Ўзбекистон эркинми?
Бу саволга ҳамма ҳар хил жавоб бериши мумкин. Лекин эркинликни белгилаб берувчи бир қатор халқаро стандартлар борки, улар мамлакат қанчалик эркин ёки ёпиқ эканлигини кўрсатиб берувчи омил ҳисобланади.
Дунё мамлакатлари эркинлиги ҳақида очиқроқ маълумот олишнинг энг ишончли усули бу Freedom House ташкилоти ҳисоботларига қараш ҳисобланади.
Яна бир нарса, бу ташкилотнинг ҳисоботлари мамлакатга жуда кўп инвесторлар оқимини таъминлаб беради ёки умуман келтирмайдиган қилиб қўяди. Мен инвестор деганда ўзини ҳурмат қилган компания ва бизнес олами вакилларини назарда тутяпман, ўзувузани қоракўзларни эмас.
Хўш, замонавий дунёдаги диктаторлар ҳақида Нозим Сафари ажойиб мақола ёзибди. Лекин мақолада кўрсатилган харитада Ўзбекистон эркин деб кўрсатилган ёки мен харитада янглишяпман.
Мана бу линкда Freedom House ташкилотининг 2020 йил Ўзбекистон ҳақидаги ҳисоботи эълон қилинган.
Ҳисоботнинг қисқача мазмуни шундай:
“Президент Шавкат Мирзиёев даврида олиб борилаётган ислоҳотлар баъзи масалаларда яхшиланишга олиб келди, шу жумладан оммавий ахборот воситаларида босимни қисқартириш ва кўпроқ аёллар қонунчилик ва бошқа соҳаларда раҳбарлик лавозимларига тайинланди, шунга қарамай Ўзбекистон авторитар режим бўлиб қолмоқда.
Ҳеч қандай оппозицион партияларнинг қонуний фаолият олиб боришига йўл қўйилмайди. Қонун чиқарувчи ва суд ҳокимияти фармон билан ислоҳотларни бошлайдиган ижро етувчи ҳокимиятнинг воситачиси бўлиб хизмат қилади ва оммавий ахборот воситалари давлат томонидан қаттиқ назорат остида қолмоқда.
Қийноқлар ва бошқа қўпол муомалалар тўғрисидаги хабарлар одатий бўлиб қолмоқда, аммо оммавий равишда суиистеъмол қилиш ҳолатлари баъзи мансабдор шахсларни ишдан бўшатиш ва жиноий жавобгарликка тортиш билан давом этмоқда, яъни кичик коррупция сезиларли даражада камайтирилган.”
Ҳисоботга кўра Ўзбекистон 100 баллдан 10 балл олиб эркин бўлмаган мамлакатлар қаторида қолмоқда.
Ҳисоботни кўриб чиқсангиз, жуда кўп нарса ёзилган. Сўхдаги блогернинг қамалишидан тортиб энг майда икир-чикирларгача ёзилган.
——
Хўш, бу ҳисобот бизга нимани беради?
Энг аввало ҳар қандай турист, инвестор эркин давлатга боришни ёки фаолият юритишни хоҳлайди, биз бу маълумотларга эътиборсиз деб ўйлаймиз, лекин мана охирги йилларни олайлик, бирор бир каттароқ инвестор мамлакатга кириб келгани йўқ, кириб келгани ҳам ўзувузани қоракўзлар бўлиб чиқяпти ёки Россиядаги тузумдан фойдаланиб бойиб олган олигархлар, лекин уларнинг ҳам мақсади аниқ, мамлакат бойликларини иложи бўлса кўпроқ ва тезроқ олиб чиқиб кетиш.
Партиялар тузишга қўрқмасдан рухсат бериш керак, бу нарса ҳеч бўлмаганда яна 10 балл қўшимча олишимизга олиб келади.
Ундан ташқари ОАВ ростан ҳам эркин бўлиши керак. Изоҳ ёзганинг учун судга бераман дейишнинг ўзи аҳмоқликдан бошқа нарса эмас. Айтганча ҳисоботда бу ҳам ёзилган. Ҳисоботни чет эллик кўзи билан ўқиб чиқсангиз, биз Шимолий Кореянинг филиали бўлиб қоляпмиз.
Ҳурматли амалдорлар, ҳукумат, сизлардан илтимос, ростан эркинликка эришиш, ростан инвесторларни жалб қилиш асосий мақсадимиз бўлса, чиқараётган қонунлар ва қилинаётган амалларга сал эҳтиёткор бўлиш керак.
@tentakminds