Қибрайда замонавий технопарк ҳамда нуфузли олий таълим даргоҳи филиали ташкил этилади
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 15 ноябрь куни фармацевтика тармоғини ривожлантириш ҳамда аҳолини дори воситалари билан таъминлаш борасидаги ишлар таҳлили ва галдаги устувор вазифалар муҳокамасига бағишланган йиғилишда масъул идораларга топшириқ берган.
Мутасаддиларга яқин беш йилда маҳаллий оригинал дори воситалари сонини камида 100 тага етказиш ҳамда саноат усулида ишлаб чиқариш, шу мақсадда корхоналар ва илмий текшириш институтлари ҳамкорлигида Қибрай туманида замонавий технопарк ҳамда Буюк Британиянинг нуфузли олий таълим даргоҳи филиалини ташкил қилиш бўйича кўрсатмалар берилган. Замон талабига мос кадрлар тайёрлаш, соҳа мутахассисларининг хорижда малака оширишини ташкил этиш масалаларига ҳам эътибор қаратилган.
Шунингдек, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлигига янги турдаги маҳсулотлар рўйхатини шакллантириб, Ҳиндистон, Россия, Украина, Хитой, Венгрия, Болгария ва Словакиянинг йирик фармацевтика корхоналари билан ҳамкорликда истиқболли лойиҳаларни ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.