Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошкент вилояти Ҳокимлиги Соғлиқни сақлаш бошқармаси расмий телеграм канали — t.me/tvhssb
Официальный телеграм канал.
Вилоят Соғлиқни сақлаш бошқармаси Жамоатчилик билан алоқалар хизмати томонидан юритилади.

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Аҳоли саломатлиги йўлида

Ўрта Чирчиқ туман кенгаши ташаббуси билан Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида аҳоли учун "Саломатлик-туман бойлик" лойиҳаси доирасида чуқурлаштирилган тиббий кўрик ўтказилди.

Лор, педиатр, офталмолог, онколог, эндокринолог, кардиолог, гинеколог, терапевт, уролог, невропатолог каби ўндан ортиқ йўналишдаги шифокорлар томонидан ва УТТ текширувларидан 400 нафар аҳоли тиббий кўриждан ўтказилди.

Текширувда турли хасталиклари борлиги аниқланган аёллар тегишли муолажалардан ўтказилди ва даволанишлари учун зарур тавсиялар, бир гуруҳ аёлларга эса бепул даволаниши учун йўлланмалар берилди.

Ушбу жараёнда 330 нафар аҳолида турли касалликлар аниқланиб, уларнинг 150 нафарига амбулатор даволаниш бўйича тавсиялар, 17 нафарига стационар шароитда даволанишга йўлланмалар ва 45 нафарига дори-дармонлар берилди.

Telegram | Facebook


Тошкент вилоятида яна 7кг дан зиёд бўлган чақалоқ туғилди

Янгийўл шаҳар туманлараро перинатал марказида вазни 7 килограмм 3 грамм бўлган қиз бола чақалоқ дунёга келди.

Чақалоқнинг аҳволи қониқарли деб баҳоланмоқда. Она кесарча кесиш орқали туғдирилган, бу унинг тўртинчи фарзандидир.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари Феруза Раҳматуллаеванинг маълум қилишича, ҳозирда она ва бола шифокорлар назоратида.

Эслатиб ўтамиз, бундай ҳолат ўтган йилнинг ноябрь ойида ҳам Нурафшонда кузатилган бўлиб, сал кам 7 кг лик вазндаги ўғил бола чақалоқ туғилган эди.

Telegram | Facebook


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Муборак Рамазон ойи кириб келиши муносабати билан Ўзбекистон халқига табрик

Поздравление народу Узбекистана с наступлением священного месяца Рамадан

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


#Челленж


Жума-миллий либослар куни

Янгийўл шаҳар кўп тармоқли марказий поликлиникасида ҳам миллий қадриятларни улуғлаш ва маданиятимизни кенг тарғиб қилиш мақсадида "Миллий либослар куни"га бағишланган тадбирлар ўтказилди.

Telegram | Facebook


Shavkat Mirziyoyev_press-service dan repost
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида"ги Қарори

Постановление Президента Республики Узбекистан "О проведении священного месяца Рамазан на достойном уровне"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|X


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#хабарлар

НУРАФШОН ШАҲРИ

МЕҲР УЛАШ - ДОНОРЛИК АКЦИЯСИ

Telegram | Facebook


#Семинар

Эндокринологлар учун семинарлар ташкил этилмоқда

ОҚҚЎРҒОН туманида тиббий бригадаларда фаолият юритаётган ходимлар учун вилоят Эндокринология дипспансери томонидан семинар ташкил этилди.

Ўқув машғулотларида 56 нафар оилавий шифокорларга скринингдан ўтаётган аҳолида қандли диабетга ташхис қўйиш мезонлари, аниқланаётган қандли диабет беморларни эндокринологга йўналтириш, патронаж ва амалиётчи ҳамшираларга скрининг анкетани тўлдириш, кўрсаткичларни тўғри баҳолаш, таҳлил қилиш ва баллар натижаларига кўра тўғри тавсияларни бериш бўйича билимлари мустаҳкамланди ва тавсиялар берилди.

Шунингдек, эндокринолог хонасида "Д" назоратдаги эндокрин беморларни кўриклари борлиги, дори- воситалар етарли эканлиги, миллий протоколлардан фойдаланилиш йўлга қўйилгани ҳамда "Маданият" КВПда скрининг ишлари ҳаққоний олиб борилаётгани, электрон рўйхат, патронаж сўровномалари амбулатор карталарда мавжудлигига гувоҳ бўлишди.

Telegram | Facebook



8 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.