Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района

@toshkenttumanihokimligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Тошкент тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.
Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.
111100, Келес шаҳри, Келес йўли 8.
📞 +998712035522
📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
01.02.2019 10:47
ЙЎЛЛАРДА ЖАРИМА ТЎЛОВЧИЛАРНИ АНИҚЛАШ БЎЙИЧА РЕЙД БОШЛАНДИ!

Вилоятимиз йўлларида жорий йилнинг 22 июль кунидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламай юрган ҳайдовчиларни аниқлаш ва фоторадарлар орқали қайд қилинган автомашиналарни жарима майдонига жойлаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИББ матбуот хизмати.

Маълумот учун:
Ҳозирги кунда транспорт воситаси эгаларининг манзилларига содир этилган қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималар тўғрисида қарорлар етказилган бўлса-да, 3 минг 800 нафардан ортиқ ҳайдовчи томонидан жарималар муддати ўтказиб юборилган.

Жумладан:

👉 Чиноз туманида 529 нафар
👉 Ангрен шаҳрида 504 нафар
👉Зангиота туманида 487 нафар
👉 Янгийўл туманида 435 нафар
👉 Оҳангарон туманида 261 нафар
👉 Ўртачирчиқ туманида 224 нафар
👉 Юқоричирчиқ туманида 177 нафар
👉 Қибрай туманида 216 нафар
👉 Олмалиқ шаҳрида 151 нафар
👉 Бекобод туманида 131 нафар
👉 Паркент туманида 116 нафар
👉 Чирчиқ шаҳрида 105 нафар
👉 Бекобод шаҳрида 104 нафар
👉 Бўка туманида 95 нафар
👉 Оққўрғон туманида 68 нафар
👉 Пискент туманида 60 нафар
👉 Бўстонлиқ туманида 54 нафар
👉 Қуйичирчиқ туманида 30 нафар
👉 Янгийўл шаҳрида 20 нафар
👉 Тошкент туманида 18 нафар
👉 Оҳангарон шаҳрида 13 нафар ҳайдовчини ташкил қилади.

Вилоят ҳудудида қарздорларни автоматик тарзда аниқловчи “Автокон” комплекслари ишламоқда. Шу боис вилоят ИИББ ЙҲХБ муддати ўтган жарималари бор ҳайдовчиларни тушунмовчилик ва сарсонгарчиликни олдини олиш учун жаримани ўз вақтида тўлашга чақиради!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Ҳақиқат онлайн
Йўлларда жарима тўловчиларни аниқлаш бўйича рейд бошланди Вилоятимиз йўлларида жорий йилнинг 22 июль кунидан йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, жаримани белгиланган муддатда тўламай юрган ҳайдовчиларни аниқлаш ва фоторадарлар орқали қайд қилинган автомашиналарни жарима майдонига жойлаштиришга қаратилган тадбирлар ўтказилмоқда, дея хабар бермоқда вилоят ИИББ матбуот хизмати. Маълумот ўрнида ҳозирги кунда транспорт воситаси эгаларининг манзилларига содир этилган қоидабузарлик юзасидан белгиланган жарималар тўғрисида қарорлар етказилган бўлсада, 3 минг 800 нафардан ортиқ ҳайдовчи томонидан жарималар муддати ўтказиб юборилган. Жумладан, Чиноз туманида 529 нафар, Ангрен шаҳрида 504 нафар, Зангиота туманида 487 нафар, Янгийўл туманида 435 нафар, Оҳангарон туманида 261 нафар, Ўртачирчиқ туманида 224 нафар, Юқоричирчиқ 177 нафар, Қибрай туманида 216 нафар, Олмалиқ шаҳрида 151 нафар, Бекобод туманида 131 нафар, Паркент туманида 116 нафар, Чирчиқ шаҳрида 105 нафар, Бекобод шаҳрида 104 нафар, Бўка туманида 95 нафар…