Yakun


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Kitoblar


Олганинг эмас берганинг сеники
Сизга фойдаси тегар дея у бу нарса ёзиб тураман
Aслида ёрдам сизга эмас, ўзимга керак.
Кетқизган вақтингизга рози бўлинг
•алоқа: @azxariy_bot
•хамкорлик: @yakunda_reklama

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Ishlaring yaxshi ketmayotgan bo'lsa sadaqa qilish vaqting kelibdi.
Tibbiyotda yozmaydi, ammo sadaqa insonni tuzatadi. Iqtisodiyotda yozmaydi, ammo sadaqa baraka keltiradi. Xavfsizlik tizimida yo'q, ammo sadaqa yomonliklardan asraydi.


«O’rta asrlarda arab-musulmon dunyosi mahsulotlari Yevropada yuksak baholangan. Mabodo yevropalik kishida ustiga «Damashq mahsuloti», «Bag’dodniki» yoki «Qohirada tayyorlangan» deb yozilgan biron buyum bo’lsa, darhol atrofidagilarga maqtanib, ko’z-ko’z qila ketardi».

• Aslida kimlar kimlarning mahsulotlari bilan maqtanar edi?

Yevropaga taqlid qilib yurganlarning ko’zlari ochilsa, aksincha qilishga harakat bo’lar edi.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
2015-йил 10 март...
Ҳаётимиздаги энг қайғули кун.. оғир кун.. Буюгимиз айрилиғидан юрак лахта қонга айланиб, ич ёшга тўлган бўлса, улуғимиз кўтариб турган юкларининг оғирлигидан вужуд зирқирaмоқда, оёқ қалтирамоқда.. Аллоҳ Ўзинг у зотни раҳматингга олгин,ортларидан бўзлаб қолганларга сабр бергин. Ҳеч кимни Сенга оқламасмиз, лекин биз гувоҳмиз, энг олимимиз, энг обидимиз, энг зоҳидимиз, энг омилимиз, энг... энг... эдилар. Пайғамбар меросхўри деганда, у зот кўз ўнгимизда бўлардилар, жонкуяр устоз ва меҳрибон мураббий деганда, нурли чеҳралари хаёлимизга келарди. Аллоҳ, у зот пайғамбарлар меросини нес-нобуд қилмай авайлаб кўтардилар, ўз жойига сарфладилар, эгаларига етқаздилар. Роббим биз бунга гувоҳмиз! У зотни ҳусни қабул қил, Пайғамбаринг ва меросхўрлари даврасида тирилтир, ортларидан қолган «етим»ларини ўзларига муносиб ўринбосар эт!

Ҳазрат ҳаёт бўлганларида 73 ёшга кирган бўлар эканлар. Мана бугун вафотларига 10-йил бўлибди…


+yana 232 ming so’m jami yig’ilgan summa 2.355.014 ming so’m.

Alloh taolo barchelardan o’zi rozi bo’lsin. Qiyomat kunida ehsonilar boshilarga soyabon bo’lsin.

Sbor yopildi hammaga rahmat.


Дунё кезиб маза қилдим
Кўнгил рохат олмабди
Онамга бориб боқсам
Кўзда нури қолмабди
Топибман мол-у дунё
Ромол олиб бермабмана
Бир ўтириб чойларизга
Шакар қўшиб бермабмана
Мен ўша кўчаларда
Ебман ошу-овқат
Сиз эса.. бори шу деб
Қилибсиз менга тоқат
Кечиринг.. кечиринг
Мени Она.
Бу кўзларим кўр экан
Асли дуойингиз билан
Бу ўғлингиз зўр экан.


Рамазонда инсонлар кўпроқ йиғлайдилар. Кўз ёшларнинг сабаби эса ҳар кимда турлича…

Кимлардир рўза тутиб, яна кимлардир Қуръон оятларини ўқиб, тафаккур қилиб йиғлайди. Баъзиларнинг эса Аллоҳнинг зикри сабаб қалблари юмшайди ва беихтиёр кўзлари намланади.

Шундай инсонлар борки, Рамазон ойидаги шунча амаллардан кейин ҳам қалби юмшамайди. Улар ана шу боис ўз холатларига ачиниб аччиқ кўз ёш тўкади.

Аллоҳим бизларга қалбга таскин бўладиган кўз ёшлар бергин!


Кўпчилик муслима опа сингилларимизни Рамазонда бир ўй ташвишга солади. Турмуш ўртоғи, қайнона-қайнатаси, умуман яқинларининг ҳизматини қилиб одатий уй юмушлари билан овора бўлиб, Қуръон тиловатига кам вақт ажратаётганларидан ёки нафл ибодатларни ўзлари хоҳлаганчалик адо эта олмаётганларидан сиқилишади.

Сўзсиз, эрнинг ота-онанинг кўнглини олиш уларга ҳизмат қилиш, чиройли муомалада бўлиш, фарзандларга ғамхўрлик қилиш, уларнинг тарбияси билан машғул бўлиш ҳам савоб жиҳатдан кам бўлмаган ибодат саналади. Фақатки бунда Аллоҳ таолонинг розилиги мақсад қилинган,шу ниятда ҳаракат қилинган бўлса…

Зеро, Умму Салама родияллоҳу анҳодан ривоят қилинган ҳадисда: «Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Қайси аёл вафот этсаю эри ундан рози бўлса, жаннатга киради, деганлар», дейилади ( Ибн Можа, Термизий ривояти).

Яна бир ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: «Аёл беш вақт намозини ўқиса, (йилда) бир ой (фарз) рўзасини тутса, ўз фаржини ҳаромдан сақласа ва эрига итоат қилса, унга: Жаннатнинг истаган эшигидан кир!» дейилади. (Имом Табароний ривояти)

Эътибор беринг-а, ҳурматли муслима опа-сингиллар! Сизларга ҳушҳабар берилмоқда! Модомики холис ният-ила, Аллоҳнинг розилигини истаб, яқинларингизнинг хизматида шай турар экансиз, сизларга мужда бўлсин! Яратганнинг ризолиги йўлидаги ушбу ибодатларингизни хурсандчилик билан адо этинг, асло ташвишланманг!

Ҳурматли мўмин биродарлар, оила посбонлари бўлмиш беклар, шу ўринда, сизларга ҳам яна бир масъулият тушади. Аёлларимиз ҳар икки ибодатларини ( Қуръон тиловати нафл намозлар ва оила ҳизмати) баробар амалга ошира олишлари кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Уларга Рамазонни кўнгилдагидай ўтказишлари учун ёрдам берайлик, шарт шароитларини яхшилайлик, қўлайликлар, енгилликлар қилиб берайлик. Шу тарзда ИншаАллоҳ, биз ҳам ибодатнинг савобига эришамиз!

Аллоҳ таоло оилаларимизга саодат, тотувлик, меҳр-шафқат берсин, Рамазонни гўзал тарзда ўтказишимизни насиб айласин.


Дедилар: Кўздан йироқ бўлган кўнгилдан ҳам йироқ бўлади,
Дедимки: Кўнгилга кирган кўздан йироқ бўлса нима бўлади.


Рамазон — алоҳида хусусиятларга эга ойдир:
1. Рамазон Пайғамбаримиз алайҳиссаломга Аллоҳ таолодан биринчи ваҳий келган ойдир. Бу воқеа 610 йили Рамазон ойида содир бўлган. Рамазон – бу Қуръони Карим ойи.
2. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қиладилар: «Яхши амаллар натижасида одам шу ойда Аллоҳ таолога яқинлашса, бу бошқа ойда фарзини адо этганга тенгдир. Рамазон ойида фарзни адо этганга эса бошқа ойда қилинган фарзга нисбатан етмиш фарз мукофотини олади. Бу ой сабр ойи, унинг мукофоти эса – Жаннатдир».
3. «Бу ойнинг биринчи ўн кунлиги – Аллоҳ таолонинг марҳамати, иккинчиси, кечирими, учинчиси, дўзахдан қутқариши. Рамазонда қулни озод этганни Аллоҳ таоло дўзахдан озод этади, ифторда рўзадорга сув берганни Аллоҳ таоло қиёмат куни Кавсар сувидан ичиртиради ва у Жаннат эшигига киргунича чанқамайди».
4. Рамазонда шайтонлар занжирбанд этилади, ва бошқа пайт каби ёмонлик қилолмайдилар.
5. Рўза тутиш Ислом устунларидан бири. Рамазон ойида рўза тутишни Аллоҳ таоло фарз қилиб берган. Рўзадаги афзалликларнинг саноғига етиб бўлмайди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом айтганлар: «Бу ойда ҳар бир киши очлик нималигини бошидан ўтказади ва бева-бечораларга раҳм-шафқатли бўладилар. Бу ойда иймонли бандаларнинг ризқи кенгаяди.
Рўзадорни таомлантирган гуноҳларидан фориғ бўлиб, дўзахдан озод этилади. У рўзадор билан тенг мукофотланади. Бунда рўзадорнинг мукофоти ҳам камаймайди».
6. Таровеҳ намози – Рамазон ойида хуфтон фарз намозидан кейин ўқиладиган суннат намозидир. Рўзанинг биринчи тунидан бошлаб ўқилади ва охирги тунда тугатилади. Таровеҳ намозини жамоа билан масжидда ўқиш афзалдир.
7. Фитр садақаси – Рамазон ойининг охирида бериладиган фарз садақадир. Фитр садақасини ийдул Рамазонгача беришга ҳаракат қилиш керак.
8. Бу ойда шундай бир тун борки, у минг ойдан ҳам устундир. Бу тун қадр кечасидир. Аллоҳ таоло марҳамат қилади: «Албатта, Биз У(Қуръон)ни Қадр кечасида нозил қилдик. Қадр кечаси не эканини сенга нима билдирди? Қадр кечаси минг ойдан яхшироқдир.» (Қадр сураси, 1–3-оятлар).
Лайлатул қадр – Қадр кечаси Рамазоннинг учинчи ўн кунлигига тўғри келишини кўпчилик уламолар такидлашган.
Рамазон ойининг ҳар кунида қабул бўладиган бир дуо бор. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Албатта, Рамазоннинг ҳар кунида барча мусулмонлар учун қабул бўладиган бир дуо бор».
Имом Аҳмад, Баззор ва бошқалар ривояти.
Агар бу дуо рўза пайтида, айниқса, ифтор пайти вақтида қилинса, мақсадга мувофиқ бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадилар: «Уч кишининг дуоси қайтарилмайди: адолатли имом, рўзадор то ифтор қилгунича ва мазлумнинг дуоси».
Ибн Можа, Термизий, Аҳмад ибн Ҳанбал, Байҳақий, Ибн Ҳиббон, Таёлисий, Ибн Хузайма ва Исҳоқ ибн Роҳавайҳлар ривояти.
Бу зикр қилинганлар Рамазон ойининг барча фазилатларини тўла қамраб ололмайди, балки, мазкур фазилатлар олдида дарёдан айрим томчилар холос. Йўқса, унинг фазилату хусусиятларини санаб адоғига етказиш мушкулдир.

Аллоҳ таоло бу муборак ойни,
раҳмат ва мағфират ойи, дўзахдан нажот бериладиган ой, дуолар ижобат қилинадиган моҳи Рамазон ойини барчамизга хайрли ва баракотли қилсин! Уни тақво неъматига эришишимиз учун васила қилсин!


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Barchamizga Shahru Ramazon-Qur’on oyi muborak bo'lsin!
Alloh barchamizga himmatu g'ayrat ato qilsin!


Хотираси кучли одамга хасад қилманглар. У хотираси кучли бўлиши билан бошқа томондан аламли, оғриқли хотираларини асло унутолмайди.

Шайҳ Муҳаммад Ротиб Нобулусий роҳимахуллох.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🔘қироат)




Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонни васф этиб, шундай марҳамат қиладилар: «Бу сабр ойи, унинг мукофоти эса – жаннатдир».
Бу муборак ойда мусулмонларга Аллоҳ розилиги учун мислсиз имкониятлар ва баракотлар берилади. Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда Аллоҳ таолонинг диққати инсонга қаратилганини таъкидлаб: «У Зот алоҳида раҳмат ёғдиради, гуноҳларни кечиради ва дуоларни ижобат этади. Аллоҳ таоло саъйи ҳаракатингизга қараб фаришталар олдида фахрланади. Шу ойда У Зотнинг шафоатига эришолмаган инсон, дарҳақиқат, бадбахтдир», дедилар.
Хуш келибсан, Рамазон!
Мағфират ва Жаннат эшиклари очилган, шайтони лаъин кишанланган муборак ой – Рамазон эшик қоқмоқда. Сизу биз бу эшикни очишга ҳозирмизми?!


​Қўлингизни юрагингизга қўйиб,  бундай денг:

«Эй, ушбу юракнинг яратувчиси! Мол-дунё ҳам, бола-чақа ҳам наф бермай, фақат Аллоҳга саломат қалб билан келган киши нажот топадиган кунга қадар, иймон билан тўлдир бу юракни!
Аллоҳим, ҳаётимни Ўзингга омонат қилдим. Уни аччиғи мени бахтсиз этадиган, ширини лағв(беҳуда)га берилтириб юборадиган қилиб қўймагин»

Шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровий


Soqov dedi: o’qisam edi,
Qiroatni qo’yib joyiga.

Kar dedi: Koshkiydi eshitsam,
cho’kka tushib qori poyiga.

Ko’r bag’rini armon etar chog’
vasli nasib bo’lmay ko’ziga

Sog’lar esa bo’larlar halok
vaqt topolmay Alloh so’ziga…


Аллоҳ таоло яратган нарсаларини баъзиларини баъзиларидан афзал қилиб яратди.

Маҳлуқотлар ичида одам боласини афзал қилди.
Инсонлар орасида мусулмонлар афзал қилинди.

Мусулмонлар ичра пайғамбарлар энг афзалларидир.
Пайғамбарлар орасида Муҳаммад алайҳиссалом афзал қилинганлар.

Маконлар ичра Макка ва Мадина афзалдир.
Кунларнинг афзали Жума, кечаларнинг афзали Қадр, ойларнинг афзали Рамазондир.

Эй Роббим! Бизларни маҳлуқотларнинг афзали қилдинг, инсонлар ичра афзали бўлмиш мусулмон қилдинг ва энг афзал пайғамбарга уммат қилдинг!
Роббим энди биз охират диёрларининг афзали — жаннатингни сўраймиз! Бизларга жаннатларнинг афзали Фирдавсни насиб қил! Жаннат неъматлари ичра энг афзали Ўзингнинг жамолингни кўришликка мушарраф айла!

Амийн


Қалбнинг тўғриланиши (покланиши) беш нарса билан бўлар:
1. Тадаббур ила қуръон тиловат қилиш.
2. Кам таом ейиш.
3. Тунги ибодат.
4. Саҳар вақтида тазарру, илтижо қилиш.
5. Солиҳ зотлар билан ҳамсуҳбат бўлиш.
Қуйидаги сўз қандай ҳам гўзал: Таом – ичингизга экилган ишларнинг уруғидир. Агар, ичингизга ҳалол таом кирса, ҳалол ишлар чиқади, ҳаром кирса, ҳаром чиқади, шубҳа кирса, шубҳа чиқади.


Uxlamaysiz qo'shiq tinglamay)
Ey, Qur'onni sotgan jo'ralar!


Амал саҳифасини очиб, кундуз ёздирганларини кўздан кечирганда, бирор дона охират ишини топмаган кишида аслида уят ва хаё бормикин?!

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.