Olmaliq shahar hokimligi | Rasmiy kanal dan repost
#бунёдкорлик
Янги бино фойдаланишга топширилди
⚡️ Жорий йилнинг 15 июль куни Олмалиқ шаҳридаги вилоят Қўриқлаш бошқармаси 4-алоҳида батальонининг янги қуриб битказилган биносининг расман очилиш маросими бўлиб ўтди.
🏬 Бино қурилиши Миллий гвардия томонидан 2019 йил апрель ойида бошланиб, жорий йил март ойида якунланди. Замонавий типда қурилган бино ҳудудида ходимларнинг хизмат олиб боришлари, ўқ отиш машғулотлари ҳамда маънавий- маърифий соатлар ўтказилиши учун алоҳида махсус жиҳозланган хоналар билан таъминланди. Бундан ташқари психолог хонаси, ёзги ва қишки спорт майдончалари ташкил этилган.
🚔Бинода техник қўриқлаш маркази ҳам ишга туширилиб, ушбу марказ ёрдамида объект ва фуқаро хонадонларини симсиз алоқа орқали қўриқланишини таъминлаш йўлга қўйилган. Техник қўриқлаш марказининг тезкор ҳаракатланувчи гуруҳи ходимларига янги "Нексия-3" русумли автомобиллар ЖПС қурилмалари билан жиҳозланган ҳолда бириктирилди.
@Olmaliq_shahri