#Расмий
#Рустам_Холматов
Ижро ва меҳнат интизоми муҳокама қилинди
Бугун Нурафшон шаҳрида вилоят ҳокими вазифасини бажарувчи Рустам Холматов раислигида йиғилиш ўтказилди. Унда вилоят ҳокимлиги ва корхона-ташкилотлар масъулларининг ижро ҳамда меҳнат интизоми танқидий-таҳлилий муҳокама қилинди.
Фуқаро мурожаати билан ишлашнинг янги механизмлари жорий этилганига икки йилдан зиёд вақт ўтган бўлишига қарамай, айрим масъулларда ҳали-ҳануз эгаллаб турган лавозими даражасидаги ижрочилик салоҳияти, маданияти етишмаётгани аниқ мисоллар билан танқид қилинди.
Рустам Холматов,
Тошкент вилояти ҳокими в.б:
– Одамлар вилоят ҳокимлиги ходими деганда ўта юқори маданиятли ва кучли ижрочилик салоҳиятига эга бўлган кадрни тасаввур қилади. Халқимиз ҳокимият эшигини қоқиб кирганда, минг андиша ва уят билан кириб келади. Агар кимки, қандайдир юмуш билан келган фуқарога каттамсираб муомала қилса, вилоят ҳокимияти деган мўътабар бу даргоҳда ишлашга мутлақо ҳақи йўқ...
Йиғилиш давомида, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг вилоятимизга ташрифи якунлари бўйича берилган топшириқ ва вазифаларнинг ижро жараёни алоҳида муҳокама қилинди. Шунингдек, турли вазирлик ва идоралардан йўналтирилган хат-ҳужжатларнинг амалдаги қонунчиликка мувофиқ кўриб чиқилиши, биргаликда ҳаракат қилиш, инвестициявий ва бошқа иқтисодий ҳужжатларни қабул қилишда Ватан манфаатларини биринчи ўринга қўйиб қарор қабул қилиш шартлиги таъкидланди. "Инвестор билан ишлашнинг моҳиятида халқ манфаати ётганини унутишга асло ҳақимиз йўқ. Агар Ватан манфаатлари иккинчи даражага тушиб қолса, унақа инвестициянинг бизга кераги йўқ", деди вилоят раҳбари.
Умуман, йиғилиш давомида халқимиз тўкинлиги ва фаровонлиги, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга қаратилган вазифа ва топшириқлар ижросини ўз вақтида ва юқори савияда бажариш учун бор куч-салоҳиятни сафарбар этиш – Ватан олдидаги фарзандлик бурчимиз экани қайта ва қайта таъкидланди.
Яқинлашиб келаётган пахта йиғим-терими кампаниясини уюшқоқлик билан ўтказиш, бунда ижтимоий соҳа вакилларини теримга жалб қилиш ҳолатига мутлақо йўл қўймаслик юзасидан яна бир бор барча раҳбарлар қатъий огоҳлантирилди. "Ҳосилни ўн кун эрта ёки ўн кун кеч йиғиштириб олармиз – буларнинг ҳаммаси бўладиган ишлар. Аммо, давлатимизни бутун дунёга шарманда қиладиган хатога йўл қўйишга мутлақо ҳақимиз йўқ. Кимки, ўзбошимчалик билан бунга йўл қўйса, ҳозирги сиёсатга хиёнат қилган бўлади", деди Рустам Холматов.
Йиғилишда вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Абдужалил Қурбоновнинг айни пайтда ҳудудда маҳаллий бюджет ижросини таъминлаш бўйича қилинаётган ишлар, бўш турган ёки фойдаланилмаётган бино-иншоотлар салмоғи юзасидан ахбороти тингланди.
Айниқса, бино ва иншоотларни ўзининг ҳақиқий эгаси – тадбиркорга топшириш вилоят иқтисодиётига қўшимча куч бағишлаши очиқ-ойдин бир ҳақиқат эканини таъкидлади Рустам Холматов.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган муҳокамаларда бу борадаги камчиликларни зудлик билан бартараф этиш, ҳар бир тадбиркор билан индивидуал ишлаш тизимига ўтиш бўйича топшириқ берилди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати.