ИСЛОМНИНГ МАДОРИ БЎЛГАН ТЎРТ ҲАДИС
Али ибн Ҳусайн розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун бефойда бўлган нарсани тарк қилишидир", - дедилар".
Имом Термизий, Аҳмад ва ал-Ҳоким ривоят қилишган.
Шарҳ: Бу ҳадиси шариф Исломнинг мадори бўлган тўрт ҳадиснинг биридир. Имом Абу Довуд раҳматуллоҳи алайҳи: "Бу ҳадис Исломнинг мадори бўлган ҳадислардандир. Инсоннинг дини учун тўртта ҳадис кифоя қилур:
1. "Албатта, амаллар ниятга боғликдир" ҳадиси.
2. "Бирортангиз токи ўзига яхши кўрган нарсани ўз биродарига ҳам яхши кўрмагунча мўмин бўла олмайди" ҳадиси.
3. "Киши Исломининг гўзал бўлиши ўзи учун беҳуда бўлган нарсани тарк қилишидир" ҳадиси.
4. "Албатта, ҳалол очиқ-ойдиндир, ҳаром очиқ-ойдиндир" ҳадислари", деган эканлар.
Ҳаётимизга диққат билан назар соладиган бўлсак, кишиларнинг кўп вақти, зеҳн-заковати, ақл-идроки ва имкониятлари беҳуда нарсаларга сарф қилинаётганини кўрамиз. Беҳуда нарсалардан четда бўлган киши фақат фойдали иш билан машғул бўлишини яхши англаб етишимиз лозим. Бинобарин, бефойда ишлардан ҳар доим ўзимизни четда тутишимиз керак бўлади.
"Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан.
Bizni ijtimoiy tarmoqlarda kuzatib boring!
@Kosonsoy_masjidi