TOSHKENT TEZKOR XABARLARI


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Юртимиз ва вилоят ҳаётига оид ижтимоий ҳамда иқтисодий ўзгаришлар ва янгиликлар ёритиб борилади.
Шунингдек, тижорат таклиф, қизиқарли лавҳа ва хабарлар бўлса админ(@Rekbrend_uz)га жўнатишингиз мумкин.

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


⚡️Тошкент вилоятига прокурор тайинланди

Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Мирзаев Азамат Эгамбердиевич Тошкент вилояти прокурори лавозимига тайинланди.

А.Мирзаев тайинловга қадар Навоий вилояти прокурори лавозимида ишлаган.


❗️Ўзбекистон мактабларида баҳорги таътил 21-мартдан бошланади

Етти кунлик дам олишдан сўнг дарслар 28-мартдан давом этади.


#Тезкор

❗️🪖 Энди қочиб бўлмайди: Ўзбекистонда ҳарбий чақирув онлайнга ўтди!

Ўзбекистонда энди ҳарбий хизматга чақирув қоғозини қўлингизга беришмайди. У бевосита Давлат хизматлари платформасидаги шахсий кабинетингизга тушади. Кўрмаганга олиб бўлмайди – бориш шарт!


#диққат

❗️Энди МИБ ходимлари ҳам “бодикамера” қўллашади.

Бу ҳақидаги қонун бугун ОМҚПда қабул қилинди.


🎉 8-Март ва Наврўз байрами муносабати билан дам олиш кунлари 🎊

🌸 8-Март – Хотин-қизлар куни

🗓 8-март (шанба) – Байрам куни
9-март (якшанба) – Дам олиш куни
10-март (душанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни

🌿 Наврўз байрами (21-март)

🗓 21-март (жума) – Байрам куни
22-март (шанба) – 5 кунлик иш ҳафтасидагилар учун дам олиш, 6 кунлик иш ҳафтасидагилар учун иш куни
23-март (якшанба) – Дам олиш куни

📌 Режангизга қараб ҳаракат қилинг!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Акамизни ёшлик вақтларга қайтгиси келибди-да 😅🙂

Кечаси фарзандлари ухламайдиган оталар яхши тушунади буни)


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Тонгни илиқ кайфият ва завқли томоша билан бошланг! 🌅

⚡️ “Омон-Омон” тонги – оилавий томоша учун ажойиб танлов!
Эрта тонгдан хуш кайфият, ижобий эмоциялар ва мароқли суҳбатлар кутишга арзийди!

Душанбадан жумагача, cоат 06:45 да фақат "MY5" телеканалида!

Кунингизни яхши кайфиятда бошлашни унутманг! 😉


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Лимондан 50 баробар кучли, шифомисан-шифо бўлган мева ҳақида биласизми?


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
«Кулишлари чиройли ОНАМ!»

Онажонларимиз ҳақида жуда ажойиб мисралар бўлибди, бахтимизга онажонларимизнинг умрлари узоқ, соғ-саломат бўлишсин 🤲🏻

Яқинларга ҳам юбориб қўйинг


Зафар Ҳошимов «Савдо ва сервис» уюшмаси раиси лавозимига тайинланди

«Савдо ва сервис» уюшмасини ташкил этиш президент Шавкат Мирзиёев раислигида 7 февраль куни бўлиб ўтган видеоселектор йиғилиши тадбиркорлар томонидан таклиф қилинган ва мазкур таклиф президент томонидан маъқулланганди.


«Пора эмас, раҳмат сифатида берганди» – Тошкентда пора олган ИИБ терговчиси қамалди

Терговчи иш юритувидаги «дело» бўйича гумонланувчи шахсдан унга қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлламаслик учун 500 доллар олганда тезкор тадбирда ушланган. У судда гумонланувчи пулни пора эмас, ишини тез кўриб бергани учун раҳмат сифатида берганлигини айтган.

Аммо терговчининг айби гувоҳларнинг кўрсатмалари, суд-кимёвий экспертиза хулосаси ва бошқа далиллар билан ўз исботини топган, деб ҳисобланган. Унга 3 йил ИИВ тизимида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Мана шундай ош ейишни, ҳеч қайси қиммат ресторанда овқатланишга алишмасангиз керак 😢

Ёшликда бирга ўсган дўстларга юбориб қўямиз


#Диққат #Хушхабар

Ҳафта ўртасида ҳаво исиб кетар экан!

❗️☀️Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати ҳафта ўртасидан жадал кўтарила бошлайди

6—7-март кунларига келиб, кечалари 5-8 даража илиқни, кундуз кунлари 14-17 даража илиқни, жанубда 20-22 даражагача илиқни ташкил этади


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Вақт ғанимат. 😢

Ота-онангиз борида уларни рози қилиб, дуосини олинг.


"Ҳусановни сотиб олган учун "Сити" раҳбариятидан чексиз миннатдорман"

"Манчестер Сити" клуби бош мураббийи Пеп Гвардиола ҳимоячилар билан бўлаётган муаммолар ҳақида гапирди ва Ҳусанов, Рейсни сотиб олган раҳбариятдан мамнун эканини маълум қилди.

"Марказий ҳимоячиларимиз узоқ муддатга сафдан чиқишди. Менимча, Натан Аке ҳам энди бизга ёрдам бера олмайди.

"Абдуқодир Ҳусанов ва Витор Рейсни сотиб олгани учун "Манчестер Сити" раҳбариятидан чексиз миннатдорман. Акс ҳолда, биз учун ЕЧЛ йўлланмасини қўлга киритиш ва Англия кубогида курашиш иложсиз бўлиб қоларди. Бизда фақат Рубен Диаш бор эди.

Мана шунинг учун ҳам уларнинг бу ерда бўлиш биз учун мўжиза бўлди. Жароҳатлар билан боғлиқ муаммо бутун мавсум давомида бўлди ва ҳозир ҳам бизда давом этмоқда", -дейди Пеп Гвардиола.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🇹🇷 Туркия, Каппадокия.


❄️Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қор ёғиши кутилмоқда

3-март куни республиканинг барча ҳудудларида вақти-вақти билан қор ёғиши прогноз қилинган.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Электромобиллар учун утилизация йиғимлари 4 баравар оширилди

Ҳукумат қарори билан электромобиллар импортидаги утилизация йиғими ставкалари тўрт бараварга оширилди. Жумладан, ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошмаган электромобиллар учун — БҲМнинг 120 баравари миқдорида, яъни 11,25 млн сўмдан 45 млн сўмга оширилди.

Ишлаб чиқарилганига 3 йилдан ошган электромобиллар учун эса БҲМнинг 210 баравари миқдорида, яъни 33,75 млн сўмдан 78,75 млн сўмга оширилди. Оширилган утилизация йиғими ставкалари 2025 йил 1 майдан кучга киради. Бу электромобилларнинг нархига таъсир қилиши мумкин.


❗️Давлат ОТМларида контракт тўловини бўлиб тўлаш муддатлари

✅ Талабаликка тавсия этилган абитуриентлар:
— Тўлов миқдорининг камида 25% 15-сентябргача (ёки Давлат қабул комиссияси белгилаган муддатгача).
✅ Иккинчи ва ундан юқори курс талабалари:
1-октябргача (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).
✅ Барча курс талабалари учун умумий тартиб:
1-январгача — белгиланган тўловнинг камида 50%;
1-апрелгача75%;
1-июлгача100% (ёки ОТМ раҳбарияти узайтирган муддатгача).

🌍 Хорижий фуқаролар учун — ОТМ раҳбарияти белгилаган муддатларгача.

🏛 Нодавлат ОТМлар — контракт тўлаш муддатлари талаба ва олийгоҳ ўртасидаги шартномага асосан белгиланади.


#Кун_Тарихи

Бугун 2-Март Якшанба:

• 🌏 Халқаро гугурт куни

• 🌏 Халқаро ўсмирлар руҳий саломатлиги куни

• 🌏 Халқаро мушукларни қутқариш куни

• 1836-йил Техас мустақиллик декларацияси қабул қилинди

• 1933-йил Ню Ёркда „Кинг-Конг“ фильми намойиш этилди

• 1992-йил Ўзбекистон БМТга аъзо бўлди

• 2008-йилДмитрий Медведев Россия Президенти этиб сайланди

• 1931-йил Совет Иттифоқининг охирги президенти Михаил Горбачов туғулган

• 1968-йил англиялик актёр, Жеймс Бонд ролининиг ижрочиси Даниел Крейг туғулган

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.