#Танишинг
Номзодларни кузатар эканманмиз эътиборимиз бевосита ўзимиз туғилиб, яшаб келаётган азиз Тошкент вилоятидан Ўзбекистон "Миллий тикланиш" демократик партияси томонидан кўрсатилган номзодларнинг айримларига эътиборимз тушди.
Тошкент вилояти ҳақида гап кетганда, вилоятнинг интелектуал имконияти, кадрлар салоҳияти, умуман вилоят ёшлари, ҳудудаги истеъдодли ёш раҳбарлар асосий жараёнда кўз олдимизга келади.
Таджиев Одилжон Патихджонович. Бу инсон вилоятимизга бегона эмас. Асли Тошкентда туғилган бўлсада, у кўп йиллар вилоят ёшлар ташкилотига самарали раҳбарлик қилган. Ўтган сайловларда "85-Чиноз" - сайлов округидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига депутат этиб сайланган эди. Маълум вақтдан сўнг, депутатлик ваколати муддатидан илгари тугатилиб, "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Марказий Кенгаши раиси вазифасини бажарувчи сўнг Ёшлар иттифоқи раҳбарининг биринчи ўринбосари сифатида фаолият юритди. Кейинчалик оз вақт ўтиб, Тошкент вилоятида ёшлар сиёсатида тизимли ишларни йўлга қўйиш, бу борада вилоят салоҳиятидан келиб чиқиб у вилоят ҳокимининг ёшлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари этиб тайинланди.
Рўйхатдаги иккинчи номзод Зуфаров Муроджон Миржалолович - Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тошкент вилояти Кенгаши раиси сифатида фаолият юритади. Катта тажрибага эга, кенг дунёқарашда фикрлайдиган ёш раҳбарлардан бири. У фаолиятининг барча даврида ёшлар ташкилотида самарали хизмат қилган. "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати Тошкент шаҳар Кенгаши раиси, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раисининг ўринбосари - Республика "Камалак" болалар ташкилоти раиси каби масъулиятли лавозимларда ишлаган. Ҳар вақт тажриба ва билим муҳим рол ўйнаб келган. "Миллий тикланиш" партияси томонидан номзоди кўрсатилган Муроджон Зуфаровнинг ёшлар сиёсати борасидаги тажрибаси мамлакат Парламентида муҳимлиги назарда тутилган бўлса ажаб эмас. Халқ ўзи билади. Халқимиз доно ва ўз номзодини танлайди.
Навбатдаги эътиборни Юнусбоева Мафтуна Шокировнага қаратамиз. Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Бўстонлиқ туман Кенгаши раиси. Ёшлар масаласида кучли мутахассис. Ҳар доим ўз позициясида турадиган, бир сўзли кучли раҳбар аёл. У кўп йиллардан буён туман ёшларига бошчилик қилиб келаётган Республикадаги саноқли аёллардан. Бўстонлиқ катталиги жиҳатидан Андижон вилоятига тенг. Ана шундай катта ҳудудда ёшларга бошчилик қилиш, уларнинг бошини бир жойга қовуштириш албатта қийин ва шу билан бига масъулиятли. Унинг бу борада ўзига ҳос мактаби бор. Инсоннинг катта-кичиклиги, аёл-эркаклиги унинг потенциалини белагиламайди. Асосийси юқоридаги фикр - билим ва салоҳият.
Бошқаларни билмадик-ку аммо, юқоридагилар сиз билган ва таниган инсонлар. Албатта уларни номзодларини кўриб қувондик. Сизларга ҳам улар ҳақидаги ҳақиқатга яқин фикрларимизни улашдик.
Албатта буларнинг барчаси ИМҲО.
👉https://t.me/Toshvilyoshlar