Биринчи мавсумнинг ўзидаёқ у ўзига берилган ҳар бир қисқа имкониятдан унумли фойдаланиб, ўз имкониятларини намойиш этиб ва жамоада ўз ўрнига эга бўлишга муносиб эканлигини кўрсатиб борди.
Ўтган мавсумда у рақибнинг бақувват ўйинчиларидан бири Жонатан Давидни елкаси билан уриб, деярли учириб юборгач, рақиб бориб реклама панелига урилиб “ёпишгач” “Ланс” муҳлислари уни “қоя”, “монстр” деб атай бошладилар. Абдуқодир Ҳусановнинг яқинда Ницца клуби ўйинчиси Али Абди билан икки марта елкама елка тўқнашгач, уни “учириб” юборгани видеоси тарқалгач, “Ланс” муҳлислари учун у деярли Лансни ҳимоя қилувчи ва тегиб бўлмас муқаддас қоя рамзига айланди. Ҳатто унинг жамоадошлари ҳам у ҳақда ярим ҳазил аралаш шундай деган. Томассон “Мен машғулотларда унга дуч келмасликка ҳаракат қиламан”. Ланснинг афсонавий дарвозабони Брис Самба “Мен ундан қўрқаман. Ростдан қўрқаман”.
Маълумот учун, “Ланс”нинг сўнгги 5 та ўйинида Абдуқодир Ҳусанов муҳлислар томонидан “энг зўр ўйинчи” деб топилди ва 8-тур ўйинларидан кейин у Франция чемпионатининг рамзий терма жамоасига киритилди.
Ҳозирга келиб, муҳлислар энди Абдуқодир Ҳусановни ҳеч қачон заҳирага ўтирғизмаслик керак деётган бўлсалар, бошқа томондан улар Абдуқодир бу таланти билан тез орада каттароқ, буюкроқ клубларга ўтиб кетишидан хавотир билдирмоқдалар.
Фикрларимни ажойиб руҳда якунлаш учун, ижтимоий тармоқларда “Ланс” муҳлислари Абдуқодир Ҳусанов ҳақида ёзаётган айрим фикрларни улашаман. Ўқинглар, кулинглар, фахрланинглар. Ўзларингиз ҳам изоҳлар ёзинглар ва бошқаларга ҳам улашинглар:
- Абдуқодир Ҳусанов ва Чак Норрис бир марта учрашган. Олимлар бу ҳодисани “Биг Банг” деб атайдилар
- Шимолда қуёш чиқмаслигининг сабаби Абдуқодир Ҳусанов уни тўсиб туради (Тушунтириш: Ланс клуби Франция шимолида жойлашган. Абдуқодирни қуёшни тўсишга қодир кучли, баҳайбат деб ҳазил қиляпти)
- Абдуқодир Ҳусанов мих билан болғаларни қоқар эмиш
- Абдуқодир Ҳусанов “Киндер” тухумларидан омлет пишириб беришга қодир
- Вол Стрит биржаси дунёда бор йўғи 3-ўринда туради. Чунки биринчи ва иккинчилари Абдуқодир Ҳусановнинг шимининг ичида турибди
- Агар Абдуқодир Ҳусанов хонага кирса, уни ҳатто Жилбер Монтангье ҳам кўради (Тушунтириш: Жилбер Мотангье франциялик кўзи ожиз санъаткор. Бу ерда Абдуқодир Ҳусановнинг ёрқинлигига шаъма қилиняпти)
- Агар Абдуқодир Ҳусанов “Риколани мен яратганман” деса, ҳатто швейцарияликлар ҳам овозини ўчиради (Тушунтириш: “Рикола” Швейцариядаги конфет бренди)
- Абдуқодир Ҳусанов кикер (стол устида ўйналадиган ўйинчоқ футбол) да ҳам боши билан шўнғишга қодир
- Абдуқодир Ҳусанов “Супер Марио” ўйинини бирон марта сакрамасдан якунлабди
- Бир куни рақиб ўйинчиси Абдуқодир Ҳусановнинг оёғига тепибди ва ўзининг оёғи операция бўлиб, бир йилдан сўнг юришни бошлабди
- Бир куни Абдуқодир Ҳусанов ва Супермен қўл йиқитиш бўйича беллашибди. Шарти - мағлуб бўлган трусигини шимининг устидан кийиши керак экан
- Абдуқодир Ҳусанов болалигида қорбобога хат ёзмас экан. У қорбобога ултиматум (мажбурият) юборар экан
- Чак Норрисга урушишни Абдуқодир Ҳусанов ўргатган экан
- Абдуқодир Ҳусановни Россия армиясига рўпара қилинг, рус аскарлари четга чиқиб йўл беради
- Абдуқодир Ҳусанов чексизликни 2 марта санаб тугатган экан
- Абдуқодир Ҳусанов “Ланс” клубига кетаётиб отасига дебди : “Дада, бундан буён уйнинг хўжайини сизсиз”.
😂😂😂💪
Абдуқодирга келгуси ўйинларда фақат омадлар тилаб қоламиз!
"Уч замон"га ҳали аъзо бўлмаганлар учун ҳавола 👉
https://t.me/uchzamon