Мана буни янгилик деса бўлади
Президент топшириғига биноан вилоятнинг ўзида қолган 18 та ҳудудий бирлиги (аввал 22 та эди) республика олий раҳбариятидаги масъул шахсларга бошқарув ва умумий раҳбарлик учун бўлиб берилди.
Администрация раҳбари, ДХХ раҳбари, Бош прокурор, ИИВ вазири эндиликда ўзларига бириктирилган ҳудудларга ўз асосий ишларидан ажралмаган ҳолда бевосита раҳбарлик қиладилар.
Демак, Қуйи Чирчиқ, Янгийўл тумани ва шаҳри Администрация раҳбари З. Низомиддиновга, Бўка, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари Президент маслаҳатчиси Т. Худойбергеновга, Зангиота, Чиноз, Тошкент туманлари ДХХ раҳбари А.Абдусаломовга, Паркент, Қибрай, Бўстонлиқ туманлари ИИВ раҳбари П. Бобожоновга, Бекобод, Оҳангарон тумани ва шаҳри Бош прокурор О. Муродовга, Оққўрғон ва Ўрта Чирчиқ туманлари вилоятнинг янги раҳбари Р. Холматовга шахсан жавобгарлик билан бириктирилган.
Ахборот манбаси: "Тошкент ҳақиқати" газетасининг расмий саҳифаси:
@haqiqatonline
Ахборот хизмати изоҳи:
Бошқарув шаклининг ўзгариши қонун ёки қонуности ҳужжатларида қандай ифода топади, расмий изоҳ қандай бўлади – бу ҳақда давлат раҳбарининг расмий веб сайти ҳамда uza.uz орқали танишиш мумкин.
Юқоридаги хабарлар воқеликнинг умумий шаклдаги мазмунини ифодалайди, холос. Жараён амалда қандай бўлиши, ташкилий ўзгаришларнинг барча муҳим деталлари юқори турувчи давлат органларининг расмий муносабатидан сўнг маълум бўлади.