Онлайн савдо бўйича дунёнинг гигант "Amazon" компанияси энди автоном ҳаракатланадиган машиналар яратиш бизнесига ҳам кирмоқчи, шекилли. Компания ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган автомобиль платформаси устида ишлаётган "Zoox" номли фирмани бир миллиард доллардан ортиқ маблағ эвазига сотиб олибди.
"Amazon" қайси йўлдан бормоқчи? Буюртма бериладиган маҳсулотларни етказишда ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган машиналар яратиш йўлиданми ёки "Robotaxi" хизматига кирмоқчими?
Кўп эҳтимол билан, иккинчи йўлдан борса керак. Маҳсулот етказишда барибир инсон омили керак бўлади. Чунки манзилга етиб борганда, товарни мижознинг уйига ташлаш учун одам қўли керак; бу ишни бажара оладиган роботлар ҳали-вери пайдо бўлмайди. Аммо робот таксилар, яъни ҳайдовчисиз ҳаракатланадиган такси хизматларининг пайдо бўлиш эҳтимоли яқинроқ сифатида кўрилмоқда.
Бу иш билан аллақачон бир қатор йирик компаниялар шуғулланяпти: Google (Waymo), GM (Cruise), Mobileye, Tesla ва ҳоказо. Рақобат аллақачон яхшигина шаклланган. "Amazon"нинг устунлиги: унда пул ва мижоз кўп.
Ҳайдовчисиз такси хизматини "Prime" обуна хизматига қўшиб юбориши ҳам мумкин. Йилига $100 атрофида турадиган обуна хизматига қўшилсангиз, онлайн буюртмаларни икки кун ичида бепул олиш, "Amazon" сайтида минглаб ва миллионлаб фильм, китоб ва мусиқадан бепул баҳраманд бўлиш каби кўплаб имтиёзларни қўлга киритасиз.
Хуллас, олдинда бизни қизиқ янгиликлар кутяпти.
@bmamadiev