Qashqadaryopress.uz dan repost
Сохта қурувчилар қурбони
Вилоятимизнинг маркази Қарши шаҳрида аянчли воқеа рўй берди. Шаҳарнинг Амир Тумур маҳалла фуқаролар йиғинига қарашли, Ислом Каримов кўчасида беш қаватли қурилиши тугалланмаган бинонинг ярми қулаб тушди.
Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг хабар беришича, воқеа 23 июнь кеч соат 21:00 атрофида бўлиб, бир киши халок бўлган. Сохта қурувчилар қурбони бўлган ишчи-ходим, фуқаро Сатторов Сирожиддин Сурхандарё вилоятининг Бойсун туманида, Работ МФЙда яшаган. Марҳумнинг ёши 37 да бўлиб, 4 нафар фарзанднинг отаси.
Воқеа содир бўлган ҳудуд Қашқадарё вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ва Ички ишлар бошқармаси назоратига олинган. Ҳудуд махсус ленталар билан ўралган бўлиб, хавфсизлик чоралари кўрилган.
Айни вақтда, ҳолатнинг келиб чиқиш сабаблари ўрганилмоқда.
Муҳаммадали МАМАДАЛИЕВ,
Гулҳаё ҚУРБОНОВАлар тайёрлади.
@kashpress