Central Bank of Uzbekistan dan repost
Global Money Week Ўзбекистонда
🔸Марказий банк томонидан жорий йилнинг февраль-апрель ойларида республикамизда илк бор кенг миқёсда ташкил этилган “Жаҳон пул ҳафталиги” (Global Money Week) кампаниясининг якуний босқичи ўтказилди.
🔸Марказий банк Жаҳон пул ҳафталиги доирасида Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилотининг молиявий таълим бўйича халқаро тармоғининг аъзоси сифатида фаолият олиб борди. Тадбирда Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, IТ-парк ва юртимиздаги тижорат банклари иштирок этди.
🔸Хусусан, 17 та тижорат банки томонидан республикамизнинг барча минтақаларидаги мактаб ўқувчилари ва меҳрибонлик уйлари тарбияланувчилари учун 140 дан ортиқ тадбирлар ўтказилди ва 120 дан ортиқ таълим муассасалари қамраб олинди.
🔸Марказий банк молиявий саводхонлик соҳасидаги энг яхши ишлар учун танловлар эълон қилди: “Ёшлар ўртасида энг яхши видеоролик учун”, “ОAВ ўртасида энг яхши мақола ва лойиҳалар учун”, “Ижтимоий тармоқларда эълон қилинган энг яхши пост учун блогерлар ўртасида танлов” шулар жумласидандир.
🔸Мазкур тадбирларни ўтказишдан асосий мақсад ёшларнинг ушбу мавзуга бўлган қизиқишини ошириш, босма ва электрон оммавий ахборот воситаларида, шунингдек, ижтимоий тармоқларда ахборот ва ўқув-маърифий нашрларнинг миқдори ва сифатини ошириш орқали аҳолининг молиявий саводхонлик даражасини юксалтиришдан иборат.
🔸Тақдирлаш маросимида уч йўналиш бўйича ғолибларга эсдалик ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
🔸Марказий банк Global Money Week ҳафталиги доирасидаги тадбирларни ҳар йили анъанавий тарзда ўтказишни режалаштирмоқда.
Global Money Week – болалар ва ёшларнинг молия, тижорат, пул, иқтисод соҳаларидаги хабардорлигини ошириш учун ҳар йили ўтказиладиган жаҳон таълим кампанияси ҳисобланади. 2019 йилда ушбу кампания доирасидаги тадбирларга дунёнинг 175 мамлакати жалб қилинган.
Web | Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Twitter | Linkedin