Бугун, 31август қатағон қурбонларини ёд этиш куни
Қатағонлар оқибатида ўзбек миллати минглаб зиёлиларини, юксак ақл ва идрок эгаларини, халқнинг энг илғор вакилларини йўқотди. Қатағонларнинг кўлами кенглиги ва тизимли равишда узлуксиз олиб борилганлиги сабаб бугунги ўзбек миллати ҳануз ўзининг зиёлилар қатламини тўлиқ қайта шакллантира олмади.
Миллат янги зиёлиларини шакллантириш устида ишлаши, жаҳолат ва ғофилликка мойил массага тўғри йўлни кўрсатувчи прогрессив модернистларни қўллаши зарур. Тарихдан сабоқ чиқаришимиз, зиёлисиз миллат тарқоқликка ва оммавий саводсизликка юз тутишини унутмаслик жоиз.
Халқнинг юраги, миллатнинг шамчироғи бўлган қатағон қурбонларининг жойлари жаннатдан бўлсин. Янги интеллегенцияни ҳосил қилишимизда, миллатни юксалтиришда, маданий даражасини оширишда ўзи мададкор бўлсин.
Бу миллатни улкан салоҳияти бор. Қачондир уни юзага чиқариши зарур. Қанча тез бўлса шунча яхши. Ҳаммага яхши, миллатга ҳам, давлатга ҳам. Совет НКВДсидан мерос бўлиб қолган зиёлилардан ноўрин қўрқув ҳисси тезроқ арисин!
@nozimsafari