#Расмий
Кеча Kun.uz сайтида эълон қилинган “Тошкент туманида аукцион орқали сотиб олинган ер участкалари ғолибларга берилмаяпти. Фуқаролар алданганмиди?” сарлавҳали мақола юзасидан.
Мақолада Kun.uz таҳририятига 34 нафар фуқаро номидан аукцион орқали сотиб олинган ер масаласида мурожаат келиб тушганлиги кўрсатилган. Маълум бўлишича, фуқаролар томонидан очиқ аукцион орқали сотиб олинган ерга ҳоким қарори чиқарилганлиги ва тегишли тартибда кадастр ҳужжатлари берилганлиги, бироқ фуқаролар сотиб олган ерига кира олишмаётганлиги баён қилинган.
Ушбу масала юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддилари хабардор эканлигини билдирган ҳолда, ўтказилган аукцион савдоларининг қонунийлиги ҳамда унга тегишли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳозирги кунда Тошкент тумани прокуратураси томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi