Tezkor_UZ_YANGILIKLAR


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha


@Tezkor_uz_yangiliklari
🌍 Dunyo va O'zbekistoning
tezkor yangiliklar, rasmiy kanalga xush kelibsiz.!
✍️ Реклама ва муроожатлар учун✅

👉 @Firdavs_katta_Admin
Bizning Manzil: @Tezkor_uz_yangiliklari

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


🗣Суриянинг янги раҳбари Аҳмад Шара:

"Агар Исроил Асад ҳукумати ағдарилганидан кейин босиб олган ерларини тарк этмаса, жавоб олади”.

Янги Сурия раҳбари Исроил босиб олган Сурия ҳудудларини зудлик билан тарк этиши керак экани, агар тарк этмаса босиб олинган ерлар куч билан қайтариб олинишини айтди.


🌙 Рўзада тўғри овқатланиш қоидалари.

Санитария-эпидемиологик хизмати Рамазонда соғлом овқатланиш учун қатор тавсиялар берди.

1. Таомланишни хурмодан бошланг.
2. Кўп миқдорда сув ичинг
3. Чанқатадиган овқатлар ва маҳсулотлардан сақланинг
4. Секин, шошмасдан ифторлик қилинг
5. Таомингизда барча керакли нутриентлар мавжудлигига ишонч ҳосил қилинг
6. Соғлом овқатларни танланг. Рационингизда дон, ёрмалар, товуқ гўшти, ёғсиз гўшт, балиқ, зайтун мойи ва мевалар бўлиши керак.
7. Ширинликлардан сақланинг
8. Қаҳва (кофе) ичишдан тийилинг.

❗️Яқинларга ҳам улашинг

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


#Намоз_вақтлари
#Муборак_туман_учун

22.02.2025 йил ҳолатида

🕋
#Бомдод 06:40
🕋
#Пешин 13:00
🕋
#Аср 16:40
🕋
#Шом 18:25
🕋
#Хуфтон 19:55

📖«Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир». (Нисо сураси, 103-оят).

🗝"Жаннатнинг калити намоз, намознинг калити таҳоратдир". (Ҳадис).


•┈•┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari‌‌
👉@Abdulloh_ibin_muborak


#диққат #тарқатинг

Ўзбекистонда балл ҳисоблашда радарлардан олинадиган жарималар ҳисобга олинмайди

Чунки рулда айнан машинани эгаси бўлмаслиги мумкин, ҳайдовчи ноаниқ бўлади.

Фақат ЙПХ ходими сизни тўхтатиб протокол тузса ўшандагина балл берилади.

Ҳайдовчиларга юбориб огоҳлантириб қўямиз


#Диққат #Тезкор

“Права”си йўқ ҳайдовчилар рулга ўтирса қарийб 19 млн жарима сўм тўлайди😳

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартишга кўра, энди транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахсларнинг бундай воситаларни бошқариши 18 млн 750 минг сўм жарима солишга сабаб бўлади. БҲМнинг 50 баравари миқдорида. Шу пайтгача бу 10 баравар (3 млн 750 минг сўм) эди.

Бундан ташқари, Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум этилган ҳайдовчи маъмурий жазо қўллангандан сўнг яна рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади.

Бунда БҲМнинг 50 баравари миқдорида (18 млн 750 минг сўм) жарима тўлайди ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишларига жалб қилинади ёки икки йилдан уч йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин.

Яқинларга юбориб, хабардор қилиб қўямиз.


🇺🇸 Америка орзуси энди тугади!

Доналд Трамп Green card'ни тугатмоқчи.Трамп дастурни эски ва фойдасиз деб атаган
- CBS News

Трампнинг тарафдорлари эса бу қарорни Америка ишчиларини ҳимоя қилиш деб Green card деган бу эски тизим фақат чет элдан келганларга имтиёз беради. Энди Трамп ўз халқини биринчи ўринга қўяди! – дейди Техаслик фермер


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Rossiyaga birinchi marta borgan doʻsting.😂

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


Ҳар куни эрталаб 15-20 дақиқа тиззада юришнинг 5 фойдаси

● Аввало озасиз.
● Буйрак ва жигарга фойдали.
● Тизза оғришини даволайди.
● Кўзингизни юмиб юрсангиз
орқа мияни яхши ишлашига ва кўз нурини ўткирлашишига ёрдам беради.
● Қоматингизни тик тутишни ўрганасиз, умуртқа поғонасига ҳам фойдали.

Бу хитойча даволаш усули бўлиб олтин “хўроз машқи” деб номланади.

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


#Xushxabar

❗️Faqat 2 kun! Bugun va Ertaga Texnikalarga idea'da "ZO'R NARX"

🔻 43" Smart Tv249 916 so'mdan 12 oyga
🔻 Honor X8c (6/128) - 258 250 so'mdan 12 oyga
🔻 Loretto 6kg – 249 916 so'mdan 12 oyga
🔻 Ferre (275) Sovitkichi – 249 916 so'mdan 12 oyga

☑️ Boshlang'ich to'lov - YO'Q
☑️ Ortiqcha % lar - YO'Q
☑️ Aksiya 21-22-23 Fevral kuni bo'ladi.

📞 71-230-7799 | Chat

ZO'R NARXLAR | Instagram | Do'konlarimiz


#Тайинлов
Бердиқулов Истамжон Жумамуродович

Муборак тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлимига қарашли 23-умумий ўрта таълим мактабида Қашқадарё вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси бошлиғининг тегишли буйруғига асосан 2025 йил 19-феврал кунидан 23-мактаб директори вазифасига вақтинча тайинланди !

Асос: И.Бердиқуловнинг розилиги, 2025-йил 19.феврал кунидаги тарафларнинг
ўртасидаги 1-сонли келишуви, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат
кодексининг 141 -моддаси.


Буйруқ №122 К-сон!

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari

𝕂𝕒𝕟𝕒𝕝𝕚𝕞𝕚𝕫𝕘𝕒 𝕆𝕓𝕦𝕟𝕒 𝔹𝕠'𝕝𝕚𝕟𝕘
https://t.me/MUBORAK24
  ═════ ❁✿❁ ═════


#диққат

⚡️Автомобилда жуда катта тезликда ҳаракатланиш учун жазо кучайтирилди.

Амалда тезликни 20 км.гача, 20 км.дан 40 км.гача, 40 км.дан ортиқ катталикда ошириб юборганлик учун табақаланган жарималар белгиланган эди.

Эндиликда транспорт воситалари ҳайдовчиларининг белгиланган ҳаракат тезлигини соатига 60 километрдан ортиқ катталикда ошириб юбориши БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 минг сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.

Мисол учун: 60 км тезлик белгиланган ҳудуда 120 кмдан ортиқ тезликда ҳаракатлансангиз 5 млн 625 минг сўм жарима тўлайсиз
┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


🇹🇷🇺🇦 Зеленский президентлик лавозимидан кетганидан кейин Туркияга кўчиб ўтиши мумкин.

Бу унинг яқинда Анқарага ташрифи чоғида муҳокама қилинган. Президент Эрдўғон томонидан Зеленский ва унинг яқин доиралари учун шахсий хавфсизлик кафолати берилмоқда дея хабар берилган.

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


❗️Трамп Зеленскийнинг Россия билан музокараларда иштирок этиши муҳим эмаслигини айтди:

"Зеленский биз воситачилик қилишга уриниб, Саудия Арабистони билан ўтказаётган учрашувимизда йўқлигидан шикоят қилмоқда. У уч йил давомида нима қилаётганини билмаган президент (Байден) билан учрашди ва ҳеч нарсага эриша олмади. Шунинг учун уни учрашувларда қатнашиш учун муҳим деб ҳисобламайман"


Трампнинг сўзларига кўра, Зеленский музокарачи сифатида "ўзини яхши намойиш этмаган".


#Тезкор
⚡️Расман: маст ҳолда машина ҳайдаганлар жиноий жавобгарликка тортилади

Маст ҳолатда транспорт воситасини бошқарганлик учун жавобгарлик кучайтирилди. Қонунга кўра, энди маст одам рулга ўтирса, ҳайдовчилик ҳуқуқидан биратўла уч йилга маҳрум этилади. Амалда бир ярим йилдан 3 йилгача эди. Жарима эса 15 млн сўм бўлди. БҲМнинг 40 баравари.

Бу ҳали ҳаммаси эмас. Энди маст ҳолатда машина ҳайдаб, маъмурий жавобгарликка тортилгач, яна мастликда рулга ўтирса, жиноий жавобгарликка тортилади. Бунда уч йилгача ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилиши, икки йилдан уч йилгача ахлоқ тузатиш ишларига ёки озодликдан маҳрум қилиниши мумкин.

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


🇺🇸🇪🇺🇺🇦 Доналд Трамп Европага Украинанинг таслим бўлишини имзолаш учун уч ҳафта вақт берди

Агар бу амалга ошмаса, АҚШ Европадан қўшинларини олиб чиқиб кетади, – Финляндия парламенти депутати Мика Аалтола

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


🇺🇸🇷🇺АҚШда Пригожиннинг ўғли тинч аҳолини отиб ташлагани учун судга тортилди

Путиннинг ошпази Евгений Пригожиннинг 26 ёшли ўғли Павел отаси яратган Вагнер ПМC ёлланма аскарлари томонидан Ливияда тинч аҳолини ўлдириш бўйича жиноий ишда айбланувчига айланди.

Жиноий иш Американинг Колумбия округи судида кўриб чиқилмоқда.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Россиянинг Су-57 қирувчи самолёти Ҳиндистонда бўлиб ўтган Air India авиасалонидан қайтишда, ёқилғи қуйиш учун Эронга тўхтаб ўтди. Охирида учувчи "раҳмат" ҳам деб қўйган.

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


Араб давлатлари Трампни Ғазо режасидан воз кечишга кўндириш учун миллиардлаб пул тўлашга тайёр

Араб давлатлари АҚШ президенти Трампнинг Ғазо сектори аҳолисини бошқа мамлакатларга жойлаштириш режасига муқобил равишда Ғазо секторини реконструкция қилиш бўйича ўз режасини тайёрлашга ҳаракат қилмоқда. Бу режа Ғазо секторини ҲАМАСсиз бошқариш ва фаластинликларни хорижга кўчирмасдан қайта қуришда халқаро иштирок этиш учун миллий Фаластин қўмитасини шакллантиришни ўз ичига олади.

┈┈•⊰✿🍃🌸🍃✿⊱•┈┈•┈•
✅ Obuna bo'lishni unutmang.
👉
@Tezkor_uz_yangiliklari


❗️Жарима баллари 12 баллдан ошса ҳайдовчи транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади

Қонун билан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига киритилган қўшимчаларга кўра, қуйидагилар учун маъмурий жавобгарлик белгиланди:

Йўл ҳаракати қоидабузарликлари бўйича ҳисобланадиган жарима баллари белгиланган миқдордан ошганлиги учун маъмурий жазо қўлланилиши;

Бунда:

⁃ Белгиланган ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги учун транспорт воситасининг ҳайдовчисига нисбатан мазкур ҳуқуқбузарликларда назарда тутилган асосий жазо билан бирга жарима баллари ҳисобланади. Бунда содир этилган ҳар бир ҳуқуқбузарлик учун ҳисобланадиган жарима балининг энг юқори миқдори 2 баллдан ошмаслиги керак.

⁃ Жарима баллари белгиланган ҳуқуқбузарликлардан бири биринчи марта содир этилган кундан эътиборан бир йил давомида ҳисоблаб борилади. Ушбу модданинг биринчи қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликлар учун ҳисобланган жарима баллари бир йил ўтгач транспорт воситасининг ҳайдовчисидан автоматлаштирилган тарзда ечилади.

⁃ Ҳисобланган жарима баллари бир йил давомида 12 баллдан ошган ҳолларда, охирги содир этилган ҳуқуқбузарлик учун белгиланган тартибда қўшимча жазо тариқасида ҳайдовчи транспорт воситаларини бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундай ҳуқуқдан маҳрум қилиш муддати 6 ойдан кам бўлмаслиги белгиланди.
 👇

👉 @Tezkorxabar_official ⚡️


Бугун Президент Шавкат Мирзиёев мудофаа саноати мажмуасида амалга оширилаётган ишлар билан танишади ҳамда мамлакатимиз ҳарбий хавфсизлиги ва мудофаасини мустаҳкамлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.