#хайрли_тонг
Агар муҳаббат ҳақиқий бўлса, унга вақт ҳам, масофалар ҳам, тўсиқлар ҳам, қийинчиликлар ҳам монеълик қилолмайди.
Қалбинг сени манзил томон етаклайди. Доим унга қулоқ тут. Қалб Оллоҳнинг даргоҳидир. Ўзинг ўйлаб кўр, қалбингга шундай буюк ишқни киргизган, Парвардигор сени хато йўлга бошлайдими?
Ишқ қийинчиликлар билан синалсагина у қадрли бўлади. Оллоҳ фақат севган бандаларигагина тўсиқлар жўнатади. Билиб қўй: тўсиқлар енгиш учун қўйилади. Таслим бўлиш учун эмас!
Бир қийинчилик ортида, бир бахт бордир. Сен қалбингга сафар қил. Фақат шу ердагина ҳақиқий жавоблар яширингандир...
каналга уланиш
👉👉 @tonggi_salomIar