#Тадбиркорлар диққатига!
Ҳурматли шаҳримиз тадбиркорлари!
Бугунги кунда бутун жахонда бўлгани каби
шаҳримизда ҳам коронавирус пандемияси тарқалишининг олдини олиш юзасидан бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Умумовқатланиш корхоналарининг, ноозиқ-овқат дўконларининг ва бир қанча ишлаб чиқариш корхоналарининг фаолиятлари вақтинча тўхтатилди.
Ушбу ҳолат аҳоли учун бир қанча ноқулайликлар ва қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.
Аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига, тиббий буюмлар ва хўжалик молларига бўлган талабларини тўлақонли қондириш орқали аҳоли учун қулайликлар яратиш мақсадида, қуйидаги корхоналар ўз фаолиятларини қуйидаги шартларни амалга ошириш шарти билан давом эттиришлари мумкинлигини маълум қиламиз:
-Маълумки озиқ-овқат маҳсулотлари билан савдо қилувчи дўконлар ўз фаолиятини давом эттириб келишмоқда.
-Умумовқатланиш корхоналари уйга овқат етказиб бериш шарти билан фаолиятларини давом эттиришлари мумкин.
Шунингдек, ушбу корхоналарга ўз ҳудудларидаги маҳалла раислари билан келишган ҳолда, пештахта ўрнатиб қишлоқ хўжалик маҳсулотлари савдосини амалга ошириш учун ҳам рухсат берилади.
-Хўжалик моллари савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари (буюм бозори ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари бундан мустасно);
- Ишлаб чиқариш корхоналари.
Юқорида қайд этилган тадбиркорлик субъектларининг автомашиналарига (фақат буюртма етказиб беришлари учун) шаҳар ичида йўловчи ўтказмаслик шарти билан ҳаракатланиши учун рухсатнома берилади.
Ушбу талаблар бузилган ҳолларда бу корхоналарнинг фаолияти тўхтатилиб, жаримага тортилади.
Коронавирусга қарши биргаликда курашамиз!
Бекобод шаҳар ҳокимлиги ахборот хизмати.
#ваҳимасиз_карантин
#уйда_қолинг
t.me/bekobodshaharhokimligi
www.facebook.com/bekobodshaharhokimligi