Tochno.uz


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


Dolzarb va muhim mavzularni yoritib boruvchi ijtimoiy-siyosiy yangiliklar portali
Reklama uchun murojaat: @uzadminaka | 94 990 99 09

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Тошкент ва Сурхондарё вилоятларида чиқинди хизмати учун тўлов тарифи белгиланди

Тошкент ҳамда Сурхондарё вилояти ҳудудларида маиший чиқинди хизматлари учун тўлов тарифларини тартибга солиш мақсадида Халқ депутатлари вилоят кенгашининг тегишли сессия қарорлари билан қаттиқ ва суюқ маиший чиқиндиларни тўплаш ва олиб чиқиб кетиш бўйича кўрсатиладиган хизматлар учун ягона тўлов тарифлари тасдиқланди.

Унга кўра:

— Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 840 сўм (ҚҚС билан) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 82 880 сўм (ҚҚС билан) тўлов миқдори белгиланди. Белгиланган тўлов тарифи Тошкент вилояти «Тоза Ҳудуд» давлат унитар корхонаси ҳамда «Ангрен Бунёд Файз» МЧЖ, «Нурли йўл марвариди» МЧЖ, «Оҳангарон санитария тозалаш» МЧЖ, «Раҳнамо Сервис» МЧЖ, «Zero-Waste» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун тасдиқланди.

— Сурхондарё вилоятининг барча шаҳар ва туманларида жисмоний шахслар, яъни аҳоли учун 7 000 сўм (ҚҚСсиз) ҳамда юридик шахсларга 1 м³ учун 122 219 сўм (ҚҚСсиз) миқдорида тўлов тасдиқланди. Белгиланган тўлов тарифи «Тоза ҳудуд» УК, «Bio Texno Eko» МЧЖ, «Bio Tex Eco» МЧЖ, «Қизириқ инвест» МЧЖ, «Sale Kingdom» МЧЖ ва «Шўрғун коммунал фойдаланиш» МЧЖ каби санитар тозалаш корхоналари учун амал қилади.

Таъкидлаш жоизки, ушбу чора-тадбирлар давлатимиз раҳбарининг «Маиший ва қурилиш чиқиндилари билан боғлиқ ишларни бошқариш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳамда «Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш ва аҳоли пунктларида тозаликни таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Қарорлари ва Вазирлар Маҳкамасининг «Чиқиндилар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижросини таъминлаш мақсадида амалга оширилмоқда.

Мазкур мажбурий ягона тарифлар санитар тозалаш корхоналари томонидан кўрсатилаётган хизматлар сифатини яхшилаш, янги иш ўринлари яратилишини таъминлашга хизмат қилади.

👉 Tochno.uz


«Газ плиталаридан босқичма-босқич воз кечиш лозим»

Америка Қўшма Штатларида олиб борилган тадқиқотлар газ плиталари турли касалликларга сабаб бўлишини кўрсатмоқда. Хусусан, 2023 йилги тадқиқотларда АҚШ хонадонларининг қарийб 40 фоизида жойлашган газ плиталари мамлакатда болалар астма касалликларининг 12,7 фоизига, яъни 650 000 нафар боланинг шу касалликка чалинишига сабаб бўлган. Қолаверса, газ плитаси ёқилганда ва тўлиқ қувватда ишласа, ҳавога бир қанча ифлослантирувчи моддалар чиқариши ҳам қайд этилган.

«The Guardian» нашрининг ёзишича, газ плиталаридан чиқадиган зарарли моддалар ҳар йили 40 000 нафар европаликнинг ўлимига сабаб бўлмоқда, бу автоҳалокатлар натижасида вафот этганлар сонидан икки баравар кўп. Европа Иттифоқи ва Буюк Британиядаги уй хўжаликларида ўтказилган тадқиқотларга кўра, газ плитасидан фойдаланиш инсон ҳаётини ўртача икки йилга қисқартиради. Шу ва бошқа тадқиқотлардан келиб чиққан ҳолда Европа соғлиқни сақлаш иттифоқи барча давлатларни газ печларига чеклов ўрнатиш ва босқичма-босқич воз кечишга чақирган.

👉 Tochno.uz


Нега «яшил» энергия фойдасига газдан воз кечиш лозим?

Бугунги кунда иқлим ўзгариши, атмосфера ҳавоси ифлосланиши ва бошқа долзарб экологик муаммолар кечиктириб бўлмас чора-тадбирларни тақозо этмоқда. Ана шундай чоралардан бири қайта тикланадиган манбалардан олинадиган электр энергиясидан фойдаланишга — «яшил энергетика»га тўлиқ ўтишдир.

Иссиқхона газлари ташламалари камаяди

Табиий газни ёқиш пайтида ҳар бир кубометр газ учун тахминан 2,75 кг CО₂ ажралиб чиқади. Бу жараён, шунингдек, оз миқдорда метан чиқаради, бу карбонат ангидриддан 25-28 марта кучли иссиқхона газидир.

Ҳаво сифати яхшиланади

Овқат пишириш жараёнида газ плитаси соатига тахминан 0,2-0,3 куб метр табиий газни ёқади, бу соатига 0,4-0,6 кг CО₂ ташламалари ажралиб чиқади дегани. Электр печь эса соатига ўртача 2-3 кВт / соат энергия (қайта тикланадиган манбалардан олинадиган энергия) истеъмол қилади, зарарли ташламалар эса деярли йўқ (соатига 0,05 кг CО₂ дан кам).

Метан хавфи бартараф этилади

Табиий газни қазиб олиш ва ташиш жараёнида кучли иссиқхона гази — метан ажралиб чиқади. Метан сизиб чиқишини назорат қилиш жуда қийин ва углероднинг салбий таъсирини сезиларли даражада оширади. Электр энергиясидан, айниқса, қайта тикланадиган манбалардан фойдаланиш эса бу хавфни бутунлай йўқ қилади.

Энергия самарадорлиги оширилади

Замонавий электр жиҳозлари (масалан, индукцион печлар, иссиқлик насослари) газга қараганда анча тежамкор, бу эса умумий энергия сарфини камайтиради.

Атмосферага 6,5 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олди олинади

Ўзбекистонда 2030 йилга келиб ишлаб чиқаришда қайта тикланадиган энергия манбаларининг улушини 54 фоизга етказиш, 19 минг МВт қувватга эга қўшимча «яшил қувватлар»ни қуриш кўзда тутилган. Шунингдек, 3400 МВт қувватга эга 18 та қуёш ва шамол электр станцияси ҳамда 1800 МВт қувватга эга энергия сақлаш тизимини ишга тушириш мақсад қилинган. Мазкур чора-тадбирлар «яшил энергия» ишлаб чиқариш ҳажмини 12 миллиард кВт/соатгача ошириши кутилмоқда. Бу 5 миллион хонадоннинг йиллик истеъмолига тенг бўлиб, атмосферага 6,5 миллион тонна зарарли газлар чиқишининг олдини олади.

Юртимизда аҳоли сони йилдан-йилга ошиб бормоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, Ўзбекистоннинг доимий аҳолиси сони 37 миллион 543,2 минг кишига етди ва 2024 йилда аҳоли ўсиши 2 фоизни ёки 743,4 минг кишини ташкил этди (2025 йил 1 январь ҳолатида). Аҳоли энг зич ҳудуд эса Тошкент шаҳри ҳисобланади. Албатта, ҳар ким энг қулай шароитларда яшашни истайди ва бунга ҳақли. Аммо табиат ҳақида ҳам қайғуриш, нафақат ўзимиз, балки атроф-муҳит билан ҳисоблашиб яшаш вақти келди.

👉 Tochno.uz


Истанбулда ҳавонинг ифлосланиши энг хавфли даражага етди!

Бу ҳафта Истанбулда ҳаво ифлосланиши хавфли даражага етди. Мутахассислар, айниқса, сурункали касалликларга чалинган инсонлар саломатлигига хавф туғдириши ҳақида огоҳлантириб, эҳтиёт чораларини кўришни тавсия қилмоқда.

👉 Tochno.uz


#ялпи_мажлис_2

Айни вақтда сенаторлар ялпи мажлисда
«2025 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат буджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунини қизғин муҳокама қилмоқда.

Қонун юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров маъруза қилди.

Ўз навбатида, сенаторлар қонун юзасидан саволлар билан мурожаат қилиб, батафсил жавоб олмоқда.

Муҳокамалар жараёнини Сенатнинг YouTube тармоғидаги саҳифаси орқали онлайн кузатиб боришингиз мумкин.

👉 Tochno.uz


Саудия Арабистонида COP16 бошланди. Конференцияда Самарқанд декларацияси қабул қилинади (ФОТОГАЛЕРЕЯ)

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири Азиз Абдуҳакимов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Чўлланишга қарши кураш тўғрисидаги конвенцияси (UNCCD) Томонлар конференцияси 16-сессиясининг (CОP16) очилиш маросимида иштирок этмоқда.

Конференция давомида Ўзбекистон томонидан ишлаб чиқилган Чанг ва қум бўронлари бўйича Самарқанд декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган. Таъкидлаш жоизки, катта аҳамиятга эга бу ҳужжат тадбирнинг энг муҳим натижаларидан бирига айланади.

Батафсил 👉 https://t.me/ecogovuz/45939

👉 Tochno.uz


Нордик университетида тарихий ноёб кўргазма намойиш этилмоқда

«Осиё бўйлаб - Ғарбдан Шарққа 1906-1908 йиллар Карл Густаф Маннергейм фотосуратлари» кўргазмаси очилди.

Очилиш тадбирида Финландиянинг Марказий Осиёдаги фавқулодда ва мухтор элчиси Илкка Раисанен, финландиялик юқори мартабали меҳмонлар, дипломатик корпус вакиллари ва кўплаб ихлосмандлар иштирок этишди.

👉 Tochno.uz


27 ноябрь — навбатдаги «Автомобилсиз кун»

Эртага, 27 ноябрь куни навбатдаги «Автомобилсиз кун» акцияси бўлиб ўтади.

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги «Автомобилсиз кун»да республикамиздаги барча давлат ва нодавлат ташкилотлар раҳбарлари ва ходимларини, юртдошларимизни шахсий автомобиллардан воз кечиб, жамоат транспорти, велосипед ва шу каби атроф-муҳитга зарар етказмайдиган транспорт воситаларидан фойдаланишга чақиради. Бу орқали ўзимиз нафас оладиган атмосфера ҳавоси тозалигига ҳисса қўшган бўламиз!

Эслатиб ўтамиз, «Автомобилсиз кун» акцияси ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни Тошкент шаҳри, вилоятлар марказлари ва Қорақалпоғистон Республикасида автотранспорт воситаларидан атмосферага чиқаётган зарарли ташланмаларнинг салбий таъсирини камайтириш, шаҳарларда шовқин даражасини пасайтириш ва атроф-муҳит муҳофазасини яхшилаш мақсадида ўтказиб келинмоқда.

👉 Tochno.uz


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
БМТ Бош котиби ўринбосари Ингер Андерсен Ўзбекистон павильонига ташриф буюрди

Ўзбекистон делегациясининг таклифига биноан БМТ Бош котиби ўринбосари, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Атроф-муҳит бўйича дастури (UNEP) Ижрочи директори Ингер Андерсен Боку шаҳрида CОP29да тақдим этилган Ўзбекистон Миллий павильонига ташриф буюрди.

Батафсил 👉 Igner Anderson O’zbekiston pavilyonida

👉 Tochno.uz


Konstitutsiya baxtimiz qomusi

O‘zbekiston Respublikasi Konstitutsiyasi qabul qilinganligining 32 yilligi munosabati bilan "Konstitutsiya bilimdoni" ko‘rik-tanlovining saralash bosqichlari joylarda bo‘lib o‘tmoqda.

Ana shunday tadbirlardan biri O‘zbekiston "Adolat" SDP Sergeli tumani Kengashi tomonidan Sergeli Abu Ali Ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumida tuman bosqichi bo‘lib o‘tdi.


Tanlovda hakamlar hay’ati tomonidan har bir shart bo‘yicha ishtirokchilar adolat mezonlari asosida baholab borildi. Yakuniy natijaga ko‘ra, tanlovda Gʻofurjonova Shahzoda 3-o‘rin, Toshkentboyeva Lola 2-o‘ringa munosib deb topildi.

🥇Sergeli Abu Ali Ibn Sino nomidagi jamoat salomatligi texnikumi 2-bosqich talabasi Ashiraliyeva Nafisa esa faxrli 1-o‘rinni egallab, tanlovning Respublika bosqichiga yo‘llanmani qo‘lga kiritdi.
👉 Tochno.uz


Deputatlar yurtimiz kelajagiga befarq emas

Shayxontohur tumani Maktabgacha va  maktab ta’limi  bo‘limi tasarrufidagi 192-maktabda ijtimoiy-ma’naviy muhitni  yanada sog‘lomlashtirish , maktab bitiruvchilarni  kasb-hunarga yo‘naltirish, milliy va xalqaro sertifikatlarga tayyorlash hamda  ta’lim sifatini yanada oshirishga qaratilgan dolzarb vazifalar haqida do‘stona suhbat o‘tkazish   maqsadida davra suhbati boʻlib oʻtdi.

Joriy yilning 15-noyabr  kuni  “Ma’naviyat kuni” doirasida ,  “Direktor soati” ,"Deputat soati" darsi 11-sinflar uchun tashkil etildi.


Xalq deputatlari Shayxontohur tumani deputati Islamova Dildora Shavkatovna bitiruvchi 11-sinf o'quvchilari bilan davra suhbati o'tkazildi.

Yoshlarni yoshlikdan vatanparvarlik ruhida tarbiyalash maqsadida ular bilan kelgusidagi rejalari muhokama qilinib, tegishli tavsiyalar berildi.
👉 Tochno.uz

11 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.