Бадан, яланғочлик мавзуси ибтидоий замонлардан бери нозик, фалсафий ва ижтимоий муҳокамаларга сабаб бўлиб келаётган мавзу ҳисобланади. Шунинг учун, кўплаб анъанавий, қадимий урф-одатларга асосланган жамиятларда бу мавзу табу ҳисоблангани учун уни англаш, тушуниш ва тушунишга интилиш ҳам тақиқланган иш ҳисобланади. Яланғочликка дуч келинганида сабаб, мақсад ва мавзу нима бўлишидан қатъий назар кўзни бошқа тарафга буриш ва қарамаслик керак ҳисобланади, тамом.
Ўрни ва вақтига қараб бу ҳам тўғри.
Аммо бадан сиёсий мақсадда ишлатилганида яланғочлик фақатгина бадандан иборат бўлмайди. Албатта аёлнинг баданини кўриш билан эротика ёки ўн саккиз плюс жанрни кўрилавермайди.
Тушуниш учун ушбу мавзудаги талаба қиз мисолини оламиз. Бу ерда гап жинсий примитив шаклда кийимини ечиш, яланғоч бўлиш, баданини кўрсатишда эмас.
Агар яланғоч бўлгиси, кийимини ечгиси келса, у бу ишни уйидаям қилиши мумкин эди ва ҳар кун қиладиям.
Агар у баданини бировга кўрсатгиси келса, ҳатто бировлар билан ётгиси келса, у бу ишни яширинча бемалол қилиб юриши, ҳатто фоҳишалик қилиши ҳам мумкин эди. Шунда у ечинарди ҳам, баданини ҳам кўрсатарди.
Унинг қилган иши сиёсий исён, бадани эса сиёсий қурол. Унинг қилган иши Эронда камида 10 йил қамоқ жазоси билан жазоланади.
У баданини кўрсатгиси келганида 10 йил қамоқ ва ҳатто қамоқда зўрланиш, ўлиб кетиш хавфини зиммасига олиб ечинмаган бўларди.
Шунинг учун сиёсий билим ва савия етарли бўлмаса, воқеага фақат примитив ҳайвоний кўз билан қараб баҳо бериш керак эмас. Мен бирон воқеа, ҳодиса ҳақида пост қилсам буни бир қизнинг ечинганини улашиш учун қилмайман. Канал енгил кўнгилҳушлик канали эмас. Пост чиқарилмасдан олдин у менинг мингта таҳлил ва цензурамдан ўтиб, кейин чиқади. Ва сизларга имкон қадар содда, тушунарли, баъзан айрим шуъури тайёр бўлмаган инсонлар учун ёқимсиз, аммо фойдали шаклда етказиб берилади. 🙏