Poytaxt_adliya

@toshadliya Yoqdi 0
Bu sizning kanalingizmi? Qo‘shimcha imkoniyatlardan foydalanish uchun egalikni tasdiqlang

Жамиятдаги воқеликларнинг ҳуқуқий таҳлили ва қонунчиликдаги янгиликлар ҳақида тезкор маълумотлар канали.
www.toshkent.adliya.uz
https://www.facebook.com/groups/179796339451957/?ref=share
Instagram.com/poytahtadliya
Мурожаат учун:
@Shahnoz_1
Kanal hududi va tili
O‘zbekiston, O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa


Kanalning hududi
O‘zbekiston
Kanal tili
O‘zbek tili
Kategoriya
Boshqa
Indeksga qo‘shilgan
16.05.2020 20:46
reklama
Telegram Analytics
TGStat хизмати янгиликларидан бохабар бўлиш учун обуна бўл!
TGAlertsBot
Каналингиз репостлари ва эсловлари ҳақида хабар беради.
TGStat Bot
Telegram'дан чиқмай туриб каналлар статистикасини олиш
515
ta obunachilar
~240
1 ta e’lon qamrovi
~2.4k
kunlik qamrov
~12
ta e’lon 1 kunda
46.6%
ERR %
0
iqtibos olish indeksi
Kanalning repost va eslovlari
0 ta kanal eslovlari
0 ta e’lonlar eslovlari
0 ta repostlar
Eslov va repostlar topilmadi
@toshadliya iqtibos olgan kanallari
Huquqiy axborot
Shahnoza Mavlonova
28 May, 12:41
Shahnoza Mavlonova
27 May, 22:23
Shahnoza Mavlonova
27 May, 19:35
Shahnoza Mavlonova
27 May, 14:53
Huquqiy axborot
27 May, 07:51
Shahnoza Mavlonova
26 May, 22:17
Shahnoza Mavlonova
26 May, 22:17
Shahnoza Mavlonova
26 May, 22:10
Shahnoza Mavlonova
26 May, 20:28
Shahnoza Mavlonova
26 May, 20:19
Shahnoza Mavlonova
26 May, 20:13
Huquqiy axborot
26 May, 19:52
Shahnoza Mavlonova
26 May, 16:03
Shahnoza Mavlonova
26 May, 16:03
Hudud Inform
Shahnoza Mavlonova
25 May, 21:12
Shahnoza Mavlonova
25 May, 13:08
Huquqiy axborot
25 May, 12:36
Shahnoza Mavlonova
25 May, 12:08
Shahnoza Mavlonova
25 May, 07:30
Shahnoza Mavlonova
24 May, 15:32
Shavkat Mirziyoyev_press-service
23 May, 19:09
Shahnoza Mavlonova
22 May, 15:03
Huquqiy axborot
Huquqiy axborot
Shahnoza Mavlonova
21 May, 20:11
Shahnoza Mavlonova
21 May, 19:04
Shahnoza Mavlonova
21 May, 19:03
Huquqiy axborot
Shahnoza Mavlonova
21 May, 11:54
Shahnoza Mavlonova
21 May, 11:03
Shahnoza Mavlonova
21 May, 10:14
Shahnoza Mavlonova
21 May, 08:50
Shahnoza Mavlonova
21 May, 08:40
Shahnoza Mavlonova
20 May, 18:59
Huquqiy axborot
Shahnoza Mavlonova
20 May, 11:24
Huquqiy axborot
Shahnoza Mavlonova
17 May, 14:35
Shahnoza Mavlonova
17 May, 14:34
Huquqiy axborot
Kun.uz | Rasmiy kanal
Shahnoza Mavlonova
12 May, 14:31
Huquqiy axborot
12 May, 10:35
So‘nggi e’lonlar
O‘chirilgan e’lonlar
Eslovlar bilan
Repostlar
Poytaxt_adliya 6 Jun, 10:26
#савол

Ногиронлиги бўлган шахслар мол-мулк ва ер солиғи тўлашдан озод қилинадими?

▶️Солиқ кодексининг 421-моддаси 2-қисмига кўра, пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг мулкида бўлган мол-мулк 60 квадрат метр доирасида солиқ солишдан озод қилинади.

▶️Солиқ Кодексининг 436-моддаси 1-қисмига кўра, пенсия гувоҳномаси ёки тиббий-меҳнат эксперт комиссиясининг маълумотномаси асосида эса ер солиғини тўлашдан озод қилинадилар.

Каналга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 6 Jun, 08:42
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Айрим транспорт воситаларига утилизация йиғими жорий этилади

“Ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари учун утилизация йиғимини жорий этиш тўғрисида” Ҳукумат қарори (347-сон, 02.06.2020 й.) қабул қилинди.

📝 Қарор билан 2020 йил 1 августдан утилизация йиғими ставкалари ва утилизация йиғими тўланадиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамалари турлари ва тоифаларининг рўйхати тасдиқланди.

☑️ Транспорт воситаларини “эркин муомалага чиқариш” (импорт) божхона режимида расмийлаштирадиган жисмоний ва юридик шахслар ёки Ўзбекистон ҳудудида сотиладиган ғилдиракли транспорт воситалари, ўзиюрар машиналар ва уларнинг тиркамаларини ишлаб чиқарадиган (йиғадиган, тайёрлайдиган) жисмоний ва юридик шахслар утилизация йиғими тўловчилари ҳисобланади.

❌ Қуйидаги транспорт воситаларига утилизация йиғими тўланмайди:

👉 дипломатик ваколатхоналарга ёки консуллик муассасаларига, халқаро ташкилотларга, шунингдек уларнинг Ўзбекистон фуқаролиги бўлмаган, дипломатик мақомга эга бўлган ходимлари ва уларнинг оила аъзоларига тегишли транспорт воситалари;

👉 ишлаб чиқарилганидан 30 ва ундан ортиқ йил ўтган L ва M1 тоифали, шунингдек, ишлаб чиқарилганидан 50 ва ундан ортиқ йил ўтган, йўловчи ва юкларни тижорат мақсадида ташишга мўлжалланмаган, асл двигатели ва кузови билан асл ҳолатида сақланган ёки асл ҳолати тикланган М2, М3 ва N тоифали транспорт воситаларига;

👉 Ўзбекистонга олиб кирилиб “вақтинчалик олиб кириш” божхона режимига расмийлаштирилган транспорт воситаларига.

Манба: "Huquqiy axborot"канали
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 6 Jun, 08:36
Huquqiy axborot'dan repost
#Қонунчиликдаги_янгиликлар

Божхона маъмуриятчилиги ислоҳ этилади

“Божхона маъмуриятчилигини ислоҳ этиш ва Ўзбекистон Республикаси давлат божхона хизмати органлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” Президент Фармони (ПФ-6005-сон, 05.06.2020 й.) қабул қилинди.

🖥 Фармонга кўра, 2020 йил 1 августдан темир йўл транспорти ташкилотлари ўзларининг ахборот тизимларини божхона органларининг ахборот тизимларига интеграциялаш орқали божхона назорати остидаги вагон ва контейнерларнинг мамлакат ичидаги ҳаракатлари ҳақидаги маълумотларни божхона органларига реал вақт режимида беғараз тарзда тақдим этадилар.

☑️ 2020 йил 1 сентябрдан “Ягона дарча” божхона ахборот тизими чегара божхона постларида жорий этилади.

🔰 2020 йил 1 ноябрдан:

🔺 божхона юк декларациясини расмийлаштириш вақти хавф даражасидан келиб чиқиб, 3 суткадан 1 кунгача қисқартирилади;

🔺 божхона назоратининг муқобил турларини қўллашни кенгайтириш орқали товарларни божхона ҳамроҳлигида кузатиб бориш ҳолатлари қисқартирилади, қонунчиликда белгиланган ҳолатлар бундан мустасно;

🔺 Давлат божхона қўмитасининг хавфларни бошқариш тизими автомобиль чегара божхона постларида жорий этилади;

🔺 транспорт воситаларини вақтинчалик олиб киришда ташувчига реал вақт режимида электрон шаклда қайта олиб чиқиш муддати тугашидан олдин вақтинчалик олиб кириш муддатини узайтириш ва тегишли йиғимни тўлашни амалга ошириш имконияти тақдим этилади;

🔺 “божхона ҳудудида қайта ишлаш” божхона режимида қайта ишлаш маҳсулотларининг чиқиш нормасини идентификациялаш ва баҳолаш услубияти тадбиркорнинг ўзи томонидан ишлаб чиқилади.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.me/huquqiyaxborot
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 6 Jun, 03:12
🔰 Коронавирус — аломатлари ва эҳтиёт чоралари

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
Poytaxt_adliya 6 Jun, 03:07
#Қизиқарли фактлар

Таиланд қонунчилигига кўра, бу мамлакатда пулни оёқ билан босиш расман тақиқланган.

Бир қарашда бу чора тўлиқ маъносиз, аммо баъзи тафсилотлар вазиятни ойдинлаштиради. Аслида, Таиланднинг пулларида давлат раҳбари тасвирланган. Шу сабабли бу ҳолат давлат раҳбарини обрўсизлантириш деб баҳоланади.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 6 Jun, 03:03
https://telegra.ph/45-NAFAR-HODIMGA-ISHDAN-B%D0%8ESHATISH-NAFA%D2%9AASI-T%D0%8ELAB-BERILDI-06-05-2
45 НАФАР ХОДИМГА ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ
Чилонзор туман Санитария-эпидимология осойишталик маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 сентябрдаги “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 5814-сонли Фармонининг ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Меҳнат кодекси 109-моддасида ишдан бўшатиш нафақаси берилиш тартиби кўрсатилган бўлиб, унга мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда қуйидаги ҳолатларда ишдан бўшатиш нафақаси…
Poytaxt_adliya 5 Jun, 21:54
https://telegra.ph/45-NAFAR-HODIMGA-ISHDAN-B%D0%8ESHATISH-NAFA%D2%9AASI-T%D0%8ELAB-BERILDI-06-05
45 НАФАР ХОДИМГА ИШДАН БЎШАТИШ НАФАҚАСИ ТЎЛАБ БЕРИЛДИ
Чилонзор тумани Санитария-эпидимология осойишталик маркази томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Ўзбекистон Республикаси санитария-эпидемиология хизмати тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 сентябрдаги ПФ-5814-сонли Фармони ижросини таъминлаш бўйича амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Меҳнат кодекси 109-моддасида ишдан бўшатиш нафақаси берилиш тартиби кўрсатилган бўлиб унга мувофиқ, меҳнат шартномаси бекор қилинганда қуйидаги ҳолларда ишдан бўшатиш нафақаси…
Poytaxt_adliya 5 Jun, 21:14
#Cавол

Ташкилот томонидан ойлик иш ҳақи ходимга неча марта берилиши керак? Эшитишимча қонунчиликка биноан ойлик иш ҳақини ойда икки марта берилиши керак экан. Лекин, биз ишлайдиган ташкилотда фақат бир марта ойлик иш ҳақлари бериб келинмоқда. Шу ҳақида маълумот берсангиз?

✅ Ходимнинг ойлик иш ҳақи меҳнат қонунчилигига кўра бир ойда камида икки марта яъни ойнинг ўртасида бўнак (аванс) сифатида ва ой тугаши билан тўлиқ ҳисоб китоб қилиниши лозим.

✅ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 161-моддасида меҳнатга ҳақ тўлаш муддатлари жамоа шартномаси ёки бошқа локал норматив ҳужжатда белгиланади ва ҳар ярим ойда бир мартадан кам бўлиши мумкин эмас деб белгилаб қўйилган.

✅ Юқорида қайд этиб ўтилган норма талабларини бузиш Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасида назарда тутилган тартибда базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 5 Jun, 14:29
#Қизиқарли фактлар

Бирлашган араб амирликларида одамлар ва ҳайвонларни суратга олиш тақиқланади.
Агар сиз бирон-бир тарзда бу қонунни тасодифан бузган бўлсангиз (масалан, қирғоқнинг чиройли расмини яратишга ҳаракат қилсангиз), сиз дарҳол расмни ўчиришингиз лозим, йўқса кимнингдир шахсий ҳаётига тажовуз қилишда айбланиб ҳибсга олинишингиз мумкин.


Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 5 Jun, 14:26
❗Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда қуйидагиларга қатъий амал қилиш талаб этилади:

🔷Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни фақат махсус комиссия томонидан белгиланган “яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиш (дафн маросимлари бундан мустасно);

✅“Яшил” тоифадаги ҳудудларда ўтказиладиган оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларда иштирокчи этувчилар сонини 30 кишидан оширмаслик;

🔷Оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишда санитария ва гигиена талабларига қатъий риоя этиш.

❗Карантин даврида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишнинг белгиланган талабларига риоя қилмаган фуқаролар ўрнатилган тартибда маъмурий жавобгарликка тортилади

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 5 Jun, 14:15
30 кишилик тўйга кимларни таклиф қилиш мумкин?

✅ Махсус комиссиясининг қарорига кўра, 2020 йил 1 июндан бошлаб "яшил" ҳудудларда бир қатор фаолият турлари қаторида оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни ўтказишга рухсат берилди.

☝Бунда тантана ва маросимлар фақатгина фуқароларнинг уй-жойи ва ҳовлисининг ўзида 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказилиши мажбурийдир.

✅ 30 кишилик таркибга биринчи навбатда, оилавий тантана ва тўй эгалари, маърака ва маросим ташкил этувчилар, уларнинг яқин қариндошлари, қўни-қўшниларнинг кам сонли вакиллари киритилади.

✅ Шунингдек, оилавий тантана ва тўй эгаларининг истакларига кўра, иштирокчилар сонидаги чеклов доирасида хонанда ва бошқа хизматларни бажарувчи ходим қатнашиши мумкин.

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 5 Jun, 13:53
#ОНЛАЙН ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ

Сaвол:

✅Ўғлимнинг уй-жойини ҳадия қилмоқчиман ёки васиятнома қилганим афзалроқми?

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
Poytaxt_adliya 5 Jun, 13:27
#савол

Oталик ҳуқуқидан маҳрум қилиш қандай ҳолларда амалга оширилади?

Оила кодексининг 79-моддасига кўра, қуйидаги ҳолларда маҳрум қилиниши мумкин:

▶️ота мажбуриятларини бажаришдан бош тортса, шу жумладан алимент тўлашдан бўйин товласа;

▶️узрсиз сабабларга кўра ўз боласини туғруқхона ёки бошқа даволаш муассасасидан, тарбия, аҳолини ижтимоий ҳимоялаш муассасаси ва шунга ўхшаш бошқа муассасалардан олишдан бош тортса;

▶️оталик ҳуқуқини суиистеъмол қилса, болаларга нисбатан шафқатсиз муомалада бўлса, жумладан жисмоний куч ишлатса ёки руҳий таъсир кўрсатса;

▶️муттасил ичкиликбозлик ёки гиёвандликка мубтало бўлган бўлса;

▶️ўз болаларининг ҳаёти ёки соғлиғига ёхуд хотинининг ҳаёти ёки соғлиғига қарши қасддан жиноят содир қилса.

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 5 Jun, 09:53
Poytaxt_adliya 4 Jun, 20:26
https://telegra.ph/2019-jilda-%D2%B3u%D2%9Bu%D2%9Bij-tar%D2%93ibot-va-marifat-so%D2%B3asida-amalga-oshirilgan-ishlar-t%D1%9E%D2%93risida-ahborot-berildi-06-04-2
2019 йилда ҳуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот берилди.
Тошкент шаҳар адлия бошқармаси ва туман адлия бўлимлари томонидан доимий равишда ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар ва туман Кенгашлари ҳамда доимий комиссияларида хуқуқий тарғибот ва маърифат соҳасида амалга оширилган ишлар тўғрисида ахборот бериб борилмоқда. Хусусан, 2020 йилнинг 28 май куни Тошкент шаҳар адлия бошқармаси раҳбарияти томонидан ҳалқ депутатлари Тошкент шаҳар Кенгашининг Қонунийликни таъминлаш ва коррупцияга қарши кураш масалалари бўйича доимий комиссиясига бошқарма ва туман адлия бўлимлари томонидан…
Poytaxt_adliya 4 Jun, 20:15
Қийинчиликсиз ҳайёт мавжуд эмас. Бахтга элтувчи йўл доим мураккаб бўлади. Кучлиларгина буни уддалай оладилар.
Кучлилар қаторида бўлинг!

Каналга қўшилинг👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
Poytaxt_adliya 4 Jun, 18:10
#Биласизми

▶️Халқаро тижорат арбитраж (ҳакамлик) суди Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси Ижроия қўмитасининг 2011 йил 1 февралдаги қарорига асосан ташкил қилинган ва 2011 йил 15 февралда адлия органида рўйхатидан ўтказилган.

▶️У ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикаси Савдо-саноат палатаси тўғрисида”, “Ҳакамлик судлари тўғрисида”ги қонунлари, регламент ва низомга мувофиқ амалга оширади.

Каналга қўшилинг 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 4 Jun, 17:14
#ОНЛАЙН ИНТЕРВЮ

Маълумки, бугунги кунда давлат нотариал идоралари билан бир қаторда хусусий нотариуслар ҳам иш бошлади.

Тизимда йўлга қўйилаётган янги тартиблар, яратилаётган қулайликлар ва афзалликлар ҳақида Ўзбекистон Республикаси Нотариал палатаси Тошкент шаҳар ҳудудий бошқармаси бошлиғи Баҳодир Зоиров батафсил маълумот беради.

Каналга уланиш:👇👇👇
https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 4 Jun, 17:11
#САВОЛ

Машина сотиб олгандим машина эридан аёлига мерос бўлиб ўтган экан. Бева аёлнинг икки нафар вояга етмаган фарзанди бор. Шу машинани узимнинг номимга ўтказа оламанми?

✅Автотранспорт воситаси вафот этган шахснинг номида бўлса, шу вафот этган шахс номида бўлган барча мол-мулкка нисбатан унинг охириги доимий яшаш жойидаги нотариал идорада мерос иши очилиши лозим.

Шунингдек, вафот этган одамнинг фақатгина аёли, икки нафар вояга етмаган фарзанди меросхўр бўлмаслиги мумкин. Мерос ишида қонун бўйича меросхўрларнинг барчаси чақиртирилади.

Фуқаролик кодексига асосан мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик ҳуқуқига эга бўладилар. Нотариал идорада мерос иши тўлиқ кўриб бўлинганидан кейин, яъни меросхўрлар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома олганидан кейин автотранспорт воситасини ўз номингизга расмийлаштиришингиз мумкин.

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ
To‘liq o‘qish
Poytaxt_adliya 4 Jun, 16:02
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Аҳолининг уй-жой шароитини яхшилаш ҳамда ипотека кредити бозорини янада кенгайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги Қарори

Каналга уланиш:👇👇👇

https://t.me/joinchat/AAAAAFg96lM4sctFwg3lIQ