Qarshi tuman hokimligi аxborot xizmati dan repost
Teleradio.uz телеграм каналидаги "Қарши тумани ҳокими ва 2-селектор муаммони қачон ҳал қилишга киришади ёки ҳозиргидек масалага енг ичида қараб юраверадими?" сарлавҳали танқидий мақола юзасидан Қарши туман ҳокимлигининг расмий муносабати
Қарши тумани "Нукрабод" маҳалласи Яккаёғоч массивида жойлашган кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли томонидан Teleradio. uz телеграм каналига йўллаган мурожатларини тўлиқ ўрганиш, чора-тадбир белгилаш ҳамда босқичма-босқич камчиликларни бартараф этиш бўйича махсус ишчи гуруҳи тузилди. Ишчи гуруҳ раҳбари туман ҳокимининг қурилиш ишлари бўйича ўринбосари Д.Абдирашидов бошчилигида вазиятни ўрганилди. Кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли вакилларининг энг асосий эътирози бўлган чиқиндихона қуриш ишлари бошлаб юборилди. Чиқиндихона учун жой белгиланиб, аҳоли саломатлигига таъсир кўрсатмайдиган масофада қурилиш ишлари йўлга қўйилди. Мақоладаги бошқа танқидий ҳолатлар ҳам режалаштирилиб, кетма-кетликда бартараф этиш белгилаб олинди. Бажарилаётган амалий ишлар ҳақида маълумот бериб борилади.
Халқ розилиги учун барча раҳбарлар бирдек масъулдир.
Қарши туман ҳокимлиги Ахборот хизмати
Каналга уланиш👉http://t.me/qarshituman