“Маҳаллабай” ишлаш тизими ҳудудлардаги муаммоларни жойида ҳал қилиш демакдир!
Президентимизнинг “маҳаллабай” ишлаш тизимини амалиётга жорий этиш тўғрисидаги ташаббуси билан ҳудудлардаги муаммо ва ечимини кутаётган масалаларни бартараф этиш мақсадида, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Алишер Усманов ва Бош прокурор ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий прокурори генерал-майор Шухрат Узаков томонидан масъул вазирлик ва идораларнинг пойтахтимиздаги фаолиятини ўрганиш ишлари давом этмоқда.
Жумладан, бугун Сергели туманининг “Саҳовот”, “Қипчоқ”, “Нилуфар”, Янги ҳаёт туманининг “Тошкент” маҳаллаларида олиб борилаётган кенг кўламли ободонлаштириш ишлари ўрганилди.
Ўрганиш жараёнида Сергели тумани 2-сектори ҳудудида жойлашган “Саҳовот” маҳалласида Тошкент шаҳар прокурори Улуғбек Қосимовнинг бошчилигида кенг кўламли ободонлаштириш ишлари бошлаб юборилганига гувоҳ бўлинди.
Қайд қилиш лозимки, мазкур маҳаллада олиб борилаётган ободонлаштириш ишларига 300 дан ортиқ Мудофаа, Фавқулодда вазиятлар вазирликлари ҳарбий хизматчилари, туман ободонлаштириш бўлими ва бошқа ташкилотлар ишчи ходимлари ва 10 дан ортиқ махсус техникалар жалб қилиниб, 8 та кўп қаватли уйларнинг фасадлари бўялди, 14 та уйнинг ертўлалари тартибга солиниб, коммуникация тизимлари янгиланмоқда, 7 та болалар майдончаси, “work strit out”, спорт майдонлари қурилмоқда, ички йўллар асфальтга тайёрланиб, четларига 2.500 метр бордюр ўрнатилди.
Шу билан бирга маҳалла ҳудудидан ўтган Обиҳаёт кўчасидаги қатнов йўли бўйи 1200 метр масофада кўкаламзорлаштирилиб, пиёдалар ва вело йўлакча қурилмоқда.
Маҳалладаги 318 ва 552-сонли мактабгача таълим ташкилотларида капитал таъмирлаш ишлари бошланди.
Аҳоли турар-жойларидаги ҳолатни "маҳаллабай" ўрганиш орқали шу ҳудудда маҳаллани обод масканга айлантиришдан ташқари, у ерда яшаётган хонадонлар эгаларини тадбиркорликка кенг жалб қилиш, уларни қўшимча даромад топишга ундаш, ёш болали аёлларга уйда туриб, бирон-бир юмуш билан шуғулланиш учун шароит яратиш, ташаббускор тадбиркорларнинг ғоя ва лойиҳаларини рўёбга чиқариш учун ҳаракатлар олиб борилмоқда.
Ўрганишлар давомида аҳоли вакиллари, хусусан маҳалла оқсоқоллари билан очиқ мулоқотлар амалга оширилиб, уларга мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар юзасидан маълумотлар берилиб, уларнинг саволлари юзасидан тушунтиришлар берилмоқда.
👉 @uzbprokuratura