Тўппонча (Марказий Осиёда ягона)

@tupponchaaa Yoqdi 1
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

“Отилган бир ўқ, манзилга тез етар, бунга кўнгил тўқ!"
Мурожаат учун @mail_tupponcha_bot
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Bloglar
Indeksga qo‘shilgan
28.10.2019 08:07
ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ РАСМИЙ БАЁНОТИ

Жорий йилнинг 2 январь куни Интернет нашрларида “Қашқадарё ҳокими далани пайхон қилган қўйларни сўйишни буюрди” сарлавҳа остида видеолавҳа чоп этилган.
Мазкур видеолавҳада вилоят қишлоқ хўжалиги инспекцияси бошлиғи Акром Арипов, Нишон тумани ИИБ бошлиғи Дилшод Умаров, Ибн Сино ҳудудидаги “Отамурод ота” фермер хўжалиги раҳбари Шерзод Бобоназаров ҳамда далани пайҳон қилган 21 бош қўй эгаси Абдурашид Азаматов иштирокида вилоят ҳокими топшириғига кўра, ғалла майдонини пайхон қилингани учун фермер хўжалиги раҳбари ва пайхон қилган қўй эгасига тегишли 1 тадан (жами 2 бош) қўйни сўйиб, кам таъминланган оилаларга тарқатилиши ҳолати акс эттирилган.
Мазкур ҳолат Нишон тумани прокуратурасининг “Шакл-1” китобига рўйхатга олиниб, тегишли тартибда хизмат текшируви тайинланган бўлиб, тарқатилган ведиолавҳанинг ҳаққонийлиги, қачон, қаерда ва қандай ҳолатларда юз берганлиги ҳамда бошқа ҳолатлар ўрганилмоқда.
Ўрганиш натижалари ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, қонуний қарор қабул қилиниши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

ВИЛОЯТ ПРОКУРАТУРАСИ МАТБУОТ ХИЗМАТИ