Ҳурматли тумандошлар!
Ўтган 2 кун мобайнида телеграмдаги “Муҳокама – Тошкент тумани ҳокимлиги” гуруҳида туманда аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳолати ва мавжуд муаммолар гуруҳ аъзолари бўлмиш фуқароларимиз ўртасида қизғин муҳокама қилинди.
Ушбу масалада барчанинг муносабатини умумлаштириш мақсадида сўровнома эълон қилиб, бир нечта вариантлар асосида фуқароларимизнинг фикрлари билан қизиқдик.
Сўровнома 24 соат давом этиб, қуйидаги натижалар ҳосил бўлди:
👨💻👩💻 Жами овоз берган фойдаланувчи – 202 нафар.
✅ Дамаслар юраверсин – 36 киши (18%)
✅ Фақат автобус бўлсин – 7 киши (4%)
✅ Дамас ҳам автобус ҳам бўлса яхши – 49 нафар (24%)
✅ Дамасларни тартибга келтириш керак – 24 нафар (12%)
✅ Тўлиқ автобус қатновини йўлга қўйиш – 7 нафар (4%)
✅ Туманга автобус қатнови йўлга қўйилса жон деб фойдаланамиз – 19 киши (9%)
✅ Менга фарқи йўқ))) – 9 киши (4%)
✅ Шахсий машинамдан фойдаланаман – 10 киши (5%)
✅ Газел маршруткалар йўлга қўйилсин – 41 киши (20%)
Ушбу натижалар ҳеч қандай сунъий йўл ва аралашувларсиз, телеграм ижтимоий тармоғининг автоматик сўровнома дастури орқали ҳосил бўлди.
Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутатлари томонидан транспорт масаласида кўриладиган чора-тадбирлар, амалга ошириладиган саъй ҳаракатлар мобайнида ушбу сўровнома натижалари албатта инобатга олинишини маълум қиламиз.
Туман ҳаётига бефарқ бўлмасдан, ўз фуқаролик позициясини билдираётган барчага миннатдорчилик билдирамиз!
Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.
@toshkenttumanihokimligi