🇬🇧
Кўплаб кузатувчиларимиз Миграция агентлиги томонидан Англияга мавсумий иш ўринлари учун эълон қачон берилишини сўрашмоқда. Яқин кунларда Буюк Британиянинг
“HOPS” рекрутинг компанияси томонидан таклиф этилаётган бўш иш ўринлари, ойлик маошлари, яшаш шароитлари ҳақидаги эълон Агентликнинг ижтимоий тармоқларидаги саҳифалари, хусусан,
“XORIJDA ISH” телеграм канали ва платформаси, бошқа ОАВ орқали тарқатилишини маълум қиламиз.
⚠️ Эслатиб ўтамиз,
“HOPS” рекрутинг компанияси Ўзбекистон ҳудудида фақатгина Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги
Миграция агентлиги билан икки томонлама тузилган Битим асосида фаолият олиб боради. ⚠️ Миграция агентлиги мамлакатимиздаги бирорта хусусий компанияга
“HOPS” орқали Англияга ишчи ёллаш ҳуқуқини бермаган!
Кўча-куйдаги турли фирмалар ушбу компания орқали Англияга мавсумий ишларга юбораман, деса ишонманг! Алданиб уларга пул тўламанг!
Ижтимоий тармоқларимизни кузатиб боринг!
📱@uzmigration 📱 xorijda ish