Тошкент шаҳар судлари | Расмий канал


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: ko‘rsatilmagan


Тошкент шаҳар судларининг расмий канали
____________
Официальный канал судов города Ташкента

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
ko‘rsatilmagan
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
"Ўзбекистон" телеканали "Одил судлов" кўрсатувида Олий суд раҳбариятининг пойтахт аҳолиси учун Яшнобод туманида ўтказган сайёр қабулларидан репортаж берилган

Сайт I Telegram I Facebook


Университетдаги учрашув

Tashkent International University юриспруденция факультети ҳамда ижтимоий фанлар ва таълим кафедраси билан ҳамкорликда жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани суди судьяси С.Нишонов иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Тадбирда судья суд қарорларини қабул қилишнинг ижтимоий-психологик жиҳатлари юзасидан талабаларга тушунтириш берди.

Учрашувда суд тергови жараёнини бошқаришда интизомий ва тартибга солиш функциясини амалга ошириш, ҳиссий вазминлик, кескин вазиятларда хотиржамликни сақлаш ва судьянинг касбий маҳорати ҳамда ижодий хусусиятлари тўғрисида атрофлича маълумот улашди.

Шунингдек, талабалар мантиқ, таққослаш, умумлаштириш, маълумотларни таснифлаш каби судьяга хос бўлган фазилатлар тўғрисида билим ва кўникмаларга эга бўлдилар.

Сайт I Telegram I Facebook


Олий суд | Расмий канал dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БРИФИНГ / Ўзбекистон Республикаси Олий суди Жамоатчилик билан алоқалар маркази бошлиғи Азиз Абидов Олий суд Пленумининг 2019 йил 25 октябрда қабул қилинган “Маъмурий ишлар бўйича суд харажатларини ундириш амалиёти ҳақида”ги Қарорига киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар хусусида сўз юритади

Сайт I Telegram I Facebook I YouTube I Instagram


Жиноят кодексини ўрганамиз

230-модда. Айбсиз кишини жавобгарликка тортиш

Суриштирувчи, терговчи ёки прокурор томонидан айбсизлиги аён бўлган шахсни ижтимоий хавфли қилмишни содир этганликда айблаб жавобгарликка тортиш —
икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.
Ўша ҳаракат оғир ёки ўта оғир ижтимоий хавфли қилмиш содир этганликда айблаб содир этилса, —
беш йилдан саккиз йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Сайт I Telegram I Facebook


Взыскание алиментов: что делать при недостаточности заработка и дохода?

— Из каких источников могут удерживаться алименты в случае недостаточности заработка или иного дохода?

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook


Шаги к прозрачности и устойчивому развитию

Борьба с коррупцией стала приоритетом для всего мирового сообщества, поскольку этот скрытый, но крайне разрушительный феномен оказывает негативное влияние на все аспекты общественной жизни.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook


ТАЛАБАЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ

Тошкент давлат юридик университетида фуқаролик ишлари бўйича Шайхонтоҳур туманлараро судининг судьяси Г. Джумаева ҳамда университетнинг халқаро ҳуқуқ ва қиёсий ҳуқуқшунослик факультети 1-курс талабалари иштирокида учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув очиқ мулоқот тарзида ташкил этилиб, мамлакатимизда конституция ва суд тизими моҳияти, унинг бошқа ҳокимиятлардан фарқи, мустақиллик статуси борасида сўз юритилди.

Дарҳақиқат, суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятдан, сиёсий партиялардан, фуқаролик жамиятининг бошқа институтларидан мустақил ҳолда иш юритиши, судларнинг ўз фаолиятида фақат қонунга бўйсуниши ҳамда фуқаролик, маъмурий, жиноий ва иқтисодий ишларни қонунда белгиланган процессуал тартибда ҳал этиши каби функцияларига тўхталиб ўтилди.

Талабалар ўзларида туғилган саволлар билан судьяга мурожаат этди ва тегишли жавоб олишди.

Сайт I Telegram I Facebook


ПОЙТАХТДА ЎТГАН САЙЁР ҚАБУЛЛАР НАТИЖАЛАРИ

Жорий йилнинг 11-14 февраль кунлари Яшнобод туманида жойлашган Мономарказ биносида Олий суд раҳбариятининг сайёр қабули ўтказилди.

Қабуллар давомида жами 259 нафар фуқаро мурожаати тингланди. Шунинг 140 нафари жиноят, 101 нафари фуқаролик ишлари бўйича, 6 нафари маъмурий ишлар бўйича ва 12 нафари иқтисодий ишлари бўйича қолганлари бошқа умумий масалаларда мурожаат қилди.

Мурожаатларнинг 80 таси ижобий ҳал этилди, 179 таси бўйича ҳуқуқий тушунтириш берилди.

Жиноят ишлари бўйича судлар (сайёр қабул кунлари давомида) тақдимнома ва илтимосномалар асосида озодликни чеклаш, ахлоқ тузатиш ишлари ва муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш жазосини ўтаётган 58 нафар маҳкум жазони ўташдан муддатидан илгари шартли равишда озод қилинди. Шунингдек, 17 нафар фуқаронинг МЖтКнинг 60-моддаси 3-қисми ва 175-моддаси 2-қисми билан жарима миқдори камайтирилган, 9 нафар фуқаронинг маъмурий орган қарори устидан шикоят бериш муддати тикланди.

Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан, 266-моддаси 1-қисми ва Жиноят кодексининг 105-моддаси 1-қисми билан 8 нафар айбланувчиларнинг мурожаатига асосан уларга оид жиноят иши Жиноят кодексининг 66-1-моддасига асосан ярашув билан тугатилиб уларнинг мурожаатлари ижобий ҳал қилинди. 7 нафар фуқарога нисбатан тўпланган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш тарафларнинг ярашувига асосан тугатилди. 12 нафар судланувчига нисбатан қўлланилган қамоқ тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залидан қамоқдан озод қилинди.

Бундан ташқари, 45 нафар фуқароларнинг ёзма мурожаатлари, шундан 19 нафар фуқаронинг тафтиш тартибидаги шикоятлари кўриб чиқиш учун қабул қилинди.

Фуқаролик ишлари бўйича (сайёр қабул кунлари давомида) алимент ундириш ҳақидаги 84 нафар фуқаронинг мурожаатлари қаноатлантирилиб, алимент ундириш тўғрисида суд буйруқлари чиқарилди ва ижрога қаратилди. Бундан ташқари 41 нафар фуқаронинг иш ҳақини ундиришга оид мурожаатлари қаноатлантирилди.

Иқтисодий ишлар бўйича (сайёр қабул кунлари давомида) тадбиркорлик субъектлари даъвогарлигида 178 та иқтисодий иш кўриб чиқилиб, тадбиркорлар фойдасига 29.499.355.039 сўм миқдорда пул маблағлари ундириб берилди.

Сайёр қабулда мурожаатлари ижобий ҳал қилинган фуқаролар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Олий суд раҳбарияти номига 30 нафар фуқаро ва юридик шахслар вакиллари томонидан миннатдорлик билдириб, ёзма ташаккурномалар тақдим этилди.

Сайт I Telegram I Facebook




Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
O‘zbekiston Respublikasi Oliy sudining Interaktiv xizmatlar portali | "Videokonferentsaloqa" xizmati orqali sud majlisida masofadan turib ishtirok etish

Сайт I Telegram I Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Шаҳвоний шилқимлик қилиб, енгил тан жароҳати етказган ҳуқуқбузар 5 сутка муддатга маъмурий қамоққа олинди

Сайт I Telegram I Facebook


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани суди томонидан ўтказилган сайёр суд мажлисларида бир гуруҳ маҳкумлар шартли равишда жазодан озод этилди

Сайт I Telegram I Facebook


Азиз Абидов | Олий суд dan repost
Оила кодексига асосан, алимент миқдорлари қуйидагича белгиланади:

1. Вояга етмаган болалар учун:

Агар ота-она ўртасида келишув бўлмаса, суд томонидан ота-онанинг ҳар ойдаги иш ҳақи ва (ёки) бошқа даромадининг қуйидаги миқдорида ундирилади:

- бир бола учун — тўртдан бир қисми (25%);

- икки бола учун — учдан бир қисми (33%);

- уч ва ундан ортиқ бола учун — ярмиси (50%).


Бу миқдорлар тарафларнинг моддий ёки оилавий аҳволини ва бошқа эътиборга лойиқ ҳолатларни ҳисобга олган ҳолда суд томонидан камайтирилиши ёки кўпайтирилиши мумкин.

Ҳар бир бола учун ундириладиган алимент миқдори қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 26,5 фоизидан кам бўлмаслиги керак.

2. Вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож болалар учун:

Алимент миқдори суд томонидан алимент тўлаши шарт бўлган ота-онанинг оилавий ва моддий аҳволи ҳисобга олиниб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

3. Эр-хотин (собиқ эр-хотин) учун:

Алимент миқдори суд томонидан эр ёки хотиннинг (собиқ эр ёки хотиннинг) моддий ва оилавий аҳволини ҳамда тарафларнинг эътиборга лойиқ бошқа манфаатларини эътиборга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Бу сумма қонунчиликда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш энг кам миқдорининг 11,75 фоизидан кам бўлмаслиги лозим.

4. Бошқа қариндошлар ва шахслар учун:

Қариндошлар ва бошқа шахслардан вояга етмаган болалар учун, шунингдек вояга етган меҳнатга лаёқатсиз, ёрдамга муҳтож шахслар таъминоти учун ундириладиган алиментнинг миқдори суд томонидан алимент ундирилаётган шахснинг ва алимент олаётган шахснинг моддий ва оилавий аҳволини ҳисобга олиб, ҳар ойда пул билан тўланадиган қатъий суммада белгиланади.

Алимент миқдорини белгилашда, талаб алимент тўлаши шарт бўлган шахсларнинг барчасига ёхуд уларнинг бир нечтасига ёки фақат бирига қаратилган бўлишидан қатъи назар, ана шу шахслар ҳисобга олинади.

Telegram


Жиноят кодексини ўрганамиз

229 –прим 6 модда. Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш

Суғориладиган ер участкасига ёки унинг бир қисмига бўлган ҳуқуқни сотиш ёхуд қонунга хилоф равишда бошқача тарзда ўзга шахсга бериш, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт юз бараваридан беш юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, икки йилдан беш йилгача озодликни чеклаш ёхуд беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ерларга кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;

б) бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб;

в) такроран ёки хавфли рецидивист томонидан;

г) хизмат мавқеидан фойдаланиб содир этилган бўлса, —
базавий ҳисоблаш миқдорининг беш юз бараваридан олти юз бараваригача миқдорда жарима ёки муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, беш йилдан етти йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ўша қилмиш:

а) ерларга жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлса;

б) ўта хавфли рецидивист томонидан;

в) уюшган гуруҳ томонидан ёки унинг манфаатларини кўзлаб содир этилган бўлса, —
муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, саккиз йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Ушбу модданинг биринчи ва иккинчи қисмларида назарда тутилган жиноятни биринчи марта содир этган шахсга нисбатан, агар у ер участкасининг қайтарилишини ҳамда ернинг қишлоқ хўжалиги оборотига киритилишини таъминласа, озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди.

Сайт I Telegram I Facebook




YouТube видеохостингида эълон қилинган судланган И. Темировга оид жиноят ишига доир видеолавҳа юзасидан

Жиноят ишлари бўйича Янгиҳаёт туман судининг 2024 йил
24 сентябрдаги ҳукмига асосан И. Темиров Жиноят кодекси 141 прим 2-моддаси 2-қисмининг “а,б,г” бандлари ва 28,25,273-моддасининг 5-қисмида назарда тутилган жиноятларни содир этганликда айбли деб топилган. Унга нисбатан Кодекснинг 59, 61-моддалари тартибида 10 йил 2 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланиб, жазони умумий тартибли колонияларида ўташлик белгиланган.

Ушбу жиноят иши 2025 йил 7 январь куни Тошкент шаҳар суди жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати кассация инстанциясида кўрилиб, туман судининг ҳукми ўзгаришсиз қолдирилган.

Гарчанд видеолавҳада И. Темировнинг адвокати тафтиш тартибида шикоят киритилганини билдирган бўлса-да, Тошкент шаҳар судининг иш юритувига бугунги кун ҳолатига ушбу шикоят келиб тушмаган. Албатта, мазкур шикоят киритилган тақдирда ундаги ва видеолавҳадаги важлар яна тафтиш тартибида ўрганилиши ва текширилиши маълум қилинади.

Сайт I Telegram I Facebook


Правоприменение в делах, связанных с нарушениями земельного законодательства: анализ практики и ключевые положения

Земля и другие природные ресурсы в Республике Узбекистан считаются общенациональным богатством, которое подлежит рациональному использованию и охране государством. В соответствии с Конституцией страны и Земельным кодексом, земельный фонд подразделяется на различные категории в зависимости от назначения земли. Это важное разделение регулирует, как могут использоваться земли сельскохозяйственного назначения, земли населенных пунктов, земли для промышленности и транспорта, а также природоохранные и рекреационные территории.

Подробно👈

Сайт I Telegram I Facebook

17 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.