#AntiFake_uz_огоҳлантиради
Интернет тармоқларидаги қонунбузилиш аниқланган баъзи ресурслар маъмурларига
айрим шахсий аккаунтлар томонидан Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигининг Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича маркази номидан
ёлғон хабарномалар жўнатилаётгани кузатилмоқда.
Эслатиб ўтиш жоизки, Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 сентябрдаги
“Бутунжаҳон интернет тармоғида ахборот хавфсизлигини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 707-сон қарорига мувофиқ, Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказ томонидан ахборот соҳасида қонунбузилиш ҳолати аниқланган тақдирда ресурс маъмурига мазкур ахборотни олиб ташлаш тўғрисида хабарнома юборилади.
Бунда “Telegram” мессенжерида Оммавий коммуникациялар масалалари бўйича марказнинг фақатгина
"ОКМБМ" номли (https://t.me/okmbm) расмий аккаунтидан фойдаланилади.
Шунингдек,
хабарноманинг ҳақиқийлигини унда қайд этилган QR-код ёки “Telegram” мессенжеридаги
@xabarnoma_okmbm_bot орқали аниқлаш мумкин.
Facebook ‖
Instagram ‖
Twitter ‖
Telegram