Тошлоқ тумани ҳокимлиги (расмий)


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Тошлоқ тумани ҳокимлигининг расмий манзиллари
Веб-сайт: www.toshloq.uz
Facebook:https://www.facebook.com/profile.php?id=100089182191125
YouTube: https://www.youtube.com/watch?v=Jq05toDzz8M

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


ЗАҲИРИДДИН МУҲАММАД БОБУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 542 ЙИЛЛИГИ НИШОНЛАНДИ.

Тошлоқ тумани Ахборот-кутубхона марказида Буюк шоир ва олим, машҳур давлат арбоби Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланган тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Бобур ҳаёти ва фаолияти – барчамизга ўрнак” мавзусида маъруза кўпчиликда катта қизиқиш уйғотди. Дарҳақиқат, Бобур ўзбек адабиётида ўзининг нозик лирик асарлари билан ҳам машҳурдир. Унинг лирикасида шеъриятнинг асосий мазмуни бўлган инсоний фазилатлар, ёр васли, унинг гўзаллиги, унга чексиз муҳаббат, ҳижрон азоби, айрилиқ аламлари ва висол қувончлари ниҳоят гўзал ва моҳирона ифода этилган.
Бобур ўзининг маълум ва машҳур асарлари билан тарихнавис адиб, лирик шоир ва ижтимоий масалалар ечимига ўз ҳиссасини қўшган олим сифатида халқимиз маданияти тарихида муносиб ўрин эгаллаган.
Туман маданият бўлими томонидан тайёрланган куй, қўшиқлар ва ўқувчиларнинг саҳна кўринишлари тадбирга байрамона руҳ бахш этди.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




КАМБАҒАЛ ОИЛАЛАР РЕЕСТРИГА КИРИТИЛГАН АЙРИМ ОИЛАЛАРГА СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ.
Президент Фармони билан аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими янада такомиллаштирилмоқда.
“Аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини молиялаштириш тартиб-таомилларини такомиллаштириш тўғрисида”ги Президент Фармони (ПФ-17-сон) қабул қилинди. Адлия вазирлиги хабар қилди.
Фармонга кўра, 2025 йил 1 апрелдан:
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали кўрсатиладиган ижтимоий ёрдамлар Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларга, уй-жой шароитларини яхшилаш ва соғлиқни сақлаш бўйича ижтимоий ёрдамлар эса – ойлик даромади оила аъзоларининг ҳар бирига минимал истеъмол харажатлари миқдорининг 2 бараваридан кўп бўлмаган оилаларга ҳам тақдим этилади.
Бунда маданий-маърифий, таълим, спорт ва туризм тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишга “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” жамғармалари тушумларининг 25 фоизидан кўп бўлмаган қисмини йўналтиришга рухсат берилади;
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари орқали ижтимоий ёрдамлар қуйидаги тартибда кўрсатилади:
оилаларни камбағалликдан чиқариш бўйича индивидуал режада камбағал оилаларнинг ёшлари ва хотин-қизларига муайян ижтимоий ёрдамларнинг белгиланиши ушбу тоифадаги шахслардан қўшимча мурожаат талаб этмаган ҳолда “Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдамлар кўрсатилишига асос бўлади;
“Ижтимоий дафтарлар” жамғармалари ҳисобидан ижтимоий ёрдам кўрсатишни сўраб мурожаат қилган шахсларнинг ижтимоий ҳолатини аниқлаш “Ягона миллий ижтимоий ҳимоя” ахборот тизими орқали, оиланинг молиявий ҳолатини эса – идоралараро ахборот алмашинуви орқали автоматик равишда баҳолаш (скоринг) натижаларига мувофиқ амалга оширилади.
Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube


ҲОКИМ ҚАБУЛИ: АҲОЛИ МАНФААТЛАРИ ДОИМ ЭЪТИБОРДА
Ҳафтанинг ҳар сешанба куни Тошлоқ тумани ҳокими Абдуқаҳҳор Джурабаев томонидан ўтказилиб келаётган фуқаролар қабулида ҳар бир мурожаатга диққат билан эътибор қаратиб келинмоқда.
Қабулларда туман аҳолиси ўз муаммолари ва таклифлари юзасидан ҳокимга мурожаат этиб, уларни қизиқтирган ёки қийнаётган саволларига атрофлича жавоблар олишмоқда.
Бугун ташкил этилган қабулда ҳам элликка яқин фуқаролар туман раҳбарига ўз мурожаатлари билан юзланишди.
Фуқаролар томонидан асосан, моддий ёрдам олиш, ер муносабатлари билан боғлиқ билдирилган бир қанча масалалар туман ҳокими томонидан диққат билан тингланди. Қабулда иштирок этаётган сектор раҳбарлари ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар вакиллари билан биргаликда билдирилган мурожаатларни тегишли тартибда ҳал этиш юзасидан чоралар изланди.
Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудининг 542 йиллигига бағишланади. Видео сунъий интеллект томонидан яратилган. Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube


Улуғ мутафаккир, сўз мулкининг султони Алишер Навоийнинг бой маънавий мероси асрлар оша бутун башариятни ҳайратга солиб, инсонлар қалбига, онгу шуурига эзгулик, инсонпарварлик, саховат, меҳр-мурувват зиёсини таратиб келмоқда.
Мамлакатимизда улуғ бобокалонимизга эҳтиром кўрсатиш, асарларини ўрганиш, уни дунёда кенг тарғиб этишга доимий эътибор қаратилмоқда. Ана шундай Навоийга эҳтиром бугун Тошлоқ тумани Ахборот кутубхона марказида ҳам бўлиб ўтди.
Тадбирда буюк мутафаккир шоир, атоқли давлат ва жамоат арбоби Алишер Навоийнинг бебаҳо ижодий-илмий мероси, жаҳон адабиёти тарихи ва миллий маданиятимиз, адабий эстетик тафаккуримиз ривожида алоҳида ўрин тутиши ҳақида сўз борди.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




Миллий либосларда халқимизнинг тарихи, қадимий урф-одат ва анъаналари, диди, эстетик қарашлари мужассам этган бўлиб, ҳозирги кунда миллий либослар жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш ғоят муҳим аҳамият касб этади.
Ўзбек халқининг миллий қадриятлари ва маънавий меросини асраб-авайлаш, қизларимиз ва йигитларимиз қалбига миллий либослар ифтихорини сингдириш, миллий қадриятларимиз, урф-одат ва анъаналаримизга ҳурмат ва садоқат, миллий либосларнинг гўзаллиги ва жозибасини ёшлар ўртасида кенг тарғиб этиш мақсадида, Тошлоқ туманидаги Ахборот кутубхона марказида "Миллий либос-миллат кўрки" шиори остида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Kambag‘allikdan farovonlik sari” dasturi amalda. Hududlarda yo‘lga qo‘yilgan mahalla bankiri va mahalla agentlari faoliyatidan reportaj.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube


Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси томонидан Фарғона вилоятида амалга оширилаётган ислоҳотлар, соҳаларда олиб борилаётган ишлар ҳолати ва муаммоларни ўрганиш, ташкилий чора-тадбирларга услубий кўмаклашиш, ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Ишчи гуруҳ аъзолари Тошлоқ туманидаги 2-умумтаълим мактабида бўлиб, бу ердаги ”Ислоҳот-амалиёт-натижа” шиори остида ташкилланган тадбирда иштирок этдилар.

Тадбирда сўз олганлар таълим соҳасида амалга ошириб келинаётган долзарб масалалар юзасидан иштирокчиларга маълумот бердилар.

Самимий ва очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда мактаб директорлари ва мактабгача таълим ташкилотлари раҳбарларининг ушбу масалаларга оид таклифлари тингланди.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube




БУГУН:

САЛОҲИЯТГА ХИЗМАТ ҚИЛУВЧИ ЎҚУВ: Бугун Тошлоқ туманидаги 8-умумий ўрта таълим мактабида “Ислоҳот-амалиёт-натижа” шиори остида ўқув амалий семинар ташкил этилди.
Унда иштирокчилар психологик ўйинлар орқали машғулотлар ва дарсларни ташкил этиш, фанларда инновацион илғор методлар ва кўргазмали қуроллардан унумли фойдаланиш, шунингдек, ўқувчилар ва ўқитувчилар томонидан яратилган қўл меҳнати маҳсулотлари ҳамда меъёрий ҳужжатлар билан танишдилар.

ТАМАЛ ТОШИ: Тошлоқ туманидаги 1-мактаб 1985-йилда қуриб битказилган эди. Ўша вақт бу манзилда 1144 ўқувчилар таҳсил олиш имконияти яратилган. Бугун эса мактабда таҳсил олаётган ўқувчилар сони ортган. Ўз-ўзидан маълумки, бу ердаги илм талабларга янги имконият ҳозирламоқ керак.
"Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида қўшимча 80 ўринли ўқув биноси қуриш ишлари бошланди. Бугун эса рамзий биринчи ғишт қўйиш маросими бўлиб ўтди.

ЙЎҚЛОВ: Бугун Республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошлоқ туманида яшовчи фахрий устоз, 90 ёшли Мунаввархон ая Шоматова хонадонида бўлдилар.
Мунаввархон ая ёш раҳбарларга ўз тажрибаларини сўзлаб берди. Кечаги машаққатлар ва бугунги кун шукронаси ҳақида сўзлади.

ШУНИНГДЕК: Республика ишчи гуруҳининг навбатдаги манзили 26-Давлат мактабгача таълим ташкилоти бўлди. Бу ерда тарбияланувчиларга яратилган шароитлар ва имкониятлар билан танишдилар. Муассасада бугунги кунда 145 нафар болажонлар тарбияланмоқдалар.
Ишчи гуруҳ бу ерда ташкил этилган инклюзив гуруҳлар фаолияти билан ҳам танишиб, гуруҳ ишини ривожлантириш ҳамда машғулот хонасини белгиланган талабларга мувофиқ жиҳозлаш бўйича тегишли тавсиялар берилди.

Toshloq.uzFacebookTelegram 📹YouTube



15 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.