Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳаётингизда дуч келиб турган муаммоларнинг асл сабабини билиш улардан халос бўлишдаги энг биринчи қадамлардан биридир. Аммо олдинги постимизда айтганимиздек ҳамма ҳам асл сабабларни кўришга, излашга, масъулиятни ўз зиммасига олишга одатланмаган. Кўпинча асл сабаблар қолиб ўзимизни овутадиган, зиммамиздан масъулиятни соқит қиладиган "сабаблар" ни муаммонинг сабаби сифатида кўтариб юрамиз.
Тўғри, кўпинча буни атайин эмас, балки тушунмаган, англамаган ҳолда қилиб юрамиз. Шунинг учун ҳам ушбу постимизда мана шу муаммога ечим кўрсатмоқчимиз. Яъни, муаммоингизнинг сабаби сифатида кўраётганларингиз асл сабабми ёки ўз-ўзини алдаш, овутиш, масъулиятдан қочиш имконини берувчи сабабми аниқлашнинг оддий ва самарали аломатини кўрсатаммиз.
Сабабга ўхшаб кўринган сабаб билан асл сабабнинг фарқини билишнинг оддий аломати бор. Асл сабаблар шундай сабаблар бўладики СИЗ уларга БЕВОСИТА таъсир кўрсата оласиз. Яъни, ўша сабабларни тўғрилаш сизнинг қўлингизда бўлади.
Сохта сабабларнинг белгиси шундан иборатки сиз уларга бевосита таъсир кўрсата олМАйсиз. Яъни, бу сабаблар тўғриланиши учун сиз ҳеч нарса қила олмайсиз. Бунинг учун бошқалар, дунё ўзгариши керак бўлади.
Шунинг учун бирор муаммоингизнинг сабаби сифатида кўрсатаётганларингизга қаранг. Агар у сабабларга бевосита таъсир кўрсата олсангиз, демак асл сабабларни кўраяпсиз. Акс ҳолда сохта сабабларни сабаб деб кўтариб юрган бўласиз.
Ҳозирги кундаги муаммоларингизга сабаб қилиб кўрсатаётганларингизни изоҳларга ёзсангиз уларнинг асл ёки сохталиги юзасидан фикримизни билдирамиз.
Ушбу постимизга кўпроқ реакция билдирилса кейинги постимизда асл ва сохта сабабларга мисоллар келтирамиз.