Ҳурматли тумандошлар. Қадрли дўстлар!
Хозиргина ҳар биримизнинг ҳаётимизда ўчмас из қолдирган 2024 йил билан барчамиз хайрлашиб, эзгу қадамлар билан 2025 йилни кутиб олдик.
Ҳурматли юртбошимизнинг байрам табригини катта мамнуният билан тинглаб, 2025 йил учун ўз режаларимизни ҳам белгиламоқдамиз.
Фурсатдан фойдаланиб, бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём – кириб келган Янги йил билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Янги йилда ҳам улкан эзгу ишларни барча учтепаликлар билан бирга давом эттирамиз. Кўзда тутилган режаларимизнинг барча-барчаси, ҳеч шубҳасизки, ўзининг мантиқий якунига етказилади ва кўзланган мақсадимизга албатта эришамиз деган умиддаман.
Янги йилда сизларга мустаҳкам соғлик, оилавий бахт, Ватанимиз равнақи йўлидаги масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда эса улкан муваффақиятлар тилайман.
Янги йилда хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Буюк ва муқаддас Ватан - жонажон Ўзбекистонимиз осмони ҳамиша мусаффо бўлсин!
Янги йилингиз муборак бўлсин!
Ҳурмат билан,
туман ҳокими Бунёд Мамаджанов