Бобуршунослар бехабар
“Дарё” мухбири муҳокамада иштирок этгани айтилаётган андижонлик Бобуршуносларнинг бир нечтаси билан боғланди. Улар бу ҳақда тармоқлардан эшитганини, муҳокама ўтказилгани ҳақида бехабарлигини айтишган.
Бобур номидаги халқаро жамоат фонди раисининг ўринбосари Рустамжон Мамасолиевнинг маълум қилишича, қарор лойиҳаси ва муҳокамадан фонд ва бошқа Бобуршуносларнинг хабари бўлмаган.
“Дастлаб ушбу муносабатни ўқиб, Telegram’даги Бобуршунослар гуруҳига юбориб, бирортасининг хабари бор ёки йўқлигини сўрадик. Бироқ ҳеч кимдан тасдиқловчи хабар олмадик. Агар хабарлари бўлганида, биринчи маълумот улардан чиққан бўларди.
Фонд раиси билан бу ҳақда ҳали гаплашмадик. Лекин бу бўйича гаплашамиз, балки муносабат ҳам билдирармиз".
"Фондимиз раиси Зокиржон Машрабов вилоят ҳокимлигига агар кўприк қуриладиган бўлса, майдон кўринмай қолишини, туннелнинг тепасида ёки кўприкнинг тагида қолиб кетишини билдириб, орқадаги биноларни бузиш ҳисобига кенгайтириш ёки сал четроққа жойлаштириш таклифи билан хат берган эди. Аммо масъуллар томонидан эътибор қилинмасдан шундай ҳолатда қолиб кетган”.
Қизиқ, вилоят ҳокимлиги қайси бобуршуносларнинг хулосасини олган экан? Дуо берган оқсоқоллар ким экан? Анову Бойсундаги каби оқсоқолларми?