Toshkent tumani hokimligi | Хокимият Ташкентского района

@toshkenttumanihokimligi Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? egalikni tasdiqlang Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun

Тошкент тумани ҳокимлиги – ҳудудий давлат бошқарув органи.
Хокимият Ташкентского района – местный государственный орган управления.
111100, Келес шаҳри, Келес йўли 8.
📞 +998712035522
📩 @toshkenttumanihokimligibot.
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
ko‘rsatilmagan
Indeksga qo‘shilgan
01.02.2019 10:47
reklama
SearcheeBot
Telegram-каналлар оламидаги сизнинг йўлбошчингиз.
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
411
ta obunachilar
~761
1 ta e’lon qamrovi
~1k
kunlik qamrov
~2
ta e’lon 1 kunda
185.2%
ERR %
0.05
iqtibos olish indeksi
@toshkenttumanihokimligi iqtibos olgan kanallari
Shavkat Mirziyoyev_press-service
21 Oct, 20:06
Shavkat Mirziyoyev_press-service
21 Oct, 18:37
Shavkat Mirziyoyev_press-service
28 Sep, 18:22
Huquqiy Axborot
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
@tv_kommunal
12 Sep, 16:05
@tv_kommunal
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
27 Aug, 13:27
#28YOSHDAMIZ
"HUDUDGAZTA'MINOT" AJ
O'zR FA
"O'qituvchi" NMIU
Agrobank
Asaka bank
Turonbank
Трастбанк
SANOAT QURILISH BANK
NBU_official
"O'ZARXIV" AGENTLIGI
UzPharmAgency
UZBEK-SILK
O'zbekiston yoshlar ittifoqi
AgroFin.uz
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
“Ўзбек тили халқимиз учун миллий ўзлигимиз ва мустақил давлатчилигимиз тимсоли, бебаҳо маънавий бойлик, буюк қадриятдир”.

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи

www.president.uz/uz/2954
#Тарих

Ўзбекистон ССР Олий советининг "Ўзбекистон ССР давлат тили ҳақида"ги қонун қоидаларини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги қарори.

Манба: ЎзАрхив.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
Президент Шавкат Мирзиёевнинг ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
www.president.uz/uz/2954
--
Выступление Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева на торжественном собрании, посвященном 30-летию придания узбекскому языку статуса государственного языка
www.president.uz/ru/2954
#Тантана

“ТИЛ – МИЛЛАТ КЎЗГУСИ”

“Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганлигининг ўттиз йиллиги тумандаги 11-умумтаълим мактабида ҳам кўтаринки руҳда нишонланди.

Ўқувчилар томонидан тайёрланган “Тил – миллат кўзгуси” номли тадбир байрамга таклиф этилган меҳмонлар, ота-оналарнинг олқишлари остида ўтди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
#Тантана

“ОНА ТИЛИМ – ҚАЛБИМ ҚУЁШИ”

Республикамиз бўйлаб ўзбек тилига “Давлат тили” мақоми берилганлигининг 30 йиллиги кенг нишонланмоқда.

Шу жумладан тумандаги 26-умумий ўрта таълим мактабида ҳам “Она тилим – қалбим қуёши” мавзусида адабий-бадиий кеча ўтказилди.

Кечада ўқувчилар иштирокида она тилимизни, мустақил Ватанимизни мадҳ етувчи шеърлар, куй-қўшиқлар, Она тилимизга бағишланган саҳна кўринишлари намойиш этилди.

Байрам тадбири ўқувчиларнинг чексиз қувончи ва ифтихор руҳида ўтди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
To‘liq o‘qish
#Тантана

“ОНА ТИЛИМ, МАНГУ БЎЛ ОМОН!”

Давлат тили – миллий ғуруримиз рамзи. Она тилимизнинг тақдири уни келажак авлодларга асл ҳолида етказиш билан боғлиқ. Ўз миллий тилига ҳурмат кўрсатиш мамлакатимизнинг дунё ҳамжамиятидаги обрўсини ҳам белгилайди.

Бугун “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилинганига ўттиз йил тўлди.

Сана муносабати билан Келес шаҳридаги “Маданият ва аҳоли дам олиш маркази”да тантанали тадбир бўлиб ўтди.

“Она тилим, мангу бўл омон!” шиори остида ўтказилган тадбирда кенг жамоатчилик вакиллари, ёшлар иштирок этишди.

Тадбир аввалида сўзга чиққан туман Адлия бўлими бошлиғи Иззат Юсубжонов “Давлат тили ҳақида”ги Қонун қабул қилиниши, унинг аҳамияти ва моҳияти ҳақида тўхталиб, дунё давлатларида давлат тили тушунчасининг ҳуқуқий асослари тўғрисида асослантирилган мисоллар билан батафсил сўз юритди.

Шундан сўнг туман Маданият бўлими, умумтаълим мактаблари ўқувчилари томонидан тайёрланган бадиий дастур намойиш этилди.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
To‘liq o‘qish
Президент Шавкат Мирзиёев ўзбек тилига давлат тили мақоми берилганининг ўттиз йиллиги билан халқимизни табриклади.
21 октябрь юртимизда «Ўзбек тили байрами куни» деб белгиланганини эълон қилди.
- Ҳар биримиз давлат тилига бўлган эътиборни мустақилликка бўлган эътибор деб, давлат тилига эҳтиром ва садоқатни, она ватанга эҳтиром ва садоқат деб билишимиз, шундай қарашни ҳаётимиз қоидасига айлантиришимиз керак, - деди Президент тантанали маросимда.
www.president.uz/uz/2953
--
Президент Шавкат Мирзиёев поздравил народ Узбекистана с тридцатилетием придания узбекскому языку статуса государственного языка.
Глава государства объявил 21 октября в нашей стране "Праздником узбекского языка".
- Наше отношение к государственному языку мы должны рассматривать как отношение к нашей независимости, преданность и уважение к нему – как преданность и уважение к Родине. Это должно стать правилом нашей жизни, - сказал Шавкат Мирзиёев на торжественном собрании.
www.president.uz/ru/2953
To‘liq o‘qish
ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИНИНГ ГАСТРОНОМИК ХАРИТАСИ ЯРАТИЛДИ

Тошкент вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти ташаббуси билан вилоятнинг ўзига хос миллий ва Европа таомлари, дам олиш масканлари ҳамда хизмат кўрсатиш сифати билан алоҳида ажралиб турувчи умумий овқатланиш масканларини ўзида акс эттирувчи гастрономик туризм харитаси ишлаб чиқилди.

Хаританинг эътиборга молик жиҳати – ушбу умумий овқатланиш масканларининг жойлашган ўрни (геолокацияси)ни QR код ёрдамида аниқлаш имконияти мавжуд.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
To‘liq o‘qish
Ҳурматли халқ таълими ходимлари. Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бошлиғи ташаббуси билан вилоятнинг барча туман (шаҳар) халқ таълими бўлимларида Жамоатчилик қабул хоналар ташкил этилди ва раҳбарлари шакиллантирилди. Бундан кўзланган мақсад туман ва шаҳарлардан юқори ташкилотларга ариза ва шикоятларни кескин пасайтириш, масалаларни жойида ҳал этиш учун қилинди.
Биринчи қабул 2019 йил 22 октябрь куни Тошкент туманида соат 15.00 дан 18.00 гача фуқораларни қабул қилиш бошланади.
Бошқа туман ва шахарларда қабул куни ва вақтини қўшимча хабар берамиз.

➖➖➖➖➖
📱 "Тошкент вилояти ХТБ" - каналига обуна бўлинг!👇

Telegram | Facebook
To‘liq o‘qish
21 октябрь – Ўзбек тилига давлат тили мақоми берилган кун

@toshkenttumanihokimligi
#Биласизми?

МУДДАТ ОЗ ҚОЛДИ!!!!

Тошкент тумани ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими.

@toshkenttumanihokimligi
#Расмий

Кеча Kun.uz сайтида эълон қилинган “Тошкент туманида аукцион орқали сотиб олинган ер участкалари ғолибларга берилмаяпти. Фуқаролар алданганмиди?” сарлавҳали мақола юзасидан.

Мақолада Kun.uz таҳририятига 34 нафар фуқаро номидан аукцион орқали сотиб олинган ер масаласида мурожаат келиб тушганлиги кўрсатилган. Маълум бўлишича, фуқаролар томонидан очиқ аукцион орқали сотиб олинган ерга ҳоким қарори чиқарилганлиги ва тегишли тартибда кадастр ҳужжатлари берилганлиги, бироқ фуқаролар сотиб олган ерига кира олишмаётганлиги баён қилинган.

Ушбу масала юзасидан туман ҳокимлиги мутасаддилари хабардор эканлигини билдирган ҳолда, ўтказилган аукцион савдоларининг қонунийлиги ҳамда унга тегишли ҳужжатларнинг ҳақиқийлигига ҳуқуқий баҳо бериш мақсадида ҳозирги кунда Тошкент тумани прокуратураси томонидан тегишли суриштирув ишлари олиб борилаётганлигини маълум қиламиз.

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
To‘liq o‘qish
Ҳурматли тумандошлар!

Ўтган 2 кун мобайнида телеграмдаги “Муҳокама – Тошкент тумани ҳокимлиги” гуруҳида туманда аҳолига транспорт хизматини кўрсатиш ҳолати ва мавжуд муаммолар гуруҳ аъзолари бўлмиш фуқароларимиз ўртасида қизғин муҳокама қилинди.

Ушбу масалада барчанинг муносабатини умумлаштириш мақсадида сўровнома эълон қилиб, бир нечта вариантлар асосида фуқароларимизнинг фикрлари билан қизиқдик.

Сўровнома 24 соат давом этиб, қуйидаги натижалар ҳосил бўлди:

👨‍💻👩‍💻 Жами овоз берган фойдаланувчи – 202 нафар.

✅ Дамаслар юраверсин – 36 киши (18%)
✅ Фақат автобус бўлсин – 7 киши (4%)
✅ Дамас ҳам автобус ҳам бўлса яхши – 49 нафар (24%)
✅ Дамасларни тартибга келтириш керак – 24 нафар (12%)
✅ Тўлиқ автобус қатновини йўлга қўйиш – 7 нафар (4%)
✅ Туманга автобус қатнови йўлга қўйилса жон деб фойдаланамиз – 19 киши (9%)
✅ Менга фарқи йўқ))) – 9 киши (4%)
✅ Шахсий машинамдан фойдаланаман – 10 киши (5%)
✅ Газел маршруткалар йўлга қўйилсин – 41 киши (20%)

Ушбу натижалар ҳеч қандай сунъий йўл ва аралашувларсиз, телеграм ижтимоий тармоғининг автоматик сўровнома дастури орқали ҳосил бўлди.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, туман ҳокимлиги, туман Кенгаши депутатлари томонидан транспорт масаласида кўриладиган чора-тадбирлар, амалга ошириладиган саъй ҳаракатлар мобайнида ушбу сўровнома натижалари албатта инобатга олинишини маълум қиламиз.

Туман ҳаётига бефарқ бўлмасдан, ўз фуқаролик позициясини билдираётган барчага миннатдорчилик билдирамиз!

Тошкент тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати.

@toshkenttumanihokimligi
To‘liq o‘qish
dan repost: ®
Норасмий сўровнома! (Гуруҳдаги бахс-мунозарадан келиб чиққан холда) Сўровнома натижасини муҳокамага якуний хулоса деб қабул қиламиз.
Опрос
  • Дамаслар юраверсин.
  • Фақат автобус бўлсин.
  • Дамас ҳам Автобус ҳам бўлса яхши.
  • Дамасларни тартибга келтириш керак.
  • Тўлиқ автобус қатновини йўлга қўйиш.
  • Туманга автобус қатнови йўлга қўйилса жон деб фойдаланамиз.
  • Менга фарқи йўқ))))
  • Шахсий машинамдан фойдаланаман.
  • Газель маршруткалар йўлга қўйилсин.
202 голосов