиз бир кун келиб ўзингизга, фарзандларингизга ёки яқинларингизга қайтади. Шунда, юқоридаги “айёр донишманд”дек пушаймон бўлиб қолманг.
Илҳом Қаҳҳоров
@PSIXOLOGIY