Ta’lim yangiliklari dan repost
2019 йил 29 октябрда Янгийўл тумани умумтаълим мактабларининг она тили ва адабиёти фани ўқитувчиларининг таянч мактабидаги навбатдаги ўқув-семинари ўтказилди. Унда таянч мактаби тренерлари А. Хайитов, Р. Туланбаев, Х. Алимовалар томонидан она тили ва адабиёти фанини ўқитишда таълим сифатини ошириш, фанни ўқитишнинг долзарб масалалари ҳамда ёзма ишлар ва уларга қўйиладиган талаблар мавзусидаги маърузалар тингланди ва кенг муҳокама қилинди. Семинарда туман ХТБ бош мутахассиси М. Даниярова иштирок этиб, ўқувчиларнинг саводхонлиги ва билим савияси кўп жиҳатдан она тили ва адабиёт ўқитувчиларига боғлиқлиги, саводхон ўқувчи бошқа фанларни ҳам яхши ўзлаштириши, қолаверса 11-синф битирувчиларининг ОТМларига ўқишга киришида мазкур фан бўйича оладиган билимлари муҳимлигини айтиб ўтди.
➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFNm6gybdrhwSZG0CA
➖➖➖➖➖➖
"ТАЪЛИМ ЯНГИЛИКЛАРИ" - каналига обуна бўлинг!
👇👇👇👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFNm6gybdrhwSZG0CA