Raqobatni rivojlantirish va iste’molchilar huquqlarini himoya qilish qo`mitsining Toshkent viloyati hududiy boshqarmasi


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Siyosat


- Монополияга қарши курашиш
- Рақобат муҳитини ривожлантириш
- Табиий монополиялар субъектларини назорат қилиш
- истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш

🏢 111500, Нурафшон ш., Ўрикзор кўчаси, 190-уй
📞 (+998) 70 202 01 75
✉️ tv@antimon.gov.uz

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Siyosat
Statistika
Postlar filtri


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Моддий маданий мерос объектларида реклама жойлаштирилиши мумкинми?

ЖАВОБ:

🔘Юртимизнинг тарихи бой, табиати гўзал, халқи меҳмондўст. Асосийси, ўтган асрларда бунёд этилган археология ва монументал санъат ёдгорликлари, масжид ва мадрасалар, тарихий қароргоҳлар, уй музейлари, зиёратгоҳлар, маданият бинолари, тарихий иншоотлар, театр ва фотосурат уйлари каби ноёб, қадимий осори-атиқалар, моддий ва маданий мерослар хорижий сайёҳларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

🔘 Шу сабабли, ўтган асрларга тегишли бўлган миллий бойлигимиз ва фахримиз ҳисобланган моддий маданий меросларни асл ҳолида асраб-авайлаш ва келажак авлодга етказиш бўйича муайян ишлар амалга оширилмоқда.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🟦 Истеъмолчиларнинг харид қилиш одатлари сўнгги йилларда жуда ўзгарди. Агар илгари савдо тўғридан-тўғри дўконда нақд пул билан амалга оширилган бўлса, эндиликда мижозлар тобора харидларни кўпроқ муддатли тўлов асосида амалга оширадиган бўлди. Бу эса уларга ҳозир сотиб олиб, пулини кейинроқ бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти беради.

⚠️ Айни шу ҳолатда, истеъмолчилар товарларни (иш, хизмат) акция доирасида харид қилишда нималарга эътибор бериши керак?

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
#Ҳуқуқий_Саводхонлик

ФУҚАРОДАН САВОЛ:

⁉️ Харид қилинган маиший товарларнинг носозлиги маълум бўлса нима қилиш керак?

ЖАВОБ:

🔘 Ўзбекистон Республикаси “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 11-моддасига мувофиқ, узоқ муддат фойдаланиладиган барча турдаги товарлар ва хизматларга ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати белгилаши лозим. Кафолат муддати товар истеъмолчига сотилган ёки хизмат кўрсатилган кундан бошлаб ҳисобланади. Агар товар сотилган кунни аниқлашнинг имкони бўлмаса, бу муддат товар ишлаб чиқарилган кундан бошлаб ҳисобланади.

🔘 Ишлаб чиқарувчи (ижрочи) кафолат муддати мобайнида товар (хизмат)нинг, шу жумладан, бутловчи буюмларнинг нормал ишлашини (қўлланилишини, улардан фойдаланилишини) таъминлаши шарт.

✈️ Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Анонс #Сифат_назорати

ҚОВУРИЛГАН
КАРТОШКА ЧИПСЛАР НАЗОРАТДАН ЎТКАЗИЛДИ

🏬 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси бошқа ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда қуйидаги Қовурилган картошка чипсларнинг сифатини назоратдан ўтказди:

🟣“Lays"
🟣"CHEERS”
🟣"Doritos”

🔬 Синов натижалари қандай?

➡️ Батафсил

👥 Ҳурматли истеъмолчилар, харид қилган товарларингиз нуқсонли ёки сифатсизлигидан норози бўлсангиз, Рақобат қўмитасининг ягона ишонч (1159) рақамига мурожаат қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Азиз юртдошлар!

Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси барча Ватандошларимизни кириб келаётган Янги йил билан самимий қутлайди.

2025 йил барчангизнинг хонадонингизга бахт ва омад олиб келсин!

Сизнинг ҳуқуқларингизни ҳимоя қилиш ва мамлакатимиздаги рақобат муҳитини яхшилашга қаратилган саъй-ҳаракатларимизда доимий қўллаб-қувватловингиз учун ташаккур!

🎄 Янги йилингиз билан!

❄️❄️❄️❄️

Дорогие соотечественники!

Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей искренне поздравляет всех вас с наступающим Новым годом.

Пусть 2025 год принесет счастье и удачу в каждый дом!

Благодарим вас за постоянную поддержку в наших усилиях по защите ваших прав и улучшению конкурентной среды в нашей стране!

🎄 С Новым годом!

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎇 Ҳурматли юртдошлар, барчангизга янги 2025 йил муборак бўлсин!🎁

🇺🇿 Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси


❄️❄️❄️❄️


🎇Дорогие соотечественники, поздравляем вас с новым 2025 годом! 🎁

🇺🇿 Комитет по развитию конкуренции и защите прав потребителей

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


#️⃣Семинар

🏢Жорий йилнинг 26 декабр куни Тошкент вилояти ҳокимлигида Ўзбекистон Республикасининг “Рақобат тўғрисида”ги ҳамда “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунлари ижроси юзасидан “Ягона буюртмачи хизмати” давлат унитар корхонаси, “Тошкент вилоятида бизнес марказларнини қуриш дирекцияси” давлат унитар корхонаси, туман ва шаҳар ҳокимликлари ҳамда Ободонлаштириш бошқармалари ҳисобчилари учун семинар-тренинг ўтказилди.


Шунингдек, семинарда, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан 2024 йилнинг 5 июнь куни имзоланган ва бугунги кунда кучга кирган “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонуни хусусида ҳам сўз юритилди.


✅Семинар-тренинг давомида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган саволлар бўйича жавоблар олишди.

Бизни кузатишда давом этинг
👉https://t.me/toshvil_raqobat


Raqobat qo‘mitasi dan repost
🇺🇿 Бугун Рақобат қўмитасида 2024 йил якунлари бўйича йиғилиш ўтказилди. Унда йил давомида қўлга киритилган ютуқлар сарҳисоб қилинди ва бир гуруҳ ўзининг меҳнати билан ажралиб турган Қўмита ҳодимлари тақдирланди.

➡️ Қўмита раиси Ҳалилилло Турахужаев ходимлар олдида нутқ сўзлаб, уларнинг меҳнати ва саъй-ҳаракатлари учун самимий миннатдорчилик билдирди. У ўз чиқишида Қўмита томонидан эришилган ютуқларни таъкидлаб, ижобий имижни шакллантириш, Очиқлик индексида юқори натижалар нафақат мамлакатимиз ҳамда халқаро майдондаги эътирофларга эришилганлигини алоҳида қайд этди.

🇺🇿 Бу натижалар Қўмита ходимларининг меҳнати ва халқимизнинг, Президентимизниг қўллаб-қувватлови самараси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Қўмита раиси барчани янги йил билан самимий қутлаб, келгуси йилда ҳам катта муваффақиятларга эришишга ишонч билдирди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯ ЕТКАЗИБ БЕРИШ СОҲАСИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ҚОНУНИЙ ҲУҚУҚЛАРИНИ ҲИМОЯ ҚИЛИНМОҚДА

🌫 Рақобат қўмитаси электр энергия етказиб бериш соҳасида истеъмолчиларнинг қонуний ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳудудлар кесимида тизимли ишлар олиб бормоқда.

Жумладан,

Сирдарё вилояти мисолида
Сирдарё вилоятида фаолият олиб борувчи “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ хорижий корхонаси раҳбарининг электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан корхонада энергоаудит текшируви ўтказилган бўлиб, мазкур текширув хулосаларига кўра электр таъминотидан 370 млн сўмга яқин қарздорлик ҳисобланганлиги ва натижада ортиқча тўловлар олинганлиги маълум қилиниб, ушбу қарздорликни қонун доирасида қайта кўриб чиқилишида ҳудудий бошқармага мурожаат қилган.

Мазкур мурожаат юзасидан ҳудудий бошқарма олиб борган ўрганишлари натижасида, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали томонидан “NEW YORK CENTER CO” МЧЖ ХКга нисбатан асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Тошкент шаҳар мисолида
М.Улуғбек туманида истиқомат қилувчи фуқаронинг, Электр таъминотидан асоссиз равишда 14 млн сўм қарздорлик мавжудлиги ҳақида мурожаати келиб тушди.

Мазкур ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида, ҳудудий бошқарма томонидан, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ “Энергосавдо” филиали Тошкент шаҳар бўлинмасини жалб этган ҳолда ўрганиб чиқилди.
Натижада, истеъмолчига асоссиз ҳисобланган қарздорлик қайта ҳисоб-китоб қилиниши таъминланди.

Самарқанд вилоят мисолида
Фуқаро А.Ахадов яқинда уй сотиб олганлиги ҳамда олган вақтида коммунал тўлов (электр энергия)дан қарзи йўқлиги маълум бўлсада, коммунал тўлов (электр энергия)дан 1 ой вақт ўтиб 10 млн сўм асоссиз қарздорлик мавжуд эканлигидан норози бўлиб мурожаат қилган.

Ҳудудий бошқарманинг ўрганишлар натижасига кўра, “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Самарқанд вилоят ҳудудий филиалига керакли ҳуқуқий тушунтиришлар берилди ва истеъмолчининг асоссиз қарздорлиги бекор қилиниши таъминланди.


🔝 Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Лабораториядаги тиббий хато: нотўғри таҳлиллар учун ким жавобгар бўлади?

🏬 Рақобат қўмитасига фуқаро В.Ч. қилган мурожаатида клиник лаборатор текширув натижаларидан қониқмаганини билдирган.
👥 Хусусан, фуқаро Тошкент шаҳрида жойлашган “SWISS LAB” МЧЖнинг Чилонзор тумани филиалида 15 турдаги лаборатория текширувидан ўтиш мақсадида 698 000 сўм миқдордаги тўловни амалга оширган. Лаборатория хулосасида фуқаронинг креатинин ва мочевина кўрсаткичлари юқори чиққанлиги билдирилган. Бундай натижадан ажабланган фуқаро “Дармон Диагностика” МЧЖ ва Республика ихтисослаштирилган неврология ва буйрак трансплантaцияси илмий-амалий тиббиёт марказларига қайта анализ топширишга мажбур бўлган ва иккала текширув хулосаларида қон кўрсаткичлари меъёрда чиққан.

📄 Қўмита бу ҳақда Тошкент шаҳар Соғлиқни сақлаш бошқармасига юборган сўров хатига берилган жавобида “SWISS LAB” МЧЖ томонидан фуқаро қон топширганда преаналитик (лабораторияга қадар) жараёнда қон олувчи ҳамшира томонидан масъулиятсизликка йўл қўйилиб, пробиркаларни маркировкаланишида жиддий хатоликка йўл қўйгани аниқланди. Фуқаронинг нотўғри хулоса бергани учун тўланган пул маблағларини қайтаришда “SWISS LAB” МЧЖдан сўраган мурожаати ҳам ижобий ҳал этилмаган.

➡️ Юқоридагилардан келиб чиқиб, “SWISS LAB” МЧЖнинг хатти-ҳаракатларида “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 6, 20-моддалари бузилиши юзасидан, Қўмита Махсус комиссияси томонидан “SWISS LAB” МЧЖга нисбатан иш қўзғатилиб, якунлари юзасидан қонунбузилиш ҳолатларини бартараф этиш тўғрисида кўрсатма берилган.

✈️ Бироқ, корхона мазкур қарордан норози бўлиб Қўмита Апелляция кенгашига мурожаат қилган, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича қарор ва кўрсатма ўзгаришсиз қолдирилди.

🔝 Батафсил

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Рақобат қўмитаси томонидан Тошкент вилоятидаги "Чирчик деҳқон бозори" да Янги йил арафасида ташкил этилган ярмаркалардаги ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотларининг чакана нархлари ўрганилди;
— Қолипли нон – 2 800 - 3 000 сўм;
— Мол гўшти (суякли) – 65 000 - 85 000 сўм;
— Парранда гўшти – 27 000 - 30 000 сўм;
— Тухум
– 1 000 – 1 300 сўм;
— Пахта ёғи – 13 000 – 16 000 сўм;
— Кунгабоқар ёғи – 17 000 – 18 000 сўм;
— Шакар – 12 500 – 14 000 сўм;
— Гуруч (аланга) – 14 000 – 20 000 сўм;

— Картошка – 4 000 - 4 500 сўм;
— Пиёз – 2 000 –  3 000 сўм;
— Сабзи – 2 500 сўмдан сотилаётганлиги

📎 Бундан ташқари, савдо ярмаркалари хамда арзонлаштирилган янги йил ярмаркаларида асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг мавжудлиги ҳамда арзонлаштирилган нархларда сотилаётганлиги ўрганилди.

🗓 Жорий нархлар ўрганиш ўтказилган вақтдаги ҳолатига кўра кўрсатилган.

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


#️⃣Расмий муносабат

🌐 Ижтимоий тармоқ орқали Ўзаро боғлиқ компаниялар «ўйини» сарлавҳаси остида "ўзаро аффилланган шахсларга тегишли тадбиркорлик субъектлари «GAZMONTAJQURILISH» МЧЖ танлов ғолиби, «IZOPOL» МЧЖ эса заҳира ғолиби" мавзусида мурожаат қолдирилган.

📌Рақобат қўмитасининг Тошкент вилояти ҳудудий бошқармаси томонидан ўрганишлар олиб борилганда, «AMMOFOS-MAXAM» АЖ томонидан "магистрал газ тақсимлаш пунктларида жойлашган газни ҳисобга олиш пунктини бошқа жойга кўчириш ва қурилиш-монтаж ишларини бажариш хизмати" харидига бошланғич нархи 261 004 319 сўм бўлган танлов эълони жойлаштирилгани маълум бўлди.

Жумладан, «GAZMONTAJQURILISH» МЧЖнинг раҳбари ва таъсисчиларидан бири — AVTOMANOV ALEKSEY YUREVICH (24%) бир вақтнинг ўзида «IZOPOL» МЧЖнинг ҳам 33,30 фоиз улушига эгалик қилиши кузатилди.


✅ «AMMOFOS-MAXAM» АЖ томонидан юқорида ўтказилган танлов натижалари бўйича расмийлаштирилган баённома бекор қилинди.

👉https://t.me/toshvil_raqobat


Raqobat qo‘mitasi dan repost
ҚОНУНБУЗИЛИШ ҲОЛАТИ ЮЗАСИДАН “TEXNOMART” МЧЖГА НИСБАТАН МОЛИЯВИЙ ЖАРИМА ҚЎЛЛАНИЛДИ

Рақобат қўмитаси томонидан ўтказилган мониторинглар натижасида реклама қонунчилиги бузилиш ҳолатлари аниқланди.

“Texnomart” МЧЖ
телеграм каналида жойлаштирилган “Энг зўр таклиф” мазмунидаги мобил телефонлар рекламаларида маҳсулот нархи ва тўлов шартлари бўрттириб кўрсатилганлиги аниқланган. Масалан, VIVO Y03 телефони учун 213 167 сўм ойлик тўлов, HONOR X7b телефони учун эса 274 167 сўм этиб кўрсатилган.

🔝 Қўмита томонидан бошқа савдо дўконларидаги ушбу маркали мобил телефонлар нархлари солиштирилганда, “Texnomart” МЧЖ савдо дўконларидаги муддатли тўлов нархлари нисбатан юқорилиги кузатилган. Бундан ташқари, рекламада “энг”, “энг яхши” каби орттирувчи нисбатлар ишлатилган, лекин бу даъволарни тасдиқлайдиган аниқ далиллар тақдим этилмаган.

🟢 Юқоридаги ҳолатлар юзасидан Қўмита Махсус комиссияси томонидан “Texnomart” МЧЖга нисбатан “Реклама тўғрисида”ги ҳамда “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунларининг тегишли моддалари талаблари бузилиши билан иш қўзғатилиб, ишни кўриб чиқиш якунлари бўйича молиявий жарима қўллаш ҳақида қарор қабул қилинди.

Шунингдек, қонунбузилиш ҳолатини бартараф этиш ва келгусида йўл қўймаслик юзасидан кўрсатма берилди.


Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X


#️⃣Давра суҳбати

🏢Ўзбекистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитасининг Тошкент вилояти худудий бошқармаси масъул ходимлари томонидан вилоятнинг Оҳангарон туман мактабгача ва мактаб таълими бўлими ходимлари иштирокида давра сухбати ўтказилди.

📚Унда, Ўзбекистон Республикаси "Рақобат тўғрисида"ги Қонун ҳамда "Давлат харидлари ва савдоларда рақобатга зид ҳаракатларни содир қилиш" мавзусида сўз юритилди.

✅ Давра суҳбати иштирокчилари давлат харидлари соҳасига оид саволларига белгиланган тартибда жавоблар олишди.

Бизни кузатишда давом этинг
👉https://t.me/toshvil_raqobat


🏢Рақобат қўмитаси Тошкен вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан жорий йилнинг декабрь ойида “Башкирская содовая компания” АЖ мурожаати асосида ўрганиш ўтказилди.

🌐Ўтказилган ўрганиш давомида вилоятда фаолият юритувчи корхона “MEGA TRANSTRADING” МЧЖ томонидан ишлаб чиқарилаётган “сода пишевая” маҳсулоти “Башкирская содовая компания” АЖ тегишли бўлган ва аввал фуқаролик муомаласига киритилган “Сода пишевая” товар белгисидан ва унга ўхшаш белгилардан ва номлардан фойдаланганлиги, бунинг натижасида инсофсиз рақобатга йўл қўйилганлиги аниқланди.

Мазкур ҳолатлар бўйича Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонунининг 21-моддаси (хўжалик юритувчи субъектлар ёки уларнинг манфаатларини кўзлаб бошқа шахслар томонидан рақобатчиларга нисбатан инсофсиз рақобатни амалга ошириш) талаблари бузилганлиги тасдиқланди.


✅Ўтказилган ўрганиш натижалари бўйича, ҳудудий бошқарма Махсус комиссияси томонидан қонун бузилиш ҳолатларига йўл қўйган “MEGA TRANSTRADING” МЧЖ нисбатан рақобат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари бузилиши юзасидан тегишли тартибда ишлар қўзғатилди.

Шунингдек, қонун бузилиш ҳолатини тўхтатиш ва келгусида йўл қўймаслик тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тегишли кўрсатмалар берилди.

👉Бизни кузатишда давом этинг
https://t.me/toshvil_raqobat


Raqobat qo‘mitasi dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
#Poytaxt_дастури

🌫 Қўмита фаолиятининг очиқлиги, жамоатчилик ва фуқаролар олдида ҳисобдорлигини таъминлаш мақсадида очиқ эшиклар куни ўтказилди.

☑️ “Коррупцияга қарши курашиш ойлиги” доирасида ўтказилган мазкур тадбирда Қўмитанинг асосий фаолияти ва коррупцияга қарши курашиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтилди.

🎥 Подробнее на русском

Каналга уланиш 🔝 https://t.me/RaqobatGovUz

веб-саҳифа | facebook | telegram | youtube | instagram | X

16 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.