Тўқликка шўхлик


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


Кўзини ёғ босган тошкентликларнинг аҳамиятсиз янгиликлари.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Шундай бир фалсафий-руҳий тушунча бор – ҳақиқийлик инқирози. Бир неча муаллифни турли вазиятларда у тўғрисида ёзгани ё сўзлаганини кўрганман, тушунчани ўзи қачон пайдо бўлган-у, ким ўйлаб топганини аниқлай олмадим.

Гап шундаки, баъзи вазиятларда одамлар ўзининг ҳаёти, кундалик ишлари, атроф олам, хатто ўз шаҳсиятини соҳта ёки мавҳумдек ҳис эта бошлайди – уларнинг турмуши ва юмуши бўш, бефойда, ва маънодан маҳрум. Бунга мисол сифатида собиқ ака-ука Вачовскийларни "Матрица" фильмини яратишга илҳомлаган француз файласуфи Бодрийярнинг фикрларини келтириш мумкин. Фильмнинг ўзи ҳам бошдан-оёқ шундай ҳиссиётга тўла (фақат фильмда бу шунчаки ҳиссиёт эмас, ҳақиқат; Нео кечираётган ҳаёт ва унинг атрофидаги олам чиндан ҳам сохта). Ўзимизга яқинроқ бўлган мисол сифатида сиёсатга ҳеч қандай таъсир ўтказа олмайдиган сиёсатчиларни кўрсатиш мумкин. Уларни "депутат" ёки "сенатор" деган салобатли номи бор, давлат уларга мўмайгина маош ва қатор привилегиялар бериб қўйган, лекин аслида уларга ҳеч нима боғлиқ эмас, улар ҳеч бир мазмунли иш бажармайди, улар шунчаки фикция.

Бу жуда оғир туйғу: хаёт бемаъни ва бемаза, ҳар қандай харакат эса қийноқдек бўлиб қолади. Ана шундай вазиятда кишини олдида икки йўл бўлади: ё у куч-қувват ва меҳнати сарфлаб, оз бўлса-да "ҳақиқийроқ" бўлиб олади, ёки хаётини ҳақиқийликнинг имитацияси, "соҳта ҳақиқийлик" билан тўлдиради (Джеймс Линдси буни hyperreality – ўта-хақиқийлик деб атайди): аслида ҳудди аввалгидек бўш, мазмундан ҳоли, бироқ четдан қараганда гўёки бир тўлақонли, муҳим, "катта" нарсадек. Юқоридаги депутат мисолини олсак, биринчи йўлни танлагани ўз ғоя ва таклифларини қаршиликка қарамай илгари суришга ҳаракат қилади (бу, албатта, натижа бермаслиги мумкин), иккинчи йўлдан юргани эса соҳта баландпарвоз лозунглар ёки провокацион сиёсий масхарабозликка берилиб кетади.

Демак, биринчи тезис: хаётининг у ёки бу жабҳасида ҳақиқийлик етишмаётган одамлар баъзида уни ўрнини соҳта ҳақиқийлик билан ёпишга уринади.

Дин тўғрисида профессор Питерсоннинг бир гапи хотирамга мухрланиб қолган. Иқтибос:

«Қандай одам "мен худога ишонаман" деб айтишга журъат эта олади? Худога чин дилдан ишониш дегани бу борлиқнинг барча азобларига қарамай хақ ишни қилиш, тўғри одам бўлиш, мард бўлиш, хақиқатни сўзлаш дегани. Бу худо ҳар бир қадаминг ва ҳар бир харакатингни кўриб, баҳолаб, ёд этиб қўяётганини ҳисобга олиб яшаш дегани. Шунчаки "мен ишонаман" деб таъкидлаш эмас.»

Назаримда, кўпчилик диндорлар буни тушунади. Ва уларнинг катта қисми ўзини шундай эмаслигини билади. Ва бу уларга ёқмайди. Бу иккинчи тезис.

Ана энди юқоридаги икки тезисни бирлаштириб, ҳулосамни айтсам. Бу, албатта, менинг тахминим, уни қабул қилиш ё қилмаслик ўзингизга ҳавола. Мен уни мутлоқ ҳақиқат деб қатъий ишонч билан айта олмайман.

Юртимиздаги мусулмонларни кўпи Аллоҳ чиндан ҳам бордек яшамайди, ўз динининг аҳлоқий ва ижтимоий нормаларига доим ҳам тўлақонли амал қилмайди, ва улар буни билади (онгли равишда бўлмаса ҳам, онг остида). Улар ўзини ҳақиқий мўмин эмасликларини билишади, ва буни тўғирлаш учун ўзининг диний хаётини соҳта ҳақиқийлик билан тўлдиришади: кўз кўрсин учун турли диний маросимларни бажариб, бу тўғрисида жар солишади, атрофида динига тўғри келмайдигандек кўринадиган ҳар нимага (у қанчалик майда-чуйда бўлмасин) ҳужум қилишади, ўз кўнглида ўз худоси билан ўта шаҳсий (ва жуда самимий, чунки одатда ўзингдан бошқа ҳеч ким кўролмайдиган ишларда ёлғонга хожат бўлмайди) алоқани ўрнига оммавий "хўжа кўрсин" тақвони танлашади. Халқимизнинг радикаллашишида шу омилнинг озми-кўпми ҳиссаси бор, менимча.


Zafarbek Solijonov dan repost
Ўзбекистон ҳукумати "Меҳр операцияси"га ўхшаш лойиҳа қилиши керак. Унда Паластин-Исроил урушига боришни истаганларга ўзларининг ҳисобидан (бюджетдан десак, солиқ тўловчиларнинг ҳаммаси ҳам унамайди) рейслар ташкиллаши зарур. Бош қўмондон этиб, Тўмариссифат Юлдуз Усмонова тайинланса ҳам бўлади. Қолганини самолётда ўзлари келишиб олишар. Уларга ўша ерларга бориб, урушда қатнашишига шароит қилиб бериш лозим деб ўйлайман.

Қайтмаслик ва омон қолса, ўша ерларда орзуларини амалга ошириш, давлатчилие нолдан тикланишига ҳисса қўшиш шарти билан. Улар асл вазиятни кўриб, қўлларига қурол олиб, жанг қилишлари ва шаҳид кетишларига тилакдошман. Дуоларимда эслаб тураман. Омадини берсин дейман, гранатамёт, танк, СУ-27, ўқ ёмғири ва биологик қуроллар орасида. Ҳар бирининг орзулари ушалсин, дунёдан рози бўлиб кетсин. Менимча унайдиганлар топилса керак. Борми" ҳўп" дейдиганлар?

Параллел равишда тинчликсевар ўзимизда элитар коррупцияга қарши кураш авж олиши, суд, парламент ислоҳотлари амалга оширилиши, жамиятга сўз эркинлиги "порция"лари мунтазам бериб борилиши, қуруқ ваъдадан кўра, амалий ишлар кўпроқ бўлиши, илм-фан, таълим тизимига пул янада кўпроқ тикилиши керак бўлади. Шунда янги авлод шаклланиб, бир вақтлари урушга кетган аждодини ҳам эслаб туради. Раҳмат айтиш эҳтимоли ҳам жуда катта. Хурсанд бўлишлари аниқ.

Яхши тавсия: BBC'нинг 5 қисмли "Однажды в Ираке" номли ҳужжатли фильмини кўринглар. Мақташимга зор бўлмаган фильм. Уруш дахшатлари ва оқибатлар очиб берилган. Анчадан бери умримнинг 5 соати бунақа мазмунли ўтмаган.

Мана линки:👉 https://youtu.be/d-E6Wp3KcpY

Каналга уланинг:👇
@Zafarbek_Solijonov


Асанов. Форматдан ташқарида dan repost
Баъзилар энди мени ҳам ҳақоратлашга, сўкишга ўтиб олди. Ҳатто баъзи троллар таҳдид қилиб ётибди платформаларида. Бошқаларни сўкиб, шахсиятини, маҳрамиятини ғийбат қилиб, ўзи ақалли юзини кўрсатишга қўрқадиган бунақа кимсаларнинг номини ҳам тилга олишга ҳам ор қиламан – менинг даражам, менинг савиям эмас улар. Жамиятнинг гап тушунадиган, онгли қисмига мурожаат қиламан.

Ижтимоий тармоқларда туйғуга берилиб, ўзи тушунмаган мавзуга аралашиб ётган бақироқ блогерлар-у жамоат фаоллари бир нарсани тушунмаяпти: ҳеч қачон ҳеч қанақа сабаб билан фикр учун куч ишлатишни оқлаб бўлмайди. Нормал жамиятда фикр айтган одамга нисбатан зўравонлик ишлатилмайди, зўравонлар "ҳа энди провокацияга учди-да" деб оқланмайди. Нормал жамиятда ҳамма нарса соғлом баҳс ва демократик институтлар орқали амалга оширилади: ақл билан, аргументлар билан баҳслашилади, баҳс кескинлашиб кетса, аргументлар қолмаса, демократик институтларга, регуляторларга, масалан, адолатли судга мурожаат этилади (гарчи "адолатли суд" атамаси Ўзбекистон шароитида латифадай эшитилса ҳам).

Шунинг учун интернетда ўтириб олиб "бопладинг, ўлдириш керак эди, баттар бўлсин" деётганлар ўзлари билмаган ҳолда ҳали Ўзбекистонда ҳеч қандай фуқаролик жамият йўқлигини, Ўзбекистонда қонунлар ишламаслигини, ўзгача фикрлиларнинг ҳаёти хавф остидалигини, зўравонлик, ваҳшийлик маълум ўринларда маълум баҳоналар билан нормал қабул қилинишини ("биз бағрикенгмиз, лекин бу вазиятда калтаклаб тўғри қилди") кўрсатиб қўяпти. Зўравонликни, ваҳшийликни нормал қабул қиладиган жамият эса, кечирасиз, маданиятли жамият эмас. Бунақа жамиятда соғлом баҳс ва фуқаролик институтлари шаклланиши жуда мушкул.

ИИВ каби тузилмалар бу ўринда конспирологияга берилмай, гапни опқочмай, аввало қонуний жазо муқаррарлигини, ҳаммага нисбатан қатъий жазо чоралари кўрилишини намойиш этиши керак эди. Аммо ҳозирча фақат оммавий истерикани кўряпмиз. Агрессив оммани тинчлантириш ўрнига жамоат фаоллари ва ҳатто айрим давлат арбоблари бу истерикага қўшилиб оляпти. Ўзи бу ҳодиса шу пайтгача ўзини ақлли, маданиятли, замонавий қилиб кўрсатиб юрган шахсларнинг қиёфасини очиб юборди.

Инсайдер опада бўлганидек, айнан истеъдодли, меҳрибон, бағрикенг, меҳнаткаш одамлар туфайли бу мамлакатни, бу халқни яхши кўраман. Мана шунақа одамлар жамиятда кўпчиликни ташкил этишини, трендда бўлишини хоҳлайман. Лекин ҳозир бошқа жамоалар ахборот майдонини эгаллаб оляпти: гап уқмайдиган, умрида алифбодан бошқа китоб ўқимаган, чаласавод, фақат қўрқитишни, шахсий ҳаётни ковлаштириб, шантаж қилишни, уришни, ўлдиришни биладиган агрессив омма ва уларнинг раҳнамолари. Бу кайфиятларни тинчлантириши керак бўлган зиёлилар ва давлат арбоблари эса, ОАВ эса, аксинча, агрессияни алангалатиб ётибди: саксон киши бўлиб битта қизга кучи етган кўзи қонга тўлган оломон миллий қаҳрамонга айлантириляпти, ҳатто бир депутат уларни "менинг ғурурли замондошларим" деди; агрессияни, зўравонликни оқлаш, олқишлаш одатий ҳолга айланяпти ва бунга қарши ҳеч ким гапирмаяпти, гапирганни талаб-қопиб, овозини ўчиришяпти. Ақл билан, аргумент билан баҳслашадиган, курашадиган одамлар бир четда қолиб, таҳдид билан, мушт билан масалани ҳал қиладиганлар майдонни эгаллаяпти. Бундайларга ташаббусни бериб қўйиш жуда хавфли оқибатларга олиб келади. Жамият ақлга, соғлом баҳсга, мантиқий аргументларга таяниб маданий ва ғоявий трансформацияларни амалга ошириб бориши керак.

Буни дарҳол тузатиш керак. Бундай кайфиятлар янада кескинлашиб кетса, жамиятда барқарорлик изидан чиқади. Тоқатсиз, агрессив одамлар жазосизликка, ҳеч ким уларга тегинмаслигига, гапира олмаслигига ўрганволади.

Ҳеч қайси ғояни абсолютга олиб чиқмаслик керак, акс ҳолда ҳатто энг бағрикенг, меҳрибон ғоя ҳам бетоқат фашистик идеологияга айланиб қолади ва бошқа ғояларни душманга чиқариб, йўқ қилишга киришиб кетади. Жамиятга тенглик, хилма-хиллик, ҳамманинг ҳуқуқини таъминлайдиган ва ҳимоя қиладиган демократик институтлар мана шунинг учун керак. Мана кўрасиз, ҳали бу калтаклар аввало "демократия ёмон, уриб ўлдириш керак" деётганлар, агрессияни ёқлаётганлар бошида синади. Ана ўшанда кўрамиз, демократия яхши эканми, ёмон эканми.


Асанов. Форматдан ташқарида dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Бугун Скверда гейларни уриш, ўлдириш мақсадида потенциал террорчилар тўпланди. Ақли билан еча олмаган нарсасини куч билан ҳал қилишга одатланган жоҳил оломоннинг асосий мотиви дин экани “Аллоҳу акбар!” ҳайқириқларидан ҳам билса бўлади. Ўзини Покистондамиз деб ўйлаётган бу ёш ва ҳафтафаҳм тўда эртага бошқа мақсадда ҳам кўчага чиқиб, кимнингдир қонини тўкмоқ бўлади.

Калтабин сиёсий элита ва чаласавод интеллигенциянинг маънавият ўйинлари ўзининг илк “мева”ларини бера бошлади. “Меҳмондўст, меҳрибон, тинчликпарвар, бағрикенг, ахлоқли, маънавиятли, диндор” оломон ўзига ўхшамаганларни қувлаб, уриб, ўлдириб юришини кўраверасиз буёғига.

Энг қизиғи, бу зомбилар қонунни бузаётганини, жиноят қилаётганини тушунмаяпти, хурсанд ҳаммаси, жиноятининг далили бўлган видеоларни тарқатиб юрибди. Милиция эса импотент, нима қиларини, қандай эпларини, кимни тутарини билмайди. Бир тарафдан, жиноятчилар тўдаси, бошқа томондан, “маънавият” йўлида, “дин” йўлида курашяпти. Парадокслар оламига хуш келибсан, ўзбек жамияти.




https://t.me/drunkuzbek/4360

Мана бу постга бир кеб қолди.

Ўзим кўп дуч келмадим бундай ҳолатларга, фамилиясидан "-ев"ни олиб ташлайдиган бир-иккита хумпардан бошқа одамларда бундай ғайримиллатларга нисбатан хусумат борми, йўқми билмайман. Руслар камайиб қолганини сезяпман ҳалос. Лекин агар шу гап рост бўлса, бир нарсани айтмоқчиман.

НСДАП ҳукумати остидаги нацист Германияда аввал жуҳудларни ура-солиб ҳайдашди, лагерларга тиқишди. Кейин «орий» бўлмаган ҳаммани шундай қила бошлашди. Ана кейин, таъқиб қилиш учун ички душман қолмагандан кейин, немисларни ўзига ҳам тазйиқ бошланди. Француз қўшиқларини эшитасанми уйингда? Рус ёзувчиларни китобларини ўқийсанми? Чех кинолари ёқадими? Тамом, ҳақиқий немисмассан, кунинг битди. Ҳатто ташқи разведкани бошлиғи Шелленбергни ҳам тагига сув қуйишган яхудий қариндошлари бўлиши мумкин деб.

Бирор бир гуруҳни миллатига кўра ажратишни бошлаган жамият анча-мунча ҳунук ишларга йўл очиб беради. Бугун бировни миллати учун тазйиқ ўтказганлар эртага бошқа бировни дунёқараши, эътиқоди, диди ёки, керак бўлса, сочининг ранги учун таъқиб қилишга ҳам мойил бўлади.

Бир нарсани унутмайлик, оғайнилар. Одамни бирор бир гуруҳга мансублигидан кўра унинг ўзининг шаҳсияти анча муҳимроқ. Биров ҳақида ҳулоса чиқараётганимизда ҳам унинг "фалончилардан" эканлигигамас, ўзи қандай одамлигига қарайлик.


Бир йилдан ортиқ ҳеч нима ёзмапман, репост ҳам қилмапман. Бошим тинч, кўнглим ҳузурда, ҳаёт – жаннат десам, ишонманглар. Шунчаки ялқовлигим тутиб қолди, эриндим ёзгани. Лекин бугун бир гапни ёзаман.

Мана бу – https://t.me/tqshx/88 – постдаги хатга сабабчи бўлган тақсир таълим вазири бўлибдилар. Майли да, бўлса бўлар дерсиз, ўзим ҳам шунақа дердим, лекин бугун Кун.узда бир нарсани ёзишибди: https://kun.uz/uz/news/2021/02/12/farzandingizni-shu-joyda-tasavvur-qiling-vazir-yotoqxonalarda-qiz-va-ogil-bolalarning-bir-qavatda-yashashini-tanqid-qildi.

Ҳуллас, эътиқодми, маънавиятми, ўзига ҳос менталитетимизми, фарқи йўқ. Ўзбегим содда ечимларни жуда хуш кўради. Ҳар доим ҳам содда ечим тўғри бўлавермаслигини тушунмайди. Келинг, сизларга эски пайтдаги ётоқхоналарни кўрган одамни гапини узатворай.

«Авваллари Политех билан Ирригацияни общиталарида ўғил болалар билан қизлар алоҳида этажларда ёки алоҳида блокларда яшарди. Бизда (ТошДУ, ҳозир ЎзМУ, изоҳ меники) ундай эмасди, аралаш яшардик. Бизда бирор марта ортиқча гап бўлмаган, агар бўлган бўлса ҳам, жуда зўр яширишган бўлса керак, фалон йил ўқиб, ҳеч эшитмаганман. Лекин ўша ўғил-қизларни ажратадиган общежитиеларни ҳаммаси жа*апхона эди, буни ҳамма биларди. Тўсиқ, таъқиқ қўйиб қўйсанг, қони қайноқларни баттар қони қайнаб, жўрттага тартибни бузишади».


Сарварбек Ганиев dan repost
Хеллё, эрудитлар. Суперинтеллектуалларга ўқи, ўрган деяверибман. Лекин 20- асрда қолиб кетган халқнинг янги авлодига 21-асрда ўқиш, ўрганиш учун керак бўладиган фундаментал нарсани - маълумотларни топишни ўргатмабман. Чунки бу жуда хам оддий нарса, хамма билади, шунчаки ишлатишни хохламайди деб ўйлардим. Лекин шу оддий нарсани хам билмайдиганлар бор эканлигини билгунимча шунча вақт кетди. Менга эса ўшалар керак эди, аслида.
Гуглдан фойдаланиш учун қўлланма: https://telegra.ph/google-12-26-3

@doctor_shizoid


Оқиннинг куйлари dan repost
Rubin Reports'да Стивен Фрай билан 10 дақиқалик сухбатни кўриб ўтириб, икки нарса миямга муҳрланиб қолди.

Биринчиси.
Қачонлардир халқ жуда яхши кўрган, лекин ҳозир ёқимсиз деб ҳисоблайдиган одамларнинг ҳайкалларини йўқ қилишга уринишлар бўлди. Масалан, Сесил Родсни ҳайкалини бузмоқчи бўлишди, чунки у империалист бўлган. У Родезия деган давлатни яратган, ҳозирги Зимбабве. Родезия номи ҳам унинг шарафига қўйилган. У ҳақиқий салтанат қурувчиси эди, ва, ишончим комил, ҳақиқий маҳлуқ. Бировнинг юртини ўзлаштириб олиш ва ундаги барча минерал ресурсларни олиб чиқиб кетиш албатта ёмон. Лекин колониализм ва унинг ортида турган ғоялар билан курашишнинг йўли ҳайкалларни бузиш эмас. Улар жойида турсин, лекин ҳамма билсин – «бу ана шунақа одам эди, қаранглар».

Фрай бу гапни сиёсий ҳушфеъллик мавзусида тилга олди, лекин биздаги ҳолат билан катта ўхшашликни кўрдим. Тариҳни ўчириш тўлқини ювиб кетган бечора Хамза ва Собир Раҳимовларга раҳмим келди.

Иккинчиси.
Ҳаёт мураккаб, лекин ҳеч ким ҳаёт мураккаблигига ишонгиси келмайди. Буни маданиятимиздаги инфантилизм дейишингиз мумкин. Чиндан маданиятимизда кучли инфантилизм бор, бу нафақат одамлар қаерларга бориши ва қандай кино кўришида намоён бўлади, балки уларнинг мураккаб ғояларга муносабатида ҳам. Ўйлаш керак, лекин улар хоҳламайди. Уларга кимдир тайёр айтиши керак нимани сўзлаш мукин, нимани ўйлаш мумкин, нима яхши ва нима ёмонлигини. Ўша "юқоридан туширилган" дунёқарашга тўғри келмайдиган нарсаларни эса мавжудликка ҳаққи йўқ.
Баъзи зўр пьесаларда зўрлаш саҳналари бор. Ҳозир эса «зўрлаш» сўзининг ўзи ҳам зўрлашга тенглаштириб қўйилган. Ҳаётда дахшатли нарсалар бор, ва улар ҳақида ўйлаш керак. Агар сиз шу пьесаларни кўра олмасангиз, агар сиз «Тит Андроний»ни кўра олмасангиз, уни Шекспир дарсларида ўқий олмасангиз, «Макбет»да болаларни ўлдириш саҳналари борлиги учун уни ўқий олмасангиз...

Бу ерда бирданига икки ўхшашликни кўрдим. Биринчиси – ўрнига биров ўйлашини хоҳлайдиганлар. Бошқаларнинг қарашлари ва туйғуларини қанчалик ҳурмат қилмай, имомдан «гўштни кўндалангига кесган маъқулми ёки узунасига» деб сўрашингиз сизни ҳеч безамайди. Бу ҳаттоки мураккаб аҳлоқий муаммо ҳам эмас ахир!
Иккинчиси – нозик ички дунёмиз чилпарчин бўлиб кетмаслиги учун ёш қизнинг джинси шимнинг кесилган жойида кўриниб турган тиззани «бўяб» қўядиган цензурамиз.


Бири биринчи дунё, бири учинчи. Саъвиялар кескин фарқ қилади, муаммолар кескин фарқ қилади, лекин аҳмоқлик бир хил.


TROLL.UZ dan repost
Газ берманг,
чироқни ўчиринг тез-тез,
Яйраб яшамакка эмасмиз лойиқ.
Истаган ишларни қилингиз бу кез,
Бўғзингизга пичоқ тортмас халойиқ.

Ҳайвон тапписини ёққан бечора
Ҳайвонча қадрни топмаса нима?
Аср ошса ҳамки юраги пора,
Чопмаган омади чопмаса нима?

Сиз кундай мунаввар, иссиқ офисда,
Бахтиёр турмушдан лоф урган маҳал,
Қайсидир қишлоқда заҳарли исдан
Биров ўлса, деймиз: тақдири азал!

Танчага оёғин солган болакай,
Чунки совуқ уйда бўлмас югуриб.
Илиқ бўлмас экан хонадон токай,
Келажак чол каби қолгай ўтириб.

Тутун буруқсиган –
қорайган девор.
(Аслида қорайган толеъ эмасми!?)
Оиланинг тенг ярми бемажол бемор,
Токчалар устида дорилар базми...

Афғонга нур беринг, чекмасин фиғон,
Майли, уйимизда чироқ бўлмасин.
Зангори оловни мен кўрмай, тамом,
Хитойнинг гўдаги музлаб ўлмасин.

Газ берманг,
чироқни ўчиринг тез-тез,
Совуқдан титраган сиз эмас, менман!
Бир эртак диёрни топсайдим бу кез,
Эртак бўлса бўлсин, у ердан келмам!

Муаллиф O‘tkirbek ака

@trolluz


Alimoff dan repost
​​Низомий номидаги Тошкент давлат Педагогика университети талабалари, университет томонидан чиқариладиган "Педагог" газетасига мажбурий обуна қилинмоқда экан. Ўз гуруҳидан обунага пул йиғиб бермаган кураторлар "якка приём" да қабул қилиниб тушунтириш хатлари ёзишгача мажбурланишар экан.

Хурматли декан Қодиров Хаёт Шарипович! Бу нима дегани? Бўлажак ўқитувчиларни хозирдан, талабалик давридан бошлаб келгусида ўқитувчи бўлиб ишлаш жараёнида ҳам бўлиши мумкин бўлган мажбурий обунага ментально тайёрлаяпсизларми? Ўқитувчи бўлиб юрганида обуналардан сиқлмасдан хозирдан шунга кўникма хосил қилишлари учун ғамхўрликми бу?

Шу талабаларни тинч қўйинглар илтимос. Ўзи 400к стипендия олса, шундан обунагаям тўлашсинми энди? Университетда ҳар йили шу аҳвол эмиш. Пул топширганлар хатто газетани қўлимизга ушлаб кўрмаганмиз дейди. Агар газетангиз актуал ва қизиқ бўлганида иссиқ сомсалар каби мажбурламасангиз ҳам сотилиб кетар эди. Мажбурий обуна деган балодан қутулдик деб турганда бундай ишларни бўлиши, менимча хозирги сиёсатга ҳиёнат ўлароқ тушунилса керак...

Бу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика университети изоҳларини кутамиз.

Каналга уланиш👉@nurbekalimov


Мажбурий обуна учун Андижонга бориб юриш шарт эмас. Пойтахтни ўзида ҳам гуллаб-яшнаб ётибди


Песни акына dan repost
Педагогичесий институт. Принудительный сбор средств на подписку на газету "Педагог".


Khan Academy Oʻzbek dan repost
​​Assalomu alaykum, doʻstlar!

Bizga videodars yoza oladigan oʻqituvchilar kerak!

Kimyo, biologiya, fizika, astronomiya
va oliy matematika fanlaridan oʻzbek tilida videodarslar yordamida mavzularni tushuntirib bera olish qobiliyatiga egaman deb oʻylaysizmi? Oʻquvchi bilan hatto virtual tarzda aloqa ushlay olib, mavzuni ular tushunchasigacha yetkazib bera olasizmi? Unda manzilda adashmadingiz.

Khan Academy Oʻzbek shijoatli va oʻz kasbini sevuvchi oʻqituvchilarni yana oʻz jamoasiga chorlaydi.

TALABLAR:
• Sohadagi bilim;
• Oʻzbek tilini mukammal va ingliz tilini (hech boʻlmasa) oʻrta darajada bilish;
• Dars mashgʻulotlarini aniq tushuntira olish hamda qiziqarli tashkil etish;
• Toshkent shahrida istiqomat qilish;
• Yosh: 20+.

ISH SHAROITI:
• Moslashuvchan ish jadvali;
• Toʻlov — bajarilgan ish uchun;
• Ofis — Toshkent shahar, Shayxontohur tumani, Jangoh mavzesi, 33.

ISH HAQIDA:
• Asosiy qilinadigan ish bu videodarslarni yozish;
• 1 ta videoning uzunligi oʻrtacha 4-8 daqiqa;
• Barcha materiallar oʻqituvchiga oldindan tayyor qilib beriladi;
• Oʻrtacha bir soatda 2-3 ta video yozish imkoniyati bor;
• Reja boʻyicha 1 oyda kamida 100 ta videodars tayyorlanishi kerak (qancha koʻp boʻlsa, shuncha yaxshi).

TOʻlOV:
• 1 ta videodars uchun — 25 000 soʻm+.

Ish haqida batafsil bu yerda: Ish tasnifi
Demo videoni koʻrish uchun bizning YouTube kanalimizga tashrif buyuring.

Ariza topshirish uchun quyidagi formani toʻldirib chiqing: Oʻqituvchi ariza topshirishi uchun forma

Qoʻshimcha maʼlumotlar uchun: +998 97 130-90-50 | @khanacademyuzbek_admin

Ajoyib kurs yaratib t̶a̶r̶i̶x̶d̶a̶ ̶q̶o̶l̶i̶s̶h̶ taʼlim rivojiga ulkan hissa qoʻshish imkonini qoʻldan boy bermang! 💪

Instagram | Facebook | YouTube


Келажакка ҳисса қўшадиганлар борми?


Бир неча йил аввал сиёсатшуносликни (политология) ҳақиқий фан эмас деб барча ўқув дастурларидан олиб ташлашган эди. Албатта Ўзбекистонда (ва умуман МДҲда) шу соҳа ваъкиллари орасида турли қинғирликлар, сафсата ва тўғридан-тўғри заказухани илмий иш сифатида кўрсатиш урчиб кетган эди. Бироқ бундан фаннинг ўзи ҳам шунақа, уни кераги йўқ деган ҳулоса чиқариш нотўғри.

Жамиятда рўй берадиган сиёсий жараёнлар, уларни бошқарадиган қонуниятлар ва уларнинг бошқа нарсаларга таъсири тўғрисида бир оз бўлса-да тушунчага эга бўлиш жуда муҳим. Айниқса ҳозир.

Азамат Шомузаффаров сиёсатшуносликка бағишланган веб-сайт очибди. Материаллар ўзбек тилида, тушуниш учун анча содда. Ҳира пашшадек ҳар қадамда милтиллаб одамни жазавасини чиқарадиган реклама баннерлари йўқ. Асосийси – ҳамма материаллар текин.

Ўқинг, ўрганиг.

http://siyosat.org


Ўғрини тавбасига, миршабни табассумига, фохишани йиғисига ишониш – аҳмоқни иши.

Биз аҳмоқлармиз.


Сарварбек Ганиев dan repost
Чириган ва фахш ботқоғига ботган Европа метросида.
Метрода! Дефибриллятор!


Айтгандия уйдагилар, таксида юрма деб. Маҳалла-кўйдагиларни кўзига қандай қарайман энди 😭

Тамом, энди йўқ бўлиб кетаман, тополишмайди, уёқ-буёқда чўкиб кетгандир деб айтишади.


Ўткирлаб ўтмас қаламим, ёзмоқчиман шеър бугун,
Маддоҳ шоирлар ишидан юзим қаро ер бугун.

Қани ғурур, қани уят, ор қани, номус қани?
Турланиб белингни букмай, бўлгин ахир эр бугун.

Ана санга ўша «равон», олди-қочди шеър учун.
Тўйиб миниб олган бўлсанг, энди паҳта тер бугун!

Амалдорнинг тортиғига қараб қолмас чин шоир,
Ижод қилар, меҳнат қилар обдон тўкиб тер бугун.

Беўхшов ғазал-ла Расво айтиб олди сўзларин
Энди қаламини ташлаб, билган б*қин ер бугун!

(c) Расво Шармандий, 2019

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

124

obunachilar
Kanal statistikasi