Central Bank of Uzbekistan dan repost
Валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари қабул қилинди
🔸Марказий банк Бошқаруви томонидан “Ўзбекистон Республикасида валюта операцияларини амалга ошириш қоидалари” тасдиқланди (жорий йилнинг 31 август куни Адлия вазирлигида 3281-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди).
🔸Ушбу Қоидаларга мувофиқ, валютани тартибга солиш соҳасидаги тартиботлар соддалаштирилиб, ўз аҳамиятини йўқотган нормалар бекор қилинди.
🔸Шу билан бирга, амалдаги меъёрий ҳужжатларни унификация қилиш мақсадида 5 та норматив-ҳуқуқий ҳужжат ўз кучини йўқотган деб топилиб, улардаги нормалар халқаро тажрибага мувофиқ ягона ҳужжатда ўз аксини топди.
🔸Ушбу ҳужжат билан:
📌 тижорат банклари томонидан резидентлар ва норезидентларнинг чет эл валютасидаги ҳисобварақларини юритиш тартиби;
📌ички валюта бозорида хўжалик юритувчи субъектлар томонидан чет эл валютасини сотиш ва сотиб олиш операцияларини амалга ошириш тартиби;
📌жисмоний шахслар билан валюта айирбошлаш операцияларини амалга ошириш тартиби;
📌 Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд чет эл валютасини қабул қилиш тартиби;
📌 тижорат банклари томонидан нақд валюта маблағларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва олиб кириш тартиби белгиланди.
#регулятор #валюта
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin