Эртага “сўнгги қўнғироқ”: Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига табрик йўллади
Жумладан, табрикда шундай дейилади:
“Қадрли мактаб битирувчилари!
Сизларни мактаб таълимини муваффақиятли тугатиб, мустақил ҳаётга – умрингизнинг янада гўзал ва масъулиятли босқичига қадам қўяётганингиз билан чин қалбимдан самимий табриклайман.
Мамлакатимиздаги барча умумтаълим даргоҳларида “сўнгги қўнғироқ”лар янграб, қадрдон мактабингиз, меҳрибон устозларингиз билан хайрлашув тадбирлари ўтказилаётган ушбу қувончли ва ғоят ҳаяжонли дамларда ҳаммангизга келгуси ҳаётда улкан ютуқ ва омадлар тилайман.
Умид ва ишонч рамзи бўлган етуклик шаҳодатномалари барчангизга муборак бўлсин!
Ҳеч қачон унутманг, келажакда сизни янада улкан ва масъулиятли марралар кутмоқда. Олдингизга аниқ мақсад қўйиб, бор куч-ғайратингиз, билим ва салоҳиятингиз билан ҳаракат қилсангиз, кўзлаган чўққиларга албатта эришасиз.
Бахт ва омад ҳамиша ҳамроҳингиз бўлсин, азиз ўғил-қизларим!
Шавкат МИРЗИЁЕВ,
Ўзбекистон Республикаси Президенти”.