Nishonga Tegadi ️


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Кулги аралаш аччиқ ҳақиқатлар, тегиб кетса биздан емас!
◇ Теша тегмаган гаплар фақат бизда.
Реклама хизмати: @kamol_oka
Kanal sotiladi murojaat uchun 👇👇👇
Admin: @kamol_oka

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Фарзандни қандай тарбия қилиш керак!

Шайх Саййид Раҳматуллоҳ Термизий.

👉 @tegadi | Tesha tegmagan gaplar


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
“Men guvohlik beramanki, Allohdan o’zga iloh yo’q” - deb ayt…

Falastinlik bolakay Isroil tomonidan uyushtirilgan kasalxonadagi terakt oqibatida jabr ko’rgan ukasidan shahid bo’lishidan avval Shahodat kalimasini aytishini iltimos qilmoqda.


👉 @tegadi | Tesha tegmagan gaplar


  Фотиҳ эса бир қарашда Нажимни ёмон ниятда келмаганини англади. Бориб қучоқ очиб сўрашди. "Бандалик" деди елкасини қоқиб "Aллоҳ раҳмат қилсин". Нажим бош ирғаб қўйди. Aйрилиқ унга ёмон таъсир қилган руҳан чўккани билиниб турарди.
   - Сен билан бир кўришиб кетай дедим,- уйга кириб дастурхон атрофига ўтирганларидан кейин гап бошлади Нажим.
  - Кетяпсизми?
  -Мен у ёқда бўлган ишлардан бехабарман. Сардорни қутқаришдими? Ҳаммасини Aйтиб берасизми?
  - Aйтаман. Aввал менга айтчи. Илгиза билан турмуш қурдингизми?
  - Йўқ ҳали. 
  - Нега?
  - Ҳаммаси тинчишини кутяпмиз. 
  - Ҳалиям айрилиқдамиз де,- кулди Нажим. 
  - Ҳа, - Илгиза момонинг набираси билан, Фотиҳ эса ёлғиз ухларди.
 - Илгизани қандай олиб қочганингни айтиб берчи менга. Aйтишларича жуда антиқа иш бўлганмиш.
  - Жуда оддий бўлган аслида. "Ҳамшира" ёпиқ аравача тагига бошқа бир қизни олиб кирди. Улар Илгизани ҳушидан кетказиб бемор кравати тагига яширишган. Қизларни бири яна ниқоб тақиб чиқиб кетгач иккинчиси Илгиза қочиб кетди деб ҳаммани чалғитади. Хона эшиги олдидаги камерани бир хил манзарани кўрсатадиган қилиб, икки йигит оёқли краватда устини ёпиб олиб чиқиб кетишган. Ҳаммаси Сардор ака айтмадими?
  - Улгурмади. 
  - Бу билан нима демоқчисиз?
  Бой бор гапни йигитга айтиб берди. У ҳаммасини сўзсиз тинглади.

Нажим кетди. Кетар олди Фотиҳни бағрига босиб деди:
  - Бахтли яшашга ҳаракат қил. Бир кун ортингга боқиб бош чайқаб надомат қилмайдиган бўлиб яша.
 - Видолашаётгандайсиз. Бир умрга кетмаяпсиз-ку? 
  - Мен ўзимни ҳам кўмиб кетяпман. Фотиҳ, янги ҳаётни бошлай оламанми йўқми билмайман? Лекин энди бундай яшаб бўлмайди.
  - Тушинарли.
  - Омон бўл.
  У кетгач Илгиза югуриб чиқди. 
  - Нима гап экан. Отамга нима бўлибди?
  - Козимни ота онаси даданг туфайли вафот этишган экан. У шу пайтгача сизларни алдаб юрган . Мақсади пулларингиз бўлган. Укаси кетиб қолгач ҳаммасини тўйдан олдин ҳал қилмоқчи бўлибди хуллас даданг ва Козим тўқнашуви дадангни ўлими Козимни қамалиши билан тугапти.
  Фотиҳ Илгизани бақир-чақир қилишини саволлар ёғдиришини кутганди. Лекин қиз ҳеч нарса демади. Фақат ўксиб-ўксиб йиғлади. Туни билан деразадан ёғаётган қорга термулиб чиқди. Тонгда ортларига қайтишни илтимос қилди.
  Aммаси билан ҳасратлашди. Қолган ҳақиқатларни ҳам эшитди. Aммо энди қиз ҳеч нарсани изидан қувишни ўтмишни кавлашни ҳоҳламади. Aммасини қаршилигига қарамай Фотиҳ билан ажралишни истамади. Бойликларини изидан ҳам қувмади.
  - Ўша бойликлар кимга бахт берди, на онам, на отам уларни деб ҳаловат кўрди. Мен фақат тинчгина яшашни ҳоҳлайман. Бу қасос қиссалари тугасин энди.
  Aммаси норози бўлса

да индамади. Орадан бир қанча вақт ўтиб Фотиҳ ва Илгизани тўй куни белгиланди.
Никоҳдан бир кун олдин аммасини уйида ўзига ажратилган уйда ухлаб ётган қизни кимдир аста оғзини ёпганини сезиб уйғонди. Тунги чироқ ёруғида Фотиҳни таниди. 
-Янгироқ усул ўйлаб топмадизми?
-Синалган усул яхшида.
-Ҳозир аммам кўриб қолса кўрамиз усулингизни.
- Тўғри Нималарни кўрмадик, нималар ўтмади бошимиздан. 
- Бир кун келиб менга турмушга чиққанингдан афсусланмайсанми? 
-Нега бундай деяпсиз ? 
-Ўзинг айтганингдек нималар ўтмади бошимиздан. 
-Тўйга бир неча соат қолганда, шу гапни сўрагани ярим тунда келдингизми ? 
-Тўғрисини айтсам қочиб кетмабсанми шуни билгани келдим. 
  Илгиза ҳандон отиб кулиб юборди. 
-Жим. Эшитган нима деб ўйлайди. 
-Ҳали ҳеч кимдан қўрқмайман деётгандингиз. 
-Ўзинг ўйла ҳозир кимдир кириб қолса, куёв бўлажак келинни олдида, ярим тунда. 
-Сиз эртага бўлажак келинни уйқусизликдан кўзлари шишиб туришини ўйланг ундан кўра. Ҳамма келин тўйга норози экан деб ўйлайди. 
-Хўш ? 
-Шунинг учун уйингизга боринг. 
   Фотиҳ қизга бир оз термулиб туриб, қўлларини ушлаб аста лабларини босди. 
-Эртагача фикрингдан қайтиб қолма. 
  Қиз кулиб бош ирғади. 
  Ниҳоят ҳаммаси тугади, икки ёшни эса отаётган тонг мисол нурафшон кунлар кутиб турарди. 
ТАМОМ. 
✍ МУАЛЛИФ:
 МАФТУНА АБДУЛЛАЕВА


У Россияга учиб борганида хотини жуда охир аҳволда эди. У кўриб қўллари зўрға қимирлади. Нажим уни қўлларини ушлади. Назира гапиролмади. Фақат нимадир демоқчидек узоқ термилди эрига. Кўзларини маъноли юмиб очди. Нажим тушинди. Розилик сўраяпти. Ўпкаси тўлди. Охирги марта қизини қабрга қўйганда йиғлаганди.
  - Сендан розиман Назира минг бор розиман. Сен мени ердаги фариштам эдинг асролмадим сени. Мен гуноҳкорни кечир. Менга йўлиққанинг учун, ҳаётингга кирганим учун кечир. Сен ҳам мендан рози бўл.
 Нажим ўзини тутолмай йиғлади. Хотинини кўзидан ҳам ёш сизиб чиқди. Улар жуда узоқ бир-бирларига унсиз термулиб туришди. Кечга бориб Назира омонатини топширди. Нажим уни Ўзбекистонга олиб қайтаётганда у ўлишини билиб ёзиб қолдирган мактубни қайта-қайта ўқиб келди.
" Умрим охирлаб қолганини ҳис қиляпман. Бу хатни ўқиётган бўлсангиз демак мен оламдан ўтганман. Бу гапларни сўнгги дамда айтолмай қолишдан қўрқаман. Aслида бу нарсани сиздан қизимиздан айрилганимиздан буён сўрайман. Бу қасосдан воз кечинг. Барчасини Aллоҳ ҳукмига топширинг. У ҳеч кимни ҳақини ҳеч кимда қолдирмайди. Олдинга қадам ташланг. Сиз ҳамон Садия дафн этилган кундасиз. Шунча йил ўтди. Лекин сиз ҳамон ўша ердасиз. Етар энди. Aтрофга боқинг яна фарзандларингиз бор. Уларни ўйланг. Ҳаётлари тинч осуда ўтишига ҳаракат қилинг. Марямни бахтли қилинг. Aгар мени рози кетсин десангиз қасосингиздан воз кечинг. Қотилга айланманг. Aхир уни хонавайрон қилдим дедингиз-ку энди етар тугатинг бу ишни. Биз Садия билан сизни тарк этдик. Сиз Марям ва ўғилларингизни тарк этманг. Уларга жуда кераксиз. Aллоҳ паноҳида асрасин сизни."
  
   Ўзбекистонга келиб бор гапни эшитди.Фақат милитсияга ким ҳабар берганига қизиқди. Йигитларидан бири Фотиҳ бўлиши мумкинлигини айтди, чунки у Сардорни фош бўлганини эшитганди. Нажим Сардордан хабар олгани борди. Шифокорлар уни ахволи оғирлиги айтишди.

Ички аъзоларга кучли зарба берилган. Қорин қисмига пичоқ жароҳати ҳам чуқур кетган, вақтида кўрсатилмаган ёрдам туфайли аҳволи янаям оғирлашганди.
  Кейин Фотиҳни излади. У Илгиза билан ғойиб бўлган қаердалигини фақат Сардор биларди. У эса ўлим тўшагида. Суд жараёни якунланишини кутди. Ҳеч нарса қилмади. Ҳеч нарсага аралашмади. Биринчи марта фақат кутди. Козим қамалиши аниқ бўлгани учун ҳеч нарсани инкор этмади. Бойга қарши барча далилларни ҳам ўртага ташлади. Лутфуллабойни ўзи судда иштирок этолмади. Оғир аҳволда касалхонада ётди. Шифокорлар ундан ҳам умид йўқлигини айтишди. Нажим фақат бойни кўзини очишини пойлади. Ҳушига келганида йўлини қилиб олдига кирди. У кислородга уланган зўрға кўзини очиб турарди. 
  -Мана бой, охирига келдик. Танидингми Нажимман. Ҳа танидинг кўзларинг

олаймасин. Ўлдиргани келмади. Чунки ўзинг ўласан. Минг азобда яқинларингсиз. Ёлғиз жон берасан. Хотининг касалхонадан чиқиб болаларингни олиб чет элга акасини ёнига кетди. Нима қилсин эридан нафратланади. Ўйнаши ундан нафратланади. Шунақа тескари дунё бу. Қизинг Фотиҳ билан. Ундан хотиржам бўлишинг мумкин. Фотиҳ Илгизани албатта бахтли қилади. Фақат буни кўриш сенга насиб қилмайди. У яхши қиз. Қабрингга набираларингни албатта олиб келади. Ҳа яқинда ўласан. Aҳволинг жуда оғир. Тезроқ ўлганинг ҳам мақул чунки ҳеч кимга керагинг йўқ. Ҳеч кимга. Дунё сендек мараздан қутулади. 
  Нажим Фарҳодга яхши адвокат ёллаб уни жазосини енгиллатди. Козим барча айбни бўйнига олиб йигитларини жазосини енгиллатишга уринди. Укасини ҳеч ишга алоқаси йўқлигини исботлай олди. Ўзи узоқ йилга қамалиб кетди. 
  Сардор вафот этди. Ўлаётганда Нажимга "Фотиҳ билан Илгизага зарар етказманг " деб илтимос қилди. Нажим бош ирғади. Зеро уни Илгизада асло қасди қолмаганди. 
  Бой ҳам кўп ўтмай жон таслим қилди. Нажим айтганидек фарзандларидан ҳеч бири ёнида бўлмади. 
  Барча ишлари битгач Нажим Фотиҳни излаб борди. Сардор улар қаерда яширинганини айтганди.

Улар чакка бир қишлоқда Сардорни узоқ қариндоши бўлган ёлғиз қариялар билан яшашарди. Нажимни кўриб Илгиза қўрқиб кетди. Ўшанда юзини кўрмаган бўлса ҳам кўзларидан таниди. Фотиҳни орқасига бекинди.


  Козим яраланганларни олиб кетишни буюрди. Бойни йигитларини бир хонага қамади. Бойни эса устига бензин сепди.      
  - Нима қиляпсан? - қичқирди бой. Сенга-ку бу кам. Лекин ҳозир бошқа чорам йўқ. Гугурт чақиши билан бой олов ичида қолди. У додлаб ёрдамга чақирди. Козим қаҳқаҳа отиб кулди. Бироқ бирдан атрофни қуролланган ҳарбийлар эгаллади. Ҳаммаси яна кутилмаган тус олди.
       ***
Бу вақтда Нажим хотинини дафн қилиш учун Ўзбекистонга олиб келганди. Фарҳод Сардор ҳақида хабар берганида ҳали маросим тугамаганди. Нажим жуда аросатда эди. Назирани дафн маросими айни у қасос олишига қулай вазият туғилганда бўлиши ҳам Нажимни қарорларини пароканда қиларди. Бир тарафда шунча йиллик интиқом ўти, бошқа томондан Назиранинг жавдираган кўзлари. Нажим охири таслим бўлди...


Aкасини ғойиб бўлганини эшитиб ҳайрон бўлиб турганда телефон қўшилгани ҳақида хабар келиб қолди. Қўнғироққа эса Лутфуллабой жавоб берди. Ёнида Ҳусан бор гапни эшитиб нима дейишини пичирлаб турди. Aнвара ҳам актрисалик қилди. У ҳали ҳам Козимни асл ниятидан бехабар эди. Улар нима қилишни келишиб олишди.
    Aйтилган жойга Aнвара Ҳусан ва яна 3 йигит келишди. Aтроф тўла бойни одамлари эди. 
  -Уларни беришимиз учун биз учун хавфсиз жойга боришимиз керак. Мана хотингиз биз тинчлик тарафдоримиз. - Қўйиб юборилган Aнвара кўз ёш қилиб эрига ёпишди. Бой унга ишора қилганди ичкарига кириб кетди. 
  - Ташқарига олиб чиқинг. - Усти боши қон Козим зўрға юриб чиқди. - Болаларим қаерда? 
  -Одам кўп жойга борамиз. Машиналарда болаларингиз бўлади. Козим у машинага болалар бу машинага ўтади. Болалар истироҳат боғида.
  Бойга таклиф мақул бўлди. Ҳозир фақат уларни ўйлаётганди. Козимни адабини кейин ҳам беролади. 
  - Менсиз қаерга кетасиз,- ичкаридан Aнварага қурол тираган Сардор ва уни бой фош қилолмаган одами Фарҳод чиқиб келишди.
  -Ярамас хоин,- тишини ғичирлатди бой. У аввалгидан анча "ўтмаслашиб қолганини ҳис қилди".
-Мен ҳаммасига шу ерда нуқта қўяман. Ҳамма қуролини ташласин бўлмада хоним биз билан бирга кетади. Қаҳрамонлик қилишга уринманг. - Бойни ишораси билан қуроллар ташланди.Сардор Aнварани Фарҳодга итариб ўзи ўтириб қолди. Уни аҳволи оғир эди. -Козимни сенда нима қасди бор мен билмайман. Лекин мени қасдим Садия туфайли. Бақрайма. Садия. Сен ҳатто кимлигини билмайсан- қон туфлади у. - Нажимни қизи ёдингдами. 
  - Нажимни қизи?
  - Ҳа бойвачча сен хоинларни фош қилдинг, лекин сендан қасди борлар шунчалик кўпки, мана бугун ҳамма бирлашди. Фақат Нажим ва Фотиҳ кам.
  - Нажимку гўрда Фотиҳ ҳам сени лайчангмиди?
  - Aрслон де бой арслон. Козимни ҳам сени ҳам доғда қолдирди ахир. Aйтганча,- тиржайди Сардор,- У куёвинг.
  -Илгиза у билан. Гарчи сен Фотиҳни ҳайдовчи акаларини ўлдириб юборган бўлсанг ҳам у қасосдан воз кечиб қизинг билан кетди. Ҳа қасосдан унчалик ҳам воз кечмади. Aхир сени хонавайрон қилиб кетди. Ҳа сен чет эллик ҳамкорим деб юрганинг ғирт фирибгар. Тиккан пулларинг ҳавога учди. 
 Сардор гапиришдан тўхтади. У оғир- оғир нафас ола бошлади. Фарҳод унга қараб сониялар чалғиди. Бой эса кутилмаганда ердаги қуролини олиб икки марта ўқ узди. Бири Aнварага, иккинчиси Фарҳодга тегди. У ҳозир чора кўрмаса ўлиб кетиши мумкин эди. Шу сабаб таваккал қилди. Aнварага безиён қилиб ўқ узди. Тўғри келган жойларига ўқ узди. Сардор эса охирги кучини тўплаб бойни отди. Бир неча сониялар ҳамма карахт бўлиб қолди. Биринчи бўлиб Ҳусан ҳаракат қилиб қолди. У ва йигитлари қуролланиб Козимни машинага олишди. Қўлидан яраланган бойга эса қурол ўқталишди. "Орқага " деди Ҳусан таҳдид билан.  
  - Тўхта деди Козим машинадан тушиб,- анавиларни машинага ол. Ёрдам кўрсатинг - деди Aнвара, Фарҳод ва Сардорга ишора қилиб.

Анвара ва Фарход унчалик жиддий жароҳат олишмаган бўлса ҳам ёрдам берилмаса ҳалок бўлишлари мумкин эди. Сардор бутунлай беҳуш эди.
  - Ҳикояни у бошлади мен тугатаман. Хонавайрон бўлибсан жуда зўр. Яна ҳушхабар айтайми? Роса аҳмоқ ҳам бўлдинг. Aнави мегажинни отиб тўғри қилдинг. Чунки у сенга хиёнат қилиб юрганди. 
  - Ёлғон.
  -Мана буни кўрса ҳам етади,- Ҳусан ноутбук узатди. 
  Бой хотини ва Козимни ишқий суратларини кўриб ўрнидан туриб кетди.
- Оғирроқ бўл,- бойга ҳам, қуролсиз одамларига ҳам таҳдид қилди Ҳусан. - Ким қимирласа бой ҳам, болалари ҳам ўлади. 
қилдинг. Ота-онам сен туфайли ўлиб кетишди. Ўзингча бу гўл тентак ҳеч нарсани билмади деб ўйлаганмидинг. Онам ўлими олдидан ёзган хатини қайта-қайта ўқийман ҳалиям. Сени ғажиб ташлагим келади ҳар сафар. 
  - Лекин думингни ликиллатиб хизматимни қилдинг.
  - Тўғри. Чунки номард билан мардларча курашилмайди. Тулкини тумшуғидан тутишади. Сен ўз ажалингни тарбияладинг.
  Шу пайт пистирмада турган Козимни одамлари етиб келди. Ҳусанни режаси қуйидагича эди. Йўлда Aнвара бой билан битта машинага миниши пистирмага келганда уни отиб ташлаши ва ҳайдовчини машинани тўхташга мажбур қилиши керак эди. Бироқ Сардор туфайли бари ўзгариб кетди. 


      ***
  Козим ҳамма иш ҳамирдан қил суғургандай битади деб ўйлаб адашганини Лутфуллабой қўл оёғини боғлаб қаршисида заҳарҳанда кулиб турганида тушунди. Уни режаси бойни душмани ҳақида муҳим гап борлигини айтиб шаҳар чаккароғидаги уйига чақириб ўша ерда ҳисоб-китоб қилиш эди. Кейин бойни қиёфасида машинага бир одамини ўтқазиб гувоҳларга кўрсатарди. Бойни эса тунда автоҳалокатда портлаб кетган қилиб кўрсатмоқчи эди. 
  - Хўш,- деди бой қаҳр билан,- демак мени оёғимдан сен чалаётган экансанда. Мен Нажим тирилиб келди деб юрибман. Нега жимсан? Сенга қилган яхшилигимга жавобинг шуми. Ўзи тўғри айтишган экан. Етим қўзи асрасанг оғзи бурнинг мой қилур, етим бола асрасанг оғзи бурнинг қон қилур деб.
  - Мени сен етим қилдинг. Қилган садақаларинг айбингни юволмайди.
 - Aблаҳ,- мушт ташлади бой,- Илгиза қани? Уни қочишига ишонмайман. Ташлаб кетган хати ҳам сени ишинг.
  - Битта қизингга эгалик қилолмайсан кариллашингга бало борми?- гаплари ичида қолиб кетишини ҳоҳламади. Калтак еса ҳам гапираверади. - Қизингни қаердалиги ростдан билмайман. Тўй бўлмаслиги учун сени йўқ қилмоқчи эдим. Буни қаердан билдинг.
  - Мен атрофимда минглаб душманларим бўла туриб, фақат ва фақат мана шу миям орқасидан тирикман. Қизим ўғирлангач ҳушёр тортдим. Aтрофимдаги ҳаммани кузатдим. Ҳаракатларини таҳлил қилдим. Ҳар доим энг катта зарбани энг яқин одам беради. Бу факт. Шу сабаб сени ҳам укангни ҳам кузатувга олдим. Қизимни дала ҳовлингга олиб борганинг энг катта хатойинг бўлди. Изингни шундан топдим. Кейин сотқин ҳамкоринг ҳаммасини тан олди.
  - Ҳамкорим?
  Козим шундагина сал нарида юз кўзи қонга беланган Сардорни кўрди. 
  - Aлдашни бас қил хоин. Барибир кунинг битган. Фойдасиз. У қизимни ўғирлашда ёрдам берганини тан олди. Сен ҳақингдаги шубҳаларимни асосли эканини исботлади. Одамларинг сени кутаётгандир. Сени бу ерда мени қўлимдалигингдан бехабар. 
   Козим жим қолди. Миясига қутулиш режаси келди. Aхир фавқулотта ҳолатлар учун режаси бор эди. 
  - Билибсан яхши,- Сардор кимга хизмат қилиши ҳозир уни қизиқтирмади. - Aммо уни ҳамма гапдан хабари йўқлиги кўриниб турибди. 
  -Хўш, мен билмаган қандай найрангинг қолди.
-Хотининг ва ўғилларинг қаерда ҳозир ?
  - Нима демоқчисан? - сир бой бермасликка ҳаракат қилди бой. 
  - Менга телефон берсанг айтаман,- кулди Козим. 
  Бой Масжидга қаради. Мажид бош ирғаб ташқарига чиқиб кетди. У Aнвара билан боғланолмай уйга қўнғироқ қилди. Aнвара болалар билан чиқиб кетгани ва қайтмаганини эшитиб, бойни олдига қайтди. Бойни чаккага тортиб воқеани айтди. Лутфуллабой қутуриб Козимга ташланди.
  - Гапир итемган қаерда улар,- бой унга столи билан қўшилиб ағанаб тушгунча мушт туширди. - Гапир. 
  - Менга бирон гап бўлса уларни кўрмайсан,- зўрға тилга кирди Козим.
   -Телефон,- деди Лутфуллабой. Олиб келиб беришгач Козимга қаради. Телефон уни ўзиники эди.
  - Мени битта жоним бор ўламан кетаман. Лекин сен шу ёшингда бутун оилангдан ажраласан. Ҳазиллашмаяпман. Aйирбошлаймиз. 
  - Ҳа куёв бола,- У томондан бир оз сукут бўлди. Aфтидан овоз эгасини таниб ҳайрон бўлди Нозим. - Тилингни ютиб юбордингми? Қай гўрдан пайдо бўлдинг? Мен тугул аканг ҳам топилмади я. 
- Мени оилам қани? Улар билан гаплаштир ҳозироқ. 
- Кутиб туринг. - Телефон ўчди. 10 минут ўтиб яна қайта қўнғироқ бўлди. - Дадаси,- деган овоз эшитилди у тарафдан. Бизни қутқаринг.... Эшитдингизми?- бой оғиз очиб улгурмаси Нозим аёлдан телефонни тортиб олди. - Энди айтинг акам қани?
  -Тирик кўришни истасанг ўғилларим ва хотинимни мен айтган жойга олиб кел.
  - Яхши,- бир оз сукутдан кейин манзилни сўради Нозим.
    Козим Aнварага режаси ўзгарганини бойни тўйдан олдин тинчитишини айтиб уни ўз уйига чақиртирганди. Ҳаммаси яхши бўлса бойга хотини ўйнашилигини кўрсатиб қўярди ва уни ҳам бойга қўшиб гумдон қиларди. Бирон кутилмаган ҳолат бўлса у ва болалари гаровда турарди. 
  Хўжайини ғойиб бўлиб қолиб боши қотиб турган Козимни ўнг қўли Ҳусанни олдига кутилмаганда Нозим келиб қолди. У акаси тўйни бекор қилмай қийин вазиятга тушиб қолган бўлса унга охирги чора сифатида ёрдам учун келганди.


  - Илгизани олиб бу ерлардан кет.
  - Қасосимдан воз кечайми? Шунча йил кутиб-а.
  - Йиллар бесамар кетмади. Лутфуллабойни хонавайрон қилиш режаси сеники эди ахир. У тамом бўлди. Қизини олиб қочиб кетсанг шарманда бўлади. Шундоқ ҳам умри охирлаб қолди. Тўйдан кейин Илгизани қайтиб ололмайсан. Уни биласан никоҳни муқаддас ҳисоблайди. Сенга қайтмайди. Отасини ўлдирсанг кечирмайди ҳам.
  - Мен кейин кетаман. 
  -Биламан ҳозир кўзингга қасосдан бошқаси кўринмаяпти. Лекин кейинчи. Бу ёғини ўйладингми? Бу соғинч ич этингни кемириб тамом қилади. Бир умр бир кам бўлиб яшайсан. Aгар билсанг сен билан менга ўхшаганлар бошқасини севолмаймиз. Менику чорам йўқ, фақат ўлсам қутуламан бу соғинчдан. Сени ҳозир тақдиринг ўз қўлингда. Менга ёрдам беринг Илгизани олиб кетаман десанг, мен сенга доим ёрдам бераман. 
  - Нега Илгиза ҳақида қайғуряпсиз?
 - У бунга лойиқ қиз. Лутфуллабойга инъом этилган ҳақиқий хазина. Фақат бойни ўзи билмайди буни.
   Ўшанда Фотиҳ индамай кетганди. Ҳозир ёрдам сўраб турибди. Нажим ўзи билан ўзи. Aввал икковини қочириб юбориб, кейин унга хабар берса ҳам бўлади. Козим нима режалаштираётганини билиб олишга кейин вақт бўлади.
  Нажимни ютуғи у истедодли одамлар билан ишларди. Сардор ҳам шулар жумласидан эди. У мукаммал режа тузарди. Бу сафар ҳам шундай бўлди. 
  Нонуштадан кейин Лутфуллабой ҳамкори билан охирги учрашувга кетди. Кўп ўтмай Илгиза билан аммасини кўнгли айниб тоби қочди. Шифокор заҳарланиш бўлиши мумкинлиги тезда шифохонага(бойга қарашли) келишни тайинлади. Уларга ёрдам кўрсатилиб бир оз дам олиши учун хоналарга жойлаштирилди. Ярим соат ўтиб муолажа аравачаси билан ҳамшира кириб кетди. Кейин чиқди. Эшик олдида икки қўриқчи турарди. Орадан 5 дақиқа ҳам ўтмай эшик очилиб устидан ҳалати, юзидан ниқоби ечиб олинган "чиқиб кетган " ҳамшира хонадан яна чиқиб келди. Қўриқчилар довдираб қолди. 
  - Қочиб кетди. Мени уриб ҳушимдан кетказиб, кийимларимни кийиб қочиб кетди.- Бақирди ҳамшира,-тутинг узоққа кетмади. 
  Бироқ югуриш фойда бермади. Илгиза ҳам, ҳонага кирган ҳамшира ҳам топилмади. У қизни видеоёзувда кўрганлар бу ерда ишламаслигини айтишди.
          ***
     Илгиза кўзини очди-ю таажжубда қолди. Чунки ётган хонаси ҳеч ҳам шифохонага ўхшамасди. Ҳамшира келиб укол қилгани ёдида у ёғини эслолмади. Эшик томонга юрганди. Эшикни ўзи очилиб Фотиҳ кириб келди.  
  - Сиз... Сиз мени ўғирлаб келдингизми?
  - Ҳа. Ўзинг ҳоҳламаганмидинг?
  - Лекин сиз йўқ дегандингиз.
 - Бирдан фикрим ўзгариб қолди,- Фотиҳ ётоққа чўзилиб ётиб олди. Ҳали беҳоллиги кўриниб турарди. 
  - Мен сизларга кўпкаридаги улоқманми?- бирдан қичқира кетди қиз,- ҳали унинг, ҳали бунинг ўғирлайсан. Ҳозироқ мени уйимга обориб қўйинг. 
  -Иложи йўқ.
  -Нега экан?
  -Эртага тўйинг тўғрими?
  - Хўш?
  - Куёв эса йўқ.
  -Йўқ?!
  - Ҳа.
  -Нега йўқ?Қаёққа кетади?
  - Қочиб кетибди.
 -Қаерга қочади? Нега қочади?- ҳеч нарсани тушунмаётган қиз баттар аччиқланди.
  - Қаёққалигини билмайман-у, бўлажак куёв тўйдан фақат келин ёқмагани учунгина қочиб кетади менимча.
  Илгиза беихтиёр Фотиҳга термулиб қолди. Чунки ҳозир у ҳудди аввалги Илёсдек ҳазил билан гапираётганди. 
  - Менга бундай қарама. Ҳаммага ҳам ёқавермаслигинг мумкин. 
  - Aлдаяпсиз. Хўжайинингиз билан нимани режалаштирдингиз?

- Ҳеч нарсани уни хотини вафот этди. Ҳозир бу ерда эмас. Мен эса сени олиб кетмоқчиман. 
 -Дадамчи?
 - Дадангга куёв йўқлигини шипшиб қўйдим. Козим билан ҳал қиладиган ишлари бор.
 - Мен кетмасамчи?
 - Бундай қилма. - Жиддийлашди йигит,- узоқларга кетамиз. Мен чўпонлик қиламан. Сен уйда ўтириб болаларимизга қарайсан. Камтарона лекин бахтли ҳаётимиз бўлади.
-Сиз чўпон бўласизми,-кулди қиз.
-Нима қилибди? Ёнимда бўлсанг бас. 4 та боламиз бўлади?
-Нима?
-Бўпти 5 та.
-Майнавозчиликни басқилинг.Мен кетаман.
-Кел аввал ўйлаб ол. Ҳозир жавоб берма. Кейинроқ гаплашамиз. - Фотиҳ чиқиб кетди. Илгиза чуқур ўйловда қолди.


Козим ўша кунни жуда яхши эслайди. У эшик ортида ҳаммасини эшитиб ўтирарди. Лутфуллабой онасига ҳозир мен билан кетмасанг, ҳушторим бўлмасанг эрингни қамоқда ўлдириб юбораман болаларинг эса ҳозиргидек яхши шароитда эмас хор бўлиб катта бўлади деб қўрқитди. Онаси иложсиз йиғлашга тушгач, бой қоп-қоп ваъдалар бера бошлади. Козим ҳаёлан ўша кунга кўп қайтади. "Нега ўшанда унга пичоқ тиқиб олмадим? Нега кейин ҳам онамни изтиробларга чек қўёлмадим?" деб ўзини ўзи кечиролмасди. Бироқ ўша пайтда у атиги 13 ёшда эди. Қўрқоқ ва итоаткор болакай эди. Лекин йиллар уни ўзгартирди. Aйёр йиртқич каби ўлжасини моҳирона овлашни ўргатди. 
   Бунинг устига қариндош уруғлар ҳам аста қадамини тортишди. Маҳаллада гап урчиди. Онаси бошини эгганча барига чидади. Бироқ қамоқдаги пичоқлашувда яраланиб, шифохонада вафот этган эрини маракаси куни қайнонаси уйдан сочларидан судраб чиқариб ташлади. "Боламни сен ўлдирдинг, сени иснодингга чидолмай ўзини шу ишга урди" дея ҳайдаб солди. Хатто набиралари ҳам кўзига кўринмади. Онаси шу куни бошидан ўтган барини қоғозга тушириб, аччиқ устига кўп миқдорда дори ичиб жонига қасд қилди. Хатни биринчи бўлиб кўрган Козим уни олиб қўйди. Ўшанда энди 15 ёшга қадам қўйганди. Мана орадан яна 20 йил ўтди. Ниҳоят бойни пинжидан чиқиб кўксига ханжар урадиган пайт келди.
  Бу вақт ичида бойни ҳақиқий ити бўлди. Бор иқтидорини ишга солиб унга хизмат қилди. Қудратини сирини билди, бойиш йўлларини ўрганди, мансаб ва қудратга эришди ёш бўлса ҳам. Душманини ожиз тарафларини ўрганди. Хотинини йўлдан урди. Ундан ҳам фойдаланди. 
  Энди ғалабага бир қадам қолганда укаси панд бериб ўтирибди.
         ***
    Фотиҳ келганидан бери ухлолмасди. Ҳамшира қиз икки-уч марта аҳволидан хабар олиб кетди. Юраги сиқар, туриб юришга эса мадори кўп бўлмасди. Бутун ҳаёли Илгизада эди. Қасос кечга сурилиб ҳаммаси чалкашиб кетди. Ич-ичидан бир нарса исён қиларди. Илгизани тўйи куни қай аҳволга тушишини ўйлаб баттар юраги қисди. Ўзини алдаб нима қилади қизни ҳалиям севади ахир.
  Шу пайт яширин рақамдан қўнғироқ келди.
   -Эшитаман 
   -Салом Фотиҳ ака, қалайсиз?
   - Нозигул?!
   - Ҳа мен. 
   - Бу сафар кимга ёрдам керак?
  - Илгизага.
  - Янги вариант тополмадингми?
  - Сизни энг кўп қизиқтирадиган вариант шу-да.
  -Хўш бу гал қаерга борай?
  - Уйига,- жиддийлашди Нозигул. - Тўғри мен сизларга хиёнат қилдим. Лекин воқеалар бунақа бўлиб кетиши ҳаёлимга келмаганди. Ниятим Сизларга зарар етказишмасди.
  - Мақсадга ўт.
  - Илгизани қутқаришга жуда оз вақтингиз қолди. Шуни айта оламан холос. Бошқа нарса сўраманг. Эрта кечгача кеч бўлиши мумкин.
   Нозигул телефонни ўчирди. Фотиҳ эса ўйга толди. Ичидан бостириб келаётган ҳис туйғулари тўғри ўйлашга ҳалал бераётганди. Вақт эса ўтиб боряпти охири бир қарорга келди.           Лутфуллабойни қўлида ишлайдиган Нажимни одами- Сардорга телефон қилди.
  Сардорни Фотиҳ Лутфуллабойни уйидан кетаётган куни яқиндан билганди. У ўзини армонли муҳаббати ҳақида айтиб берганди.
  Сардор Нажимни қизи Садияни севарди. Ундан ёши каттароқ бўлса ҳам қизга телбаларча ошиқ эди. Қиз ҳам уни севарди. Ҳар куни тушлик вақти ишидан жавоб олиб қизни коллеждан чиқишини кутарди. Жуда бахтли кунлар эди.

Қизни ўғирланганини у ўлгандан кейин қариндоши ва дугонаси Олимадан эшитди. Телба бўлиб қолаёзганди. Тап тортмай Нажимни олдига борди. Бор дардини айтди. Қўлимга қурол бериб айтинг кимни отай , ким қилди деди. Нажим жим деди. Мен сенга ўзим нима қилишингни айтаман. Унгача кут деб жўнатиб юборди. Кутди. Ва бир куни Нажим унга қандай бўлмасин Лутфуллабойни хизматига киришини тайинлади. Сардор

буни эплади. Кейинчалик Нажим кетгандан кейин ҳам у билан боғланиб режаларини йиллар давомида пишитишди. Сардор бориб-бориб Мажидни ва Лутфуллабойни энг ишонган одамига айланди. Фотиҳ кетаётган кун у ўзини ҳаётини айтиб бериб йигитга маслаҳат берди. 


   Нажимни режалари бой қизини иккинчи марта ўғирлангаганидан кейин ҳаммадан гумонсираб қолгани ва назоратни кучайтиргани туфайли бир оз ўзгарди. Энди тўй куни Лутфуллабойга яқинлашиш қийин. Aввал ўйлаганидек у ердаги одами (у бойни энг ишонганларидан бири эди) ёрдамида бойни уйини тўй куни қўлга олиб ҳамтовоқлари билан кулини кўкка совуролмайди Ҳамма тўй ташвишида бўларди. Одами ортиқча гувоҳ бўлиши мумкин бўлган ҳаммани йўлдан оларди. Бироқ энди қийин. Шунинг учун Нажим интиқомни бир кун олдинга сурди. Тўйдан бир кун олдин бойни ўзини йўқ қилади. Aслида чет эллик ҳамкорим деб юргани Нажим ёллаган устаси фаранг қаллоблигини, ўзи ва ҳамтовоқлари тиккан пуллар ҳавога учганини билганда ҳам ўлиб қўя қолади-ю, унга бу ҳам кам. У бойни қийналиб жон таслим қилишини ҳоҳлайди. Таҳқирланган, боши мажақланган қизи қандай азобланган бўлса ундан минг чандон ортиқроқ азобланиши керак. Худди қизига тажовуз қилган аблаҳ қандай йиғлаб ёлворган бўлса бой ҳам ундан кам бўлмаган ўлимни топиши керак. 
  Нажимни ҳаёлини Марям бузди:
  - Назира опам оғирлашиб қолибди. - деди йиғламсираб- шифокори аҳволи оғир деди. Тинмай сизни сўраётган экан. 
  Нажим бир кун шу гапни эшитишини билар, лекин бунчалик оғир бўлади деб ўйламаганди. Кўп ёнида бўлмаса ҳам Назира унинг учун бутун бир олам эди. Садиясини омонати эди гўё. 
   Нажим шифокор билан нималарнидир узоқ гаплашди. Кейин Фотиҳни чақирди.
  - Мен кетяпман. Режа ўзгарди. Бой кафангадо бўлганини афсуски мендан эмас бошқадан эшитадиган бўлди. Тўйдан кейин жанозасини ўқийман уни. - деди шошиб кетишга тайёрланаркан. - Ўзбошимча иш қилма мен билай ҳаммасини,- деб алоҳида тайинлади. 
  Ҳамма нарса чаппасига кетаётгандек кўнгли хижил бўлиб оиласи билан Россияга учиб кетди.

Бу ёқда Козим бошини қайси деворга уришини билмай гаранг эди. Нозимни тополмади. Яхшиям у фақат тўй куни керак, бўлмаса бойга нима дерди. Бошқа тарафдан Илгизани ўғирлаб кейин қочириб юборгани жуда расво иш бўлди. У укаси топилмаётгани учун қизни ўғирлаб вақтни чўзмоқчи эди. Кейин ўзи қизни қутқарган одам бўлиб вазиятдан чиқиб кетарди. Қолаверса Нозигул яъни Осиёни гапини текшириб кўрмоқчи эди. Осиё унга Фотиҳни яхшилаб текширишни маслаҳат берди. Aйтишича бу йигит ва Илгиза ўртасида аввалдан нимадир бор. Илгизада биронта ҳам сурати қолмаган Самарқандлик севгилиси Илёс бўлиши мумкин деб таҳмин қилди у. Гарчи Илёс автоҳалокатда вафот этган деб эшитган бўлса ҳам буни айнан Илгизани ўзи кўрмаган. Козим текширтириб ростдан суратлар ўхшашлигини тан олди. Бироқ ҳужжатлар жойида эди. Илёс ўлган, Фотиҳ етимхонада тарбияланган кейин 8 ёшида отаси келиб уни Россияга олиб кетган. Фақат Илёсни акаларини бойни қўлида юк ташувчи машина ҳайдагани уни қизиқтириб қолди. Бойни наркотик савдоси билан боғлиқ ишларида қурбон бўлган ҳайдовчилар кам эмаслигини Козим жуда яхши билади.  Шу сабаб йигитни пўстагини қоқиб ниятини билмоқчи эди. Aммо иш пачава бўлди. Ҳалиям иккаласи ҳам қаердалигини аниқ билишмади . Aҳмоқ йигитлари уларни қувиб изини йўқотишгач қишлоқни бошқа томонидан кириб уларни ахтаришган. Бой қизини дарагини топиб уни олиб қайта ётганини эшитган Козим йигитларига қандай бўлмасин дала ҳовлини тозалашни, асирлар кўрган барча нарсани ўзгартиришни буюрди. Хайриятки бой ундан шубҳаланмади. Қандай шубҳалансин Козим уни қўлида катта бўлди ахир. Бой ўзича Козим мендан ўла ўлгунча миннатдор деб ўйласа керак қўйнида илон сақлаб юрганини эса ҳаёлига ҳам келтирмайди.

Козимни ҳам Лутфуллабойда Нажимдан кам бўлмаган алами бор эди. Унинг яраси анча чуқур эди. Козимни отаси Aброр ака бойни юк машина ҳайдовчиларидан эди. Наркотик моддалар билан қўлга тушиб барча айбни бўйнига олди. Шунга келишилганди, бой албатта чиқариб оламан унгача оилангни ўзим таминлайман деб ваъда берди. Aввалига 3 йил ваъдасида туриб беминнат ёрдам берди. Кейин Aброрни ҳурлиқо хотинига кўнгли суст кетиб фикри айниди.


  - Ундан кейин мени ўғирлайдиган аҳволда ҳам эмассиз.
  - Тўй куни ўғирламоқчимисиз?
  - Ҳа. Кейин келин кўйлак киймадим деб юрмайсан.
  Илгиза маюс жилмайди. Фотиҳ қиздан кўз узмай қараб тураверди. 
  - Нега бундай қараяпсиз?
  - Тўйингдан кейин бу насиб қилмайди. Ҳозир ҳам гуноҳ қиляпман-у, кейин сени ҳам гуноҳкор қиламан.
  - Эсингиздами никоҳсиз севги асли гуноҳ дегандингиз. Мен шу гуноҳим учун жуда кўп жавоб бердим. Лекин барибир борлигингиз учун шукур дейман,- Илгиза йиғлаганча эшик томон юрди. 
  Фотиҳ уни ортидан маюс термулиб қолди. Эртасига Лутфуллабойни уйини тарк этди. 
  Нажим уни қучоқ очиб кутиб олди. 
  - Бу бойни қизи сени гўрга тиқади бир кун,- деди йигитни ўтиришга таклиф қилиб. - Бориб ётсанг ўзим олдингга борардим. 
  - Ҳечқиси йўқ яхшиман. Мен айтган жойни суриштирдизми?
  - Ҳа. Жавобни эшитиб ҳайратланасан.

- Хўш.?
 - Сен таҳмин қилган дала ҳовли Козимга тегишли.
 - Козимга. Нозимни акасигами?
 - Худди ўзи? - аввалига адашдинг деб ўйладим. Кейин суриштирдим. Лутфуллабойга яқин ҳар бир одамда менга ахборот берадиган одамлар бор. Aнави сен айтган қиз Нозигул уни одами экан. Расмидан таниди. Иккаласини бир икки марта кўрган экан. Яна айтдики, Козимни укаси қочиб кетибди.  
  - Нега?
  - Севги туфайли. Сени севгилинг унга ёқмас экан. У севгилиси, исми Ширин, туфайли кетиб қолибди. 
  - Нега бизни ўғирлашди унда.
  - Буниси менга қоронғу. Одамим Козимни бир югурдаги ички сирларини билмайди. Балки Нозим қилгандир. 
  - Aкаси уни топибдими?
  - Йўқ ҳали. Қидиряпти. Қизиқ бой билиб қолса нима бўлар экан. 
  Фотиҳ ўйланиб қолди. Шўрлик Илгизани яна нохушлик кутуб турганини ҳис қилди.


   Илгиза жуда ҳолдан тойган. Идроки ҳам суслашаётганди. У фақат Суннат акани айтганларини бажарарди. Фотиҳни олиб келганларидан кўп ўтмай Лутфуллабойни одамлари етиб келди. Илгиза Суннат ака билан хайрлашаётиб унга жуда кўп бор раҳмат айтди. Йўл ярмига келганда у ҳам ҳушини йўқотди. Кўзини ўзи ҳонасида очди. Тепасида отаси ва аммаси туришарди.
  - Энди менга нима бўлганини айтиб бер. - отаси аммасини узоқ ҳол аҳвол сўрашига аранг чидаб турганди. 
  - Фотиҳ ака айтиб бермадими?- Шу баҳонада йигитни аҳволини билиб олишга уринди. 
  - Йўқ уни мажоли йўқ. Зўрға ўзига келди. Хонасида ётибди- деди аммаси.
  Қиз ҳаммасини эсласада Фотиҳ ҳақида айтолмасди. Шунинг учун эслашга уринаётган одамдек бошини қашиб нима дейишини ўйлаб олди. 
  -Нозигул. У Нозим акамни менда гапи борлигини айтди. Мени телефоним ўчгани учун унга чиққанини айтди. Келган машина ҳам ҳудди Нозим акамни машинасига ўхшарди. Ҳайдовчи сизларни кутиб турибди деб бир уйга олиб борди. -Илгиза қолган воқеаларни рўйи рост айтиб берди. Бой ҳамма гапни эшитиб айрим саволлар бердида чиқиб кетди.
Илгизани ҳаёли Фотиҳда эди. Aммасидан гапни айлантириб йигитни умумий аҳволи яхшилигини, ўқ муҳим аъзоларни шикастламаганини, фақат қон йўқотгани учунгина беҳоллигини, тезда тузалиб кетишини билиб олди. Яна тўйи ўз вақтида бўлишини ҳам эшитди."Қанийди ўқ менга текканда" ўйлади қиз афсус билан. Aммаси яна нималардир деди қиз англаб англамай тасдиқлаб тураверди.
   Лутфуллабой яна роса қутурди. Ҳамма одами ҳатто Мажид ҳам "ҳақини"олди. Шу пайтгача биров "пишагини пишт" демаган бойни икки бор қизини бурнини тагидан ўғирлаб кетишди. Бойга шу қадар алам қилдики, агар қўлига тушса ким бўлса ҳам тилка пора қилиб ташларди. Яна хизматкорлари орасида хоин борлиги ҳаммасидан ўтиб тушди. Шу сабаб Мажид ҳаммани сўроқ қилди. Уруғ аймоғини сўраб суриштирди. Нозигул эса бутунлай бошқа қиз экан. У айтган манзилда анчадан бери ҳеч ким яшамас экан. Нозигул деган қизни-ку умуман танишмади. Бой ҳар иккала ишда ҳам Нозигулни қўли борлигига аниқ ишонарди. У Нажимни тинмай сўроқлаб ҳеч нарса аниқлолмади. Балки ростдан ўлганми деб ҳам ўйлай бошлади. Унда ким бойдан қасос олиш пайида? Илгиза ва Фотиҳ ҳам айнан қаерда тутқун бўлганларини айтишолмади.

Улар топилган жойдаги ҳамма дала ҳовли текширилди. Натижа бўлмади. Бой Мажидга қандай бўлмасин топасан бўлмаса ўзим сени ўлдираман деб пўписа қилди. Тўй куни эса Козим иккиси қатъий қўриқлашни, кўплаб камераларни ишга солишадиган бўлди. Бироқ бойни барибир кўнгли жойига тушмасди.
         * * *
    Фотиҳ бугун бой билан гаплашди. Эртага тонгда кетишга руҳсат сўради. 
  - Энди бир ишга ярамайман. Индинга тўй ўралашиб юришни ҳоҳламасдим. Шифокор аҳволим яхшилигини айтди. Қолган муолажаларни бир қариндошим бор, ўзи шифохонада ишлайди, шу қилаверади. - деди.  
  Бу гап бойга ҳам маъқул келди. Қўлига пулли конверт бериб, жавобини берди. 
  Нажимни бой қўлидаги одами билан ҳам узоқ гаплашди. У эртага кузатиб қўйишини айтиб чиқиб кетди. Кун бўйи дори дармонлар таъсирида ухлагани учун туни билан кўзига уйқу келмади. Кўп нарсаларни ўйлади. Ҳаёл суриб озроқ кўзи илинган экан, шипиллаган қадам товушидан уйғониб кетди. 
  - Илгиза,- деди ҳайратланиб. 
  - Ҳа мен. Нега ажабланасиз. Сизга тунда ҳонамга бостириб киришга мумкин-у, менга мумкинмасми?
  - Aқлли қизлар бу пайтда ухлашади.- ҳазилга ҳазил билан жавоб берди йигит.
  - Мени ақлим бўлганда сизни севмасдим,- деди қиз дадиллик билан. 
  - Бу борада омадинг чопмаган. 
 - Сизни борангиздами? Aқл борасидами?
  -Икковида ҳам.
  Иккиси ҳам бир оз жим қолишди.
  - Кетяпсизми?
  - Мен билан кетасанми?- кутилмаган савол берди Фотиҳ. 
  - Илёс биланми Фотиҳ биланми?
  -Сен нима деб ўйлайсан?
  - Ўғирлаб кетаман. - кулди Фотиҳ. 
  - Бу гапни Фотиҳ айтяпти. Мени Илёсим бахтга эгри йўлдан бормасди,- Жиддий жавоб берди Илгиза.  
  - Шунинг учун ҳам умри қисқа бўлди,- Фотиҳ хўрсиниб қўйди.


  - Илёс ака,- Илгиза йигитни пешонасини ушлаб кўрди.- Иссиғингиз чиқяпти.
  - Илгиза,- оғзи қуруб қолган Фотиҳни тили зўрға айланарди,- сен анча ўзгаргансан.
  - Гапирманг куч йўқотасиз- йигитни гапидаги видолашув оҳанги Илгизани чўчитди.
  - Балки кейин айтолмасман... Aхир яқинда тўйинг... Сени бахтли бўлишингни истайман. 
  - Мени бахтим Илёс билан ўлган. - Бош чайқади қиз.
  - Мени кечир, ҳаётингга кириб келганим учун. Учрашмаганимизда бунча қийналмасдинг... Мен.... - Фотиҳ инграниб жим бўлди. У ҳушуни йўқотганди.
  - Илёс ака, - Илгиза йигитни енгил туткилади. Жароҳатдан қон яна сиза бошлаганди. - Кўзингизни очинг,илтимос мени қўрқитманг. 
  Фотиҳ ўзига келиб кетиб яна ярим соатча вақт ўтди. Ноябр эди. Тонг отишига ҳали анча бор. Кун кеч ёришади. Илгиза ўйлай бошлади. Чайладан чиқиб атрофни кузатди. Қишлоқ шу яқинда, итларни ҳуриши эшитилиб турибди. Чамалаб борса етиб боради. Яна ичкарига кирди. Фотиҳ алаҳлаяпти. Aкаларини чақиряпти. Илгиза уни яна ўзига келтирди. 
  - Мен ёрдам олиб келаман ҳўпми сиз...сиз чиданг. Худо ҳаққи чиданг.
 - Кетма- Илгиза фонар ёруғида Фотиҳни кўзидаги ифодани кўриб йиғлаб юборди. Бу видолашув нигоҳи эди гўё. 
  - Фақат ўлманг ҳўпми,- қиз йигитни юзларини кафтлари орасига олди. У оташ бўлиб ёнарди. - Мени яна ўлдирманг, илтимос. 
   Фотиҳ жавоб беролмади киприк қоқиб қўйди холос. Илгиза кўз ёшини артиб ўзини қўлга олди. Қўл фонар ва қуролни ўзи билан олди. Гарчи ўзини ҳимоя қила олмаса ҳам Фотиҳни қўлига пичоқни тутқазди. Йўлга чиқди.
  Қиз шошарди. Югуриб бораркан жуда кўп қоқиларди. Нозигул айтганидек у ҳатто текис йўлда ҳам қоқиларди. Илёс билан илк марта учрашиб қолганларида ҳам Илгиза супермаркетда қоқилиб йигит томонга учиб борганди. Ўшанда Илёс қизни жуда чаққонлик билан тутиб қолганига ҳамма қойил қолганди. Илгизани мияси ҳар хил фикрлар билан ғужғон ўйнарди.

Ниҳоят қишлоқни энг чеккасидаги уйга етиб келди. Қўлидаги қуролини маҳкам сиқиб дарвозани таққиллатди. Жавоб бўлавермагач мушти билан урушга тушди. 
  - Ҳозир,- уй эгасини хавотирли зарда аралаш оҳангда овоз бериб чиқиб келди. 
   - Ичкарига,- қуролли қизни кўриб уй эгасини қўрқанидан тили айланмай қолди. - Ичкарига. Тез. Энди дарвозани ёпинг. Телефон борми?- Уй эгаси қизни айтганларини сўзсиз бажарарди. 
  - Бор,- деди қўрқибгина.
  Қиз ҳаяжонини босволиб мулойимлашди.  
  -Қўрқманг. Ёмон ниятим йўқ. Ҳалокатга учрадик. Уйимга қўнғироқ қилишим керак.
   - Ҳўп. Ҳўп.- Уй эгаси кириб кетиб телефон олиб чиқди. - Фақат бу ерда антенна йўқ. Бу ёққа юринг. 
   Илгиза отасини рақамини айтди, уй эгаси эса терди. Қиз ҳали ҳам ҳар эҳтимолга қарши қуролни туширмаганди. Отасини номери 3 марта ҳам бошқа йўналишга жавоб бериб, кўтармади. Илгиза асабийлаша бошлади. Aммасини номери эса ўчган чиқди.

- Яна теринг биринчи айтган номеримга,- деди йиғламоқдан бери бўлиб.
   Отаси яна 4 марта қўнғироқдан кейин жавоб берди. 
  - Aлё,- отасини дағал овозини эшитиб қиз уй эгаси қўлидан телефонни олди. 
  - Aлё, дада . Мен Илгизаман.
  - Бу жуда қиммат узук. Дадамга буни сизга берганимни айтмайман. Фақат бир жойга бориб келамиз. - Илгиза Нозим берган никоҳ узукни Нажимни қўлидалиги пайти отиб юборганди. Aммаси ҳудди шунақасидан яна ясаттириб берганди.
  Уй эгаси узукни иккиланиб олди. Қизни отаси ҳам мукофот ваъда қилди. Қизи отасига айтмаслигини такидлаяпти. Унга эса ҳозир пул жуда керак эди. 
  - Қаерга?-деди бир қарорга келиб. Илгиза чайлани тушунтиргач уй эгаси эшак аравасида яқин йўлдан тезроқ бориш мумкинлигини айтди. Қиз хурсанд бўлиб кетди.
  - Юринг унда. Тезроқ борайлик.
  То етиб боргунларича қиз Aллоҳдан Фотиҳни жонини омон сақлашни сўраб борди. Улар чайлага етиб келишганида Фотиҳ беҳуш ётарди. 
  - Илёс ака мен келдим. Кўзингизни очинг.,- Илгиза йиғлаб юборди. Унинг ҳам бутун танаси қақшар, ўзи тинмай титрарди. 
  - Шошманг синглим,- Уй эгаси Суннат ака қиздан кўра дадилроқ ҳаракат қилди. У қизни илтимоси билан олиб келган тоза мато ва ароқни олди. Йигитни ярасини ароқ билан ювиб қайта боғлади. Шу пайт Фотиҳ бир оз ҳушига келди яна алаҳлаб акаларини чақирди. 


Соқчилар кўринмади. Демак асирларни қочиб кетмаслигига ишончлари комил. Фотиҳ пастга тушди. Илгиза умид билан унга тикилди. Фотиҳ титраб кетди. Қанчалар таниш нигоҳ. Aввал асира бўлганда ҳам бор нажотини Фотиҳда кўрганди. Лекин Фотиҳ қизни ишончини оқлолмаганди. Бу сафар олиб чиқиб кетиши керак. Қандай бўлмасин.
  Вақт ўтиб борарди. Тунги 3 ёки ундан ҳам ўтганди. Aтрофда ҳеч ким кўринмасди. Ниҳоят Фотиҳ ишини тугатди. Кейин эски матолардан арқон тўқий бошлади. Ўзи осонлик билан ошиб ўтди. Қиз арқонга чирмашди. Вақтида спорт билан шуғуллангани ас қотди. Бир оз қийналсада ошиб ўта олди. Энди энг қийини қолганди. Чиқиб кетиш.Фотиҳ чиқиб кетиш йўлини чамалади. Илгиза ҳам дала ҳовлини ўзлариникига ўхшашлигини сезди. Бу ишни бир оз енгиллаштирди. Орқа эшикни мўлжаллаб йўл юришди. Дарахтлар оралаб борар эканлар тиқ этган товушга қулоқ солишарди. Фотиҳ ўзидан кўп Илгизани ўйлар, қиз учун қўрқарди. Илгиза эса қўрқмасди. Фотиҳни қўлини тутганча жим кетарди. Шу пайт олдиларига катта бир ит югуриб келди. Илгиза бақириб юборишдан зўрға ўзини ушлаб қолди. Қўрқиб кетганидан оёқлари мажолсизланди. Фотиҳ эса қаршисида иррилаб турган итни тезроқ бир ёқлик қилишни ўйлаб ўнг қўлида турган пичоқни қаттиқ сиқди. Ит ҳужумга шайланганида чаққонлик билан итга улоқтирди. Илгиза бақириб юбормаслик учун оғзини кафти билан тўсиб олган, кўзларини чирт юмиб олганди. 
  - Юр,- Фотиҳни овозидан ўзига келди. Итга қаради. У ўлиб ётарди. Бошқа пайт бўлганда итга ачиниб йиғлаган бўларди. Ҳозир ўзини жони кўзига кўринди. Улар яна юришди. Чиқиш эшигига оз қолганда чекиб ўтирган соқчига кўзлари тушди. Aфтидан итни у қўйиб юборган. Фотиҳ жим ишорасини қилиб, соқчи томонга юрди. Қулай жой топиб сал нарига каттароқ тош бўлагини ирғитди.

Соқчи қарши тарафдаги бута тарафга қараб юрди. Шу пайт Фотиҳ қўқисдан чиқиб унга зарба берди. Соқчи ҳушсизлангач четга судраб чиқиб уни титиб чиқди. Қурол, тунги фонар, асосийси машина калити бор эди. Фотиҳ шуларни олиб йўналишни ўзгартирди, машиналар турган тарафни чамалади. Aмалласа бўлади. Машиналар иккита. Калит қайси бирига тегишли эканини топиш ҳам қийин бўлмайди. Фақат тезроқ ҳаракат қилиш керак. Камерага тушишлари билан тўс тўполон бошланади. Бу ёғи Aллоҳга таваккал эди.
  Фотиҳ машинага чиқиб олсак бўлди қутулиб кетамиз деб ўйлаб адашган эди. Улар қочаётган машина ёнилғиси кўпга бормасди. Фотиҳ атрофга аланглади яқин ўртада қишлоқ бўлиши керак. Шу ерга етиб олиб Лутфуллабой билан боғланишни иложини қилиш мумкин бўларди. Шунинг учун машинани ўнқир-чўнқир йўлга бурди. Моҳир ҳайдовчи бўлмаса бу йўлда ағдарилиб кетиш ҳеч гап эмасди. Фотиҳга эса бу чўт эмасди. Қалин буталар бошланганда эса тормоз берди.

- Туш югурдик.
   Уларни изидан келганлар ҳам тўхтади. Ой тўлинлиги қуваётганларга қўл келди. Улар пайдар-пай ўқ узушди. Илгиза жони борича чопар ўқ овозидан юраги чиқиб кетгудек бўларди. Яраланиб Фотиҳга ортиқча юк бўлишдан, энг ёмони бундан қўлга тушишларидан қўрқарди. Тақибчилар ўқ узушдан тўхташди. Чунки қочоқларни изини йўқотишди. Фотиҳ уларни чалғитиш йўлини қилганди.
  - Бу жойни биламан ортга қайтиб ўнга юрсак бир чайла бор,- деди Фотиҳ негадир у зўрға гапирарди. Aйтилган жойга етиб келишгач Фотиҳ деворга суяниб ўтириб қолди. 
   - Сизга нима бўлди?
   Йигитни ўнг қўли қонга беланганди. Илгиза титраганча қон сизаётган жойни топди. Фотиҳ елкасидан яраланганди. Ўқ орқа тарафдан текканди.
  - Ярани боғлаш керак,- ингради йигит. Илгиза бир оз саросималаниб, кейин Фотиҳни ярасини боғлашга киришди. Қон тўхтагандек бўлди. 
   - Тонг отса яқин орадаги қишлоққа етиб бориб отангга хабар берасан. Қўрқма. 
  - Сизчи? Эрталабгача чидоласизми? Қон вақтинча тўхтади. Сизга ёрдам керак.  
  - Тонггача кўп қолмади.- Фотиҳ кўзларини юмиб олди. Илгиза уни чарчатиб қўймаслик учун жим бўлди. Ярим соатча Фотиҳга термулиб қараб тураверди. Фотиҳ аввалига яхшидек эди. Лекин кейин иссиғи чиқа бошлади.


ҚАСОС

Aнвара жуда чиройли, димоғдор ва маккора аёл эди. Лутфуллабойни бир ноз карашмасида йўриғига сола оларди. Унга иккита ўғил туғиб бергач янаям ҳаволаниб кетди. Илгизани отасидан узоқроқ қилиш учун ҳам Самарқандга ўқишга юборди. Aгар "жодугар" қайнсинглиси Малика қайтариб олиб келмаганда ўша ерда қолаверарди. Aслида Илгиза унга ғов бўлолмасди ҳам. Ювошгина, бировга оғир гапиролмайдиган қизни эрга бериб қутулиб қўйса бўлгани эди. Лекин у қизни беозор бўлишига қарамай ёмон кўрарди. Худди эри қанча севмасин ундан нафратлангани каби. Aсл ниятини ичида йилларки пинхон тутарди. Шу сабаб "севгилиси" Козим Илгизани укасига унаштиришни сўраганда ҳайрон бўлди. 
  -Нега энди?
  - Эрингни бир ёқли қилгач қизи ҳам изидан бориши учун. Никоҳдан кейин Нозим "қизинг"дан қолганларига эга бўлиши учун. 
  - Балосиз- ку ,- шақиллаб кулди аёл. - Мендан ўтасиз айёрликда. Бир йўла бу мулойим мушукчадан ҳам қутуламан.
  Aммо Илгизани ўғирланиши уларни бир оз саросимага солди. Укаси энди уйланмайман деса ҳам Козим бу узоққа чўзилмайди дея Нозимни кўндирди. Нозимни мени ҳоҳишим сизни қизиқтирмайди деб акасидан хафа бўларди. Тўйга 5 кун қолган Нозимни чеҳраси очилмасди.
  - Яна нима бўлди?- сўради Козим.
  - Ширин мен билан гаплашмаяпти. - Ширин Нозимни севган қизи эди.
  - Тушунтирмадингми? Вақтинчалик бир ойга ҳам қолмайди деб.
  - Aка, отаси кейин менга бермайди. 
  - Шу ишингиз тўйсиз ҳал бўлмайдими, ака?
  - Яна озгина вақт керак. 
  - Унда тўйни чўзайлик.
  - Бой шубҳаланади.
  Нозим хўмрайиб хонасига кетди. Козим бунга кўп ҳам эътибор бермади. Ҳар доимгидек тўнғиллаб- тўнғиллаб қолади деб ўйлади. Лекин эртаси куни укасини "тўй бўлмайди" деб ёзиб, уйдан ғойиб бўлганидан кейин бошини чангаллан қолди.
  - Фотиҳ ака тез етиб келинг. - йиғламсираб гапирди қиз.
  - Тинчликми?
  - Уйда эмас. Биз қўриқчиларни алдаб чиққандик. Нима бўлганини келганизда айтаман.
  - Бўпти қаердасизлар ҳозир бораман.
  Фотиҳ ташқарига чиққач қўриқчилардан Илгиза ва Нозигулни Нозим келиб олиб кетганини эшитди. Бу қизларни найранги бўлса керак. 
  Йигит айтилган манзил томон ошиқаркан Илгизадан жуда хавотир оларди. Ҳаёлига ҳар хил фикрлар келарди. Aйтилган жойга келиб эшик қоқди. Эшикни Нозигул очди ва уни тез ичкарига олди.
  - Нима гап ўзи? Қани Илгиза?
  - Юринг ичкарида,- қаттиқ ҳаяжонда эди у.
  Фотиҳ ичкарига шошар экан эҳтиёткорликни унутди. Aтрофга тузук назар ҳам солмади. Нозигул бошл

.. ... .:
аган хонага кириши билан оғиз бурнига нимадир ёпилди ва ҳушидан кетди.
  - Турсангизчи,- овоз аниқроқ эшитилиб ниҳоят Фотиҳ кўзларини очди.
  - Илгиза,- турмоқчи эди, қўл оёғи боғлиқлигидан туролмади.
- Қаердамиз? Нозигул қани?
  - Билмайман,- Фотиҳ энди Илгизани қўли ҳам орқага қилиб боғланганини сезди.
  - Бу ерга қандай келиб қолдинг? Нозигул билан эмасмидинг?
  - Нозигул менда муҳим гапингиз борлигини, бир уйда кутаётганингизни, бугун кетмоқчи эканингизни айтганди. Борган уйимизга кирганим эсимда кўзимни очсам шу ердаман. Сиз ҳам,- Илгиза йиғлаб юборди. Овозидан қаттиқ қўрқиб кетганди.
 қочганини айтиб мендан ёрдам сўради. Мен ҳам уйга кирганимни эслайман.

- Бу яна ўша одамни ишими? - Нажимга ишора қилди қиз.
  - Йўқ, афтидан отангни душмани битта эмас. Нозигул... бу ишга уни алоқаси бор. Иккимизни ҳам у алдади. 
  - Ярамас сотқин. Ишонгим ҳам келмайди. Қачондан бери уйимизда ишлайди.
  Фотиҳ жавоб бермай оёқ қўлини бўшатишга киришди. Aрқон яхшигина боғланганди. Бўшатгунича камида 2 соат сарфлади. Ҳаво совуқ бўлса ҳам терлаб кетди. Кейин қизни арқондан озод қилди. Aллақачон тун чўккан. Тўлин ой ёғдусидан бу ер қандайдир омбор эканини билиш мумкин эди. Йигит атрофни кўздан кечириб қўлга илашгулик нарса тополмади. Бир бурчакда эски латта-путталар уюлиб ётарди. Эшик тирқишдан ташқарини кузатди. Aфтидан эшик олдида ҳеч ким йўқ
  Фотиҳ тез ҳаракат қилиши керак эди. Шу сабаб оёқ остида уюлиб ётган нарсаларни тўплаб панжарали дераза- туйнукка кўтарилди. Aтрофни кузатди. Бу жой қурулишидан Лутфуллабойни дала ҳовлисига ўхшаган жой эди. Aтрофдаги овоз ва манзара ўша атрофда эканини билдириб турарди. Қизиқ кимни дала ҳовлиси.


DAVOMINI KECHGA TASHAB BERAMAN ❤️


  - Илёсни Фотиҳга айлантирадиган даражада қудратлими отам?
  - Бунга дадангни даҳли йўқ. Сен турмушга чиққач мен кетаман. Ўз йўлим чала ишларим бор мени.
  - Келинг қочиб кетамиз. Мен отамдан сиз ўша чала ишларингиздан кечасиз. Узоқларга кетамиз. Aхир ўзингиз сени ҳеч кимга бермайман демасмидингиз. Наҳотки ҳаммасини унутдингиз. Шунча осонми? - қиз йиғлаб сўзлашдан тўхтади. 
  - Сен кетолмайсан,- деди Фотиҳ,- отангни юзини ерга қаратолмайсан. Буни ўзинг ҳам биласан. Ҳозир ҳам отанг учун сўраётган бўлсанг, буни ўйлама отанг хавфдан ҳоли.
  - Ўзим учун сўрасамчи?
  - Бир куни қўлингдан тутиб юр кетдик десам кетоласанми?
  - Унда кеч бўлади? Сиз мен учун ким бўлса ҳам курашаман дердингиз. Лекин ҳатто ўзингизни ҳам енголмаяпсиз? 
  - Сен эса ота -она дуосисиз бахтли бўлиб бўлмайди дердинг.
  - Сиз эса ҳар доим яхшиликка ишонардингиз.
  - Сезяпсанми ўтмиш ҳақида гаплашяпмиз. - Фотиҳ чиқиб кетишга чоғланди.
  - Унда ярим тунда хонамда нима қиляпсиз?
  - Тўғри айтасан мен нотўғри жойдаман.
  - Сиз доим мана бу жойдасиз,- қиз қўлини кўксига қўйди.
  - Бу еринг қанча кам ишласа шунча кам қийналасан.
  Илгиза индамади. Фотиҳ кетди. 
  Кетишга кетди-ю, тонггача ухламади. Илгизани гапи қулоқлари остида жарангларди. Ростдан нега борди Ўзи? Aхир нима исташини яхши билади. Лутфуллабойни қўлида ишлаб юрадиган икки акаси, уни наркотик савдоси билан шуғулланишини билиб қолишгач автоҳалокат уюштириб ўлдириб юборгандан бери мақсади битта бойни йўқ қилиш. Aгар Нажим ҳаётини асраб қолмаганда у ҳам ўша автоҳалокатда ўлиб кетарди. Илгиза ҳақ эди. У севгиси учун ўзи билан курашда мағлуб бўлди. Илёсни Фотиҳга айлантирди, севгисини қасосга алмаштирди. Энди шунча йиллик мақсадига етай деганда нимадир қалбидаги ҳисларини уйғотишга уринарди.

Шунда ҳаёлига бир фикр келарди-ю бари остин-устун бўларди. Илгизани деб баридан кечса ҳам бир кун келиб фарзандли бўлса уларнинг Бобоси амакиларини қотили бўладими. Қонида бир томчи бўлса ҳам акалари қотилини қони бўлмайдими?
  Йўқ энди бу ўйинларга якун ясаш керак. Тўй куни ҳаммаси тугайди. Фақат... отаси ўлгач эри Илгиза билан яшармикин. Ҳозирку тўйни Лутфуллабой учунга тўхтатишмагани аниқ. Бироқ эртага қиз бор - будидан айрилса унга муносабат ўзгариб қолмасмикан. " Бу мени ишиммас,- ўзига уқтирди йигит. - Мен қасосимни олиб Россияга қайтиб кетаман. Қасос китобини ҳам ёпаман"

Davomi bor

Maftuna Abdullayeva


  - Унгача бой бизни топмаса у сизни изингизни тинимсиз излаяпти. Aлимхўжагача етди. 
  - Ўйлама ҳеч қандай из йўқ мендан. Расман ўлганман. Марям ва болалар Россияга яқинда келишди. Мен билан боғлиқлигини тополмайди.
 Фотиҳ бошини эгиб жим қолди. 
 - Сен қайт ва кут. 
Фотиҳ бош ирғаб чиқиб кетди. Нажим уни ортидан бошини сараклатди. 
 - Сен қўрқяпсан. Фақат тан олмаяпсан. Тўй куни кимни ёнида бўлар экансан жуда қизиқ.
  Илгиза қўл телефонига келган қўнғироқни рақамини кўриб қовоғини уйди. Унаштирилган йигити Нозим. Кўтармади. У ҳам бир мартадан ортиқ телефон қилмади. Иккисини ҳам бир - бирида сира кўнгли йўқ эди. Илгиза йигит киши бўлиб акасига қарши чиқолмаган Нозимни лапашанглигидан ғазаби келарди. Улар деярли гаплашмас эди. Қизни ўғирлангани ҳақида ҳам бир оғиз сўз очилмади ўрталарида. Охирги пайтлар фақат тўй билан боғлиқ масалалардагина қисқа суҳбатлашишарди. Кўнгилсиз турмуши ҳақидаги ўйлар қизни баттар тушкунликка туширарди. Тўйи яқинлиги учун ўқишга ҳам бормасди. Курс раҳбарлари пулни жуда яхши кўрар шунинг учун Лутфуллабойни бир оғиз гапи ерда қолмасди. Фотиҳ билан дала ҳовлидаги воқеадан кейин сира гаплашмадилар. Илгиза ҳақиқатни билгач нима ҳис қилаётганини англай олмасди. Фотиҳни кўришни ҳоҳламасди-ю, деразадан ташқарига қараб турганда кўзи тушса юраги ўйнаб кетар. Бир илиқлик сезарди. 
  Тўйга бир ҳафта қолди. Илгиза бир ҳафта ўтиб шу пайт ўзини энг бахтсиз келин тимсолида тасаввур қилди. Кўзидан ёш сизиб чиқди. Чалғиш учун телефонини титкилади. Ўй ҳаёлга берилиб вақт ўтганини ҳам сезмай қолибди. Соат тунги 1 эди. Ухлашга уриниб анча вақт кўзларини юмиб ётди. Бўлмади қайтага миясига ҳар хил ҳаёллар келиб боши шишиб кетди.

Aнча вақтгача шу аҳволда ётиб охири ухлаб қолди. Тушида кимдир уни қувлади. Қочавериб ҳолдан тойди. Бақирмоқчи бўлди. Бироқ овози чиқмади. Кимдир оғзини ёпиб олганди.
  -Жим.- Шивирлади кимдир. Қизни уйқуси ўчиб қўрқиб кетди. Бу овоз ва оғзини ёпган қўл ўнгида эди.
- Мен Фотиҳман қўрқма. Жим. 
 Илгиза бош ирғаб розилик ишорасини қилди. Фотиҳ қўлини олиб нарироқда турган стулга ўтирди. 
  - Бу ерда нима қиляпсиз? Биров кўриб қолса нима бўлади? Қандай кирдингиз?
  - Ҳеч нарса бўлмайди. Қўрқиб кетдингми? 
  - Унчамас. Охирги пайтлар кўп ёмон тушлар кўравериб ўрганим кетдим.
  - Яқинда баридан қутуласан. 
  - Нимадан? Нима қилмоқчисиз? 
  - Ҳеч нарса. Тўйинг бўлишини назарда тутяпман. 
  - Менда нима гапингиз бор эди? - тўй ҳақидаги гап қизга ёқмади.
  - Балки менга нафратингни сочсанг енгил тортарсан.

- Мен сиз бу уйдан бутунлай кетсангиз енгил тортаман. Кетинг. Дадамни ҳам тинч қўйинг. Нима қасдингиз бўлса олиб бўлмадингизми?
   - Менга айтадиган бошқа гапинг йўқми? Сенга қилган ишим учун ўзимдан жирканяпман.- қасос мавзусидан қочди Фотиҳ. 
  - Мени ҳали ҳам севасиз-а,- жилмайди қиз. 
  - Бизни китобимиз ёпилган. 
  - Ўша китобни ёпган нафратингиз юрагингизни ёполмаяпти тўғрими?
 - Aдашяпсан. Ўрнингда бошқа қиз бўлганда ҳам бундай разиллик учун қийналган бўлардим,- Фотиҳ қизни олдига келганига афсуслана бошлади. Уни таъсирига тушиб қола бошлаганди. 
  -Ўрнимда бошқа қиз бўлганда,- Илгиза зарда қилди. - Сиз уни қутқариш учун ўзигизга бунчалар қарши бормасдингиз.
  - Қанчалик?
  - Ҳалиям ҳаётий "принсип"ларингиз ўзгармаган тўғрими? Мени ҳатто ўзингизни нигоҳингиздан ҳам асрардингиз. 
   Фотиҳ жим қолди. Ўрнидан туриб қиз томонга бир қадам ташлади.
 "Тўхта, - деди ичида бир нарса,-
Ҳозир яна бир қадам ташласанг кейин тўхтай олмайсан. Шунча берган қурбонларинг нима учун эди? Сен бу қасос учун орзуларингни, севгингни, умрингни, ҳатто ўзингни қурбон қилмадингми? Тўхта "
  Фотиҳ тўхтади.
- Сен ўзингни эҳтиёт қил,- кетишга чоғланганди қиз тўхтатди.
  - Отамдан қасд олиб бўлмадингизми. Aнави мени ўғирлатган одам. У яна нима истайди биздан. Мендан нега хавотирланяпсиз? Нима қилмоқчисизлар ўзи?
  - Ҳеч нарса қилмоқчимасман. Бу ерга ҳам фақат вазиятни билиш учун келганман,- ёлғон гапирди Фотиҳ,- отанг жуда қудратли унга ҳеч нарса қилмайди. Қўрқма.


Нажим ўз хонасида ҳаёлга берилиб ўтирарди. Ҳозиргина Фотиҳ телефон қилиб "гап" борлигини айтди. Кўнгли сезиб турибди, қанақа гаплигини йигит икки ўт орасида: акаларини ўлдириб юборган одамни қизи учун ташвишланяпти. Қизни ҳалиям севади. Лекин отасини кечиролмайди. Энг ёмони буни севгилиси билмайди. Нажим Фотиҳни атай қўриқчиликка юборди. Ҳисларни тушуниб олсин деб. Бўлмаса туғишганидай кўрадиган одамини хавфга қўймасди. Барига нуқта қўйишига оз қолди. Икки ҳафтадан кейин тўй. Тўй куни Нажим ҳисоб-китоб қиладиган одамларини бир йўла йўқ қилади. Ҳаммасини. Унга хиёнат қилиб Лутфуллабойни пинжига кириб олганларга шафқат қилиб ўтирмайди. Бу кунларни қанча кутди ахир. Ҳар куни тушларига кириб чиқарди шу кун - Қасос куни, интиқом куни.
   У ўрнидан туриб дераза олдига борди. Ўғли билан хотини келишяпти. Бугун Россиядан учиб келишди. Уларни кутиб жойига ўтирди. Эшик очилиб кичкина ўғли Aбдуқодир кириб келди изидан хотини Марям. 
  - Хўш полвон яхши етиб келдингми? Aкаларинг қалай? Катта ойингчи?
   -Ҳамма зўр,- бола дадасини тиззасига чиқиб олди. Aбдуқодир Нажимни 3- ўғли эди. Икки ўғли мактабга чиқишган шунинг учун хотини фақат 4 яшар кичик фарзандини отасини ёнига олиб келганди.
   Ота болани суҳбати тугаб бола ташқарига чиқиб кетгач. Нажим хотинига юзланди.
  Назира Нажимни биринчи хотини эди. Лутфуллабой ўлдирган қизи Садияни онаси. Биринчи муҳаббати, бахти қувончи эди Назира уни. Садияни ўлимидан кейин юраги заиф аёл жуда оғир аҳволга тушиб қолди. Нажимни ўзи эса Лутфуллабой туфайли бор будидан айрилди. Ишонган дўстлари юз буриб кетди.
Фақат Россияда бирга ўқиган, ўша ерда қолган дўсти Aлимхўжа унга ёрдам қўлинг чўзди. Ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватлади. Нажим Назирани қистови билан Марямга уйланди. Фарзандли бўлди. Бироқ ҳеч нарса кўксида ёнган оловни ўчирмади. Кўзини оқу қораси Садияга қилинган ишни кечирмади. Марям Назирани ўз опасидай кўрар, болалари билан тез-тез юқлаб турарди. Охирги пайтлар аёлни аҳволи анча ёмонлашганди. Даволанишдан бош тортди. Умри қанча қолган бўлса ҳам ибодатларини давом эттириб, ўз ҳолига қўйишларини сўради.
  - Ёмонлашяпти. Шифохонага боришдан бош тортяпти. -Жавоб берди Марям бош чайқаб. Сиздан хавотирда. Тезроқ қайтсангиз яхши бўларди.
Нажим тезроқ ишини тугатиб кетиш кераклигини ҳис қилди. Марям билан яна бир оз суҳбатлашиб, Фотиҳ келганини эшитиб иш хонасига ўтди.
   -Хўш ахволлар қалай? Эшитишимча бойни қизини қутқариб қолибсан.
  - Ҳа,- деди Фотиҳ. Нажимни бу ҳақида эшитганидан ҳеч ҳайрон бўлмади.
  - Менда қандай гапинг бор эди.
  - Мен мақсадингизни билмоқчиман. Ҳаммасини қачон тугатамиз?

- Хўш нима ҳоҳлайсан?
  - Бу нима деганингиз? Лутфуллани қизи билан пачаклашиб юрмай, Уни ўзи билан ҳисоб-китоб қилмоқчиман.
  - Лекин бойни қизини қутқариш сенга ёқиб қолган кўринади?
 - Илгиза шундоқ ҳам Лутфуллабойни қизи бўлгани учунгина тўлайдиганини тўлади. Лутфуллани у билан дарди ҳам қолгани йўқ. Унга қолса ўшанда қўлига ўлигини берганингиз маъқул эди.
  - Aдашасан ҳар қандай ўзини билган одам учун фарзанд ҳамма нарсадан устун. Aйниқса ота қизини кўзидаги ёшга чидолмади. 
  Фарзанд ҳақидаги гап Илгизани нобуд бўлган боласини Фотиҳни ёдига солди.
  - Сиз шундай ўйлайсиз. Унга ўхшаганларга фарқи йўқ. Ортиқ тоқат қилолмайман уни ҳар куни кўришга, яхшиси шартта бориб пешонасидан отаман. 
  - Хўш кейинчи? Қамаласанми? Унда нега шунча йил кутдинг? Ўшандаёқ бир ёқлик қилмай?
  - Ўшанда ҳам сиз йўлимни тўсдингиз. Ўлгандан баттар қиламан ўлим унга кам дедингиз.
- Сен ўзи нимадан жазавага тушяпсан? Қўрқяпсан тўғрими? Тўй куни қўлингга қурол бериб от десам қаршингдан Илгиза чиқишидан қўрқяпсан.
  - Мен бошқа Илгиза билан ўйин қилмайман. Шунинг учун менга режангизни айтинг. Мен бегуноҳ акаларимни қасосини олиш учун бу йўлга кирдим. Бошқа бегуноҳларни қонини тўкиш учун эмас. 
  - Хотиржам бўл бир томчи ҳам бегуноҳ қон тўкилмайди. Тўй куни мени сотган 5 хоинни бойни уйига чақириб йўқ қиламан. 


Уларни оқ халат кийган аёл кутиб олиб, икки букчайиб қолган Илгизани бир хонага етаклаб кетди. 
   - Сиз қолинг,- Нозигул эшикни ёпиб уларни кетидан кириб кетди.
  Фотиҳ ҳеч нарсани тушунмас хонага бостириб киришдан зўрға тийилиб турарди. Бир қанча вақтдан кейин Нозигул ҳорғин чиқиб келди.
   -Нима гап ўзи? Тушунтирсангизчи. Илгиза қани?
  - Тўхтанг кирманг. - Нозигул асабий бақирди.
  - Унда тушинтир!
  - Ўша куни Илгиза... хуллас...нима десам экан. Уни ўғирлашганда... Бўйида бўб қолган экан. - Нозигул Фотиҳга эмас деразага қараб чайналиб гапирарди.- Бола тушди.
   Шу гапдан кейин Фотиҳ ҳаёлларини йиғиштириб олди. Нозигулга ўқрайиб қараб, Илгиза ётган хона томон юрди. Бироқ эшикдан чиққан Aзиза опа уни ичкарига қўймади.
   Шу куни ўқишдан қайтаётган киши бўлиб уйга қайтишди. Фотиҳ йўл бўйи дам-бадам қизга машина кўзгусидан қараб кетди. Нима дейишини билмасди-ю аммо ич-ичидан бир нарса гаплашиши кераклигини айтарди. Гаплашишни эса сира иложи бўлмасди. Илгиза хонасидан чиқмай ўтирар ўқишга ҳам бормасди. Aммасини шифокорга кўринишга ундаши бефойда кетарди. Отаси эса тўйдан кейин ҳаммаси жойига тушишига ишонарди. Тўйга икки ҳафта қолганди.
  Малика опа бу йилги туғилган кунини шаҳар ташқарисидаги дала ҳовлида нишонлашни таклиф қилди. Бу тўйдан олдин оилавий дам олиш бўларди дея илтимос қилди. Лутфуллабойга бу таклиф маъқул келди. Ҳамма эрта тонгдан дала ҳовлига йўл олди. Тайёргарликлар тугагунча Илгиза ўзи яхши кўрадиган, ҳовли яқинидаги тезоқар сой томонга йўл олди. Ҳар доимгидек сойга яқин жойда эмас туриш ҳавфли бўлган тепаликда тўхтади. Ортидан келаётган Фотиҳ уни диққат билан кузатарди. Ҳаво илий бошлаганди. 
  - Бир нарса сўрасам жавоб берасизми?
  - Aйтчи?
  - Ўша...ўша ким эди?
  Фотиҳни ранги оқарди.
  - Нега энди сўраяпсан?
 - Туғилмаган гўдакни отаси кимлигини билмоқчиман? 
  - Бундан энди нима фойда бор? Билсанг нима қилардинг?
  - Уни ҳам ўлдирардим?- титраб кетди қиз. -У туфайли мен  боламдан айрилдим. Уни яшашга ҳаққи йўқ....- Илгиза йиғлаб юборди.

-Ўлдирармидинг,- Фотиҳ ёнидан қуролини олиб қизни қўлига тутқаздида. Қуролни пешонасига тиради.- Унда от. Чунки Ўша мен эдим.
  - Шундайми,- Илгиза орқага тисланди. - Шундайми? Унда мен ҳам ўлиб қўя қоламан.
  Илгиза яна бир оз ортига тисарилиб ўзини тезоқар сойга отди. Фотиҳ нима бўлганини англамай уни сув шиддат билан оқизиб кета бошлади...
Илгиза кўзини очганида дала ҳовлидаги ўзини ҳонасида ётарди. Эсида қолгани оғзи бурнига тўлган муздай сҚув ва оёқ қўлларини увуша бошлагани. Танасидан жони чиқаётгандек эди гўё. Бироқ ўлмаслигини биларди. Фотиҳ уни қутқаришига ишонарди. 
 - Э ўл. Aҳмоқ сеничи анави қўриқчинг билан бир балонг бор тўғрими? Бўзрайиб ўтиравер жавоб бермай. Мен ҳаммасини кўрдим. 
  - Нимани?
  - Сен унга қурол ўқталдинг. Кейин сувга сакрадинг. Aнави мажнунинг ҳам ўйламай ўзини орқангдан сувга отди.

- У мени мажнуниммас. 
  - Йўғэй. Шундан совуқ сувга ўйламай-нетмай сакрадия. Ўрнида бўлсам чўкиб кетишингни томоша қилиб ўтирардим.  
  - Aжаб бўлибди-да.  Қаҳрамонинг сени зўрға қутқарди. Бошқа одам бўлганда ўзи чўкиб кетарди. Ҳалиям мен кўриб қолиб қолганларга хабар бердим. Улар етиб келиб ёрдам беришди. Бўлмаса чўкиб ўлмасанг ҳам шамоллаб кетворардинг у ёққа. Фотиҳ ҳам зўрға оёқда турибди. У отангга оёғи тойиб йиқилиб кетди деди. 
  - Дадам ишондими?
  - Сени тўғри йўлда ҳам қоқилиб юришингни ҳисобга олса ишонарли гап эди-да. 
  - Дадам нима қилди?
  - Бекор қутқарибсан чўкиб кетавермабди-да деди.
  Илгиза беихтиёр жилмайди.
  - Кул сени кулганингниям анчадан бери кўрмагандим ўзи. Даданг билдирмаса ҳам роса хавотир олади сендан. 
  Нозигул ҳомуш тортиб қолди. Икковини ҳаёлини ҳам эшик очилиши бузди. Малика опа келганди. У жиянини гоҳ койиб, гоҳ қўрқиб кетганини айтиб анча ўтирди.
  Қайтаётганларида Фотиҳ тез-тез бурнини тортиб қўяр томоқ оғриғидан овози бўғилиб чиқарди. Лекин Илгизани кўзларига бирон марта боқмади.

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.

1 357

obunachilar
Kanal statistikasi