#муносабат
Янгийўл туман тиббиёт бирлашмаси ижтимоий тармоқларда тарқалган видеолавҳага муносабат билдирди
Туман тиббиёт бирлашмаси умумий терапия бўлими биноси 2018-2019 йилларда капитал таъмирлашдан чиқарилган бўлиб, бинони таъмирлаш ишлари пудратчи ташкилот “OZODA MRT" МЧЖ корхонаси томонидан олиб борган. Бинонинг ён қисмига лифт ўрнатилган бўлиб, ҳозирги кунгача ушбу лифт носоз аҳволда бўлганлиги сабабли ишлатилмай келинмоқда. Ушбу носозликни бартараф этиш бўйича тегишли тартибда пудратчи ташкилотга талабнома юборилган. Айни пайтда таъмирлаш жараёни кетмоқда.
МАзкур бино ҳали расман фойдаланишга қабул қилиб олинмаган. Қурилишдаги камчиликлар ва нуқсонларни қайта таъмирлаш ва лифтни бошқасига алмаштириш тўғрисида “OZODA MRT" МЧЖ раҳбарияти туман ҳокимлиги томонидан огоҳлантирилган. Айни пайтда масалани суд тартибида ҳал қилиш бўйича ҳужжатлар тўплами тайёрланмоқда.
Ушбу видеода тасвирга туширилган ҳолатларга келадиган бўлсак, бу ерда беморнинг қариндошларидан беморни кўтариб олиб чиқиш учун ёрдам сўралган бўлиб, улар томонидан бемор 4-қаватга, неврология бўлимига олиб чиқилган.
Олиб чиқилган бемор носилкада ерга қўйиб суратга туширилган. Ушбу вазиятда янги келган бемор учун кичик тиббий ходим томонидан ўрин тайёрланаётган бўлган. Лекин бу жараён суратга туширилмаган.
Видеода шифохона фаолиятига бир томонлама ёндашилган. Видеомурожаатни тасвирга туширган беморнинг қариндошлари шифохона маъмуриятига реанимобиль автомашинаси сўраб мурожаат этишмаган. Шунингдек, видеомурожаатда нархлари кўрсатилган реанимобиль машинаси Янгийўл туман тиббиёт бирлашмасига тегишли эмас.
👉Каналга уланиш: https://t.me/toshvilpressa
Web-site| Facebook| Instagram|Telegram