Педагогик таълимда инновацион кластер: эҳтиёж ва натижа
Чирчиқ давлат педагогика институтида ўтказилган учрашув айни шу масалага бағишланди. Унда узлуксиз таълим тизимининг барча соҳаларини қамраб олишда инновацион кластер жорий этилишининг имкониятлари ва афзалликлари муҳокама этилди.
Инновацион кластер мактабларда мавжуд бўш иш ўринлари тўғрисида маълумотлар базасини шакллантириш, етакчи умумтаълим мактаблари билан шартномалар имзолаш, махсус “Мактаб-лаборатория”лар тузиш, талабалар амалиётини самарали ташкил этиш каби муҳим ва кўпдан кўп вазифалар ижросида беқиёс аҳамият касб этиши таъкидланди.
Тадбирда иштирок этган Халқ таълими бошқармаси, вилоят халқ таълими ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш Маркази масъул ходимлари институтдаги амалий ва назарий дарс жараёнлари, “5 муҳим ташаббус Маркази” ҳамда институт қошида ташкил этилган “Қатағон қурбонлари” музейи фаолияти билан яқиндан танишдилар.
Тадбир якунида инновацион кластер асосида ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда ривожлантириш бўйича қўшма қарор имзоланди. Ушбу муҳим қарор келгусида вилоятда таълим тизими ривожи ҳамда рейтингининг ўсишига хизмат қилилиши кутилмоқда.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.