ТДИ-БУХОРО


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Ta’lim


Вазирлар Махкамаси хузуридаги Таълим сифатини назорат килиш Давлат инспекцияси Бухоро вилояти худудий булими

Связанные каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Statistika
Postlar filtri


Саноев Г.А. dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум!

Кириб келаётган Янги 2025-йил билан самимий табриклайман!
Янги йил – сарҳисоб байрами.
Ҳар йил янги йилни кутганда янги орзу ниятлар, умидлар қилиб, ўз олдимизга келгуси йил режаларини қўямиз. Ўтган йилда қандай бўлмасин, яхши кунларни миннатдорлик билан ёдга оламиз, қийинчиликларни эса сабоқ сифатида қабул қиламиз.
Кириб келаётган янги 2025 йил ҳаммамизга тинчлик, барака ва омад олиб келсин!
Янги йилда мустаҳкам соғлик-саломатлик, оилавий бахту саодат тилайман, хонадонингиздан чексиз қувонч, файзу барака, тинчлик-осойишталик аримасин!
Бу йил ўзгача, ширин орзу ва ниятлар рўёби билан ўтсин!
Ҳар бир кунингиз қувонч ва янги имкониятларга бой бўлсин.
Янги йилингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан Ғайбулло Абдурахмонович Саноев.


Саноев Г.А. dan repost
Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
Ассалому алайкум!

Арафа куни ва кириб келаётган қурбон ҳайити муборак бўлсин!
Шу кунларга сиз ва бизларни соғ-саломат етказган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин.

Қўлингизни очиб, тилингизу дилингиздан ўтказган жамики гўзал дуоларингиз қабул бўлсин!
Кейинги йил ушбу муборак кунларда ҳам бир-биримизни арафа куни ва қурбон ҳайити билан табриклашни Аллоҳ барчамизга насиб қилсин!

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Дуонинг энг яхшиси арафа кунида қилинган дуодир. Мен ва мендан илгари ўтган пайғамбарлар дуода айтган энг яхши сўзлари «Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду ва ҳува ала кулли шайъин қодийр».

(Термизий ривояти)

Ҳурмат билан Саноев Ғайбулло Абдурахмонович.


Video oldindan ko‘rish uchun mavjud emas
Telegram'da ko‘rish
🎆Yaqinlashib kelayotgan 2024-yil xonadoningizgaomadva baxt, oilaviy quvonch va totuvlik olib kelsin. Hamisha Allohning nazarida bo’ling!

🎄Dasturxoningizga fayzu-baraka tilayman. Umringiz uzun, qalbingiz hamisha butun, chehrangiz porloq, ezgu niyatlar har doim hamroh bo’lsin.

🇺🇿Yurtimiz tinch, osmonimiz musaffo bo’lsin!

🤝Hurmat va ehtirom bilan Sanoyev G’aybullo Abdurahmonovich








A.Avloniy nomidagi pedagogik mahorat milliy instituti dan repost
Табиий фан (science)нинг дарс тақсимотига таъсири тўғрисида

РАСМИЙ БАЁНОТ

Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти, Республика таълим маркази ва ЮНИСЕФ халқаро ташкилоти ҳамкорлигида Ўзбекистон таълим тизимида жорий этилган табиий фанларни ўзида жамлаган Табиий фан (SCIENCE) бўйича ўқитувчиларга қисқа муддатли ўқув курслари бошланган эди.

Бу курсда бугунга қадар сертификат олган ўқитувчилар сони умумий 15 минг нафардан ошди (шу ҳафта давомида 9027 нафар) ва ўқув курслар давом этмоқда.

Курсни сентябрга қадар ўқиб, тугатиш лозимлиги ва мазкур курс сертификатининг дарс тақсимотига таъсирига оид кўплаб савол ва мурожаатлар келиб тушмоқда.

❗️Ҳурматли устозлар, педагоглар!

Сиз мазкур фан бўйича ўқитувчилар учун ташкил этилган қисқа муддатли курсни йил якунига қадар бемалол ўқиб, сертификат олишингиз мумкин.

Яъни, бу Табиий фан (science) бўйича курс сертификатининг дарс тақсимоти, тарификация жараёни билан боғлиқлик жиҳатлари йўқлигини маълум қиламиз.

Айни пайтда uzlms.uz платформасига бир вақтнинг ўзида 60 минг нафардан ортиқ ўқитувчи мурожаат қилаётганлиги сабабли, тизимда техник носозликлар, муддатли узилишлар кузатилиб, масъуллар томонидан тезда бартараф этилмоқда.

Курсларни йил якунига қадар бемалол ўқиб, тугатишингиз ва сертификатга эга бўлишингиз мумкинлигини маълум қиламиз!

❗️Миллий -тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг 👇👇

Telegram |Facebook |Website|YouTube




⚡️⚡️ #ПКА_2022_Энг_долзарб_саволларга_жавоблар!

⁉️2022 йилда магистратурани тугатганлар аттестацияда иштирок этишлари мумкинми?


❓Савол:
Мен Фарғона вилояти Бағдод туманидаги 22- мактабнинг Матаматика фани ўқитувчисиман. Амалдаги тоифам мутахассис. Шу йили магистратурани тамомладим. Август-декабрь ойларида бўлиб ўтадиган атестацияда 1 тоифага давогарлик қилсам бўладими?

❗️Жавоб: Низомнинг 10 бандида: "Илгари аттестациядан ўтмаган ишга янги қабул қилинган педагог кадрларга ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилиши:

-магистр даражасига эга мутахассисларга, шунингдек, олий маълумот даражаси бўйича академик даражалар жорий этилгунга қадар олинган олий маълумотли педагог кадрларга — иккинчи малака тоифаси (катта ўқитувчи лавозими);

Низомнинг 48 бандида: " Педагог кадрларнинг базавий тариф ставкалари миқдори, уларнинг малака тоифаси ёки лавозими сертификат асосида белгиланиши ҳамда уларнинг иш ҳақлари сертификат генерация қилинган кундан бошлаб қайта ҳисобланиши белгилаб қўйилган.

‼️ Сиз, дастлаб тўғридан-тўғри иккинчи тоифа олиш бўйича мурожаат юборишингиз, иккинчи тоифа Сертификатини олгандан кейин эса биринчи тоифа олиш учун навбатдан-ташқари аттестацияда иштирок этишингиз мумкин (агарда ўтган ўқув йилида таълим ташкилотида фаолият олиб борган бўлсангиз, яъни педагогик маҳорат ва психологик тайёргарлик тўғрисидаги маълумотномага эга бўлсангиз).

💯Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!

👉
https://t.me/pka_tdi_uz 👈
👉Murojaatlar uchun: 👉
@pkatdi_bot👈








Саноев Г.А. dan repost


Саноев Г.А. dan repost
Qabul jarayoni va ta'lim yo'nalishlari haqida batafsil buxpxti.uz sayti hamda qabul komissiyasining +99865553040364 raqamlari orqali bilishingiz mumkin.


Саноев Г.А. dan repost
Assalomu aleykum Buxoro psixologiya va xorijiy tillar institutida 2022-2023 o'quv yili uchun qabul jarayonlari boshlandi.


https://youtu.be/S2MDYxd9WV0
PKA-2022 Buxoro viiloyati 21.04.2022 Гайбулло Саноев
Бухоро вилоятида ўтказилаётган педагоглар аттестацияси жараёнларининг трансляцияси


https://youtu.be/O5GO66k8maU
PKA-2022 Buxoro viiloyati 13.04.2022 Гайбулло Саноев
Бухоро вилоятида ўтказилаётган педагоглар аттестацияси жараёнларининг трансляцияси


https://youtu.be/swNi8OM-SLo
PKA-2022 Buxoro viiloyati 09.04.2022 Гайбулло Саноев
Бухоро вилоятида ўтказилаётган педагоглар аттестацияси жараёнларининг трансляцияси


https://youtu.be/8dCnoeA_ocY
PKA-2022 Buxoro viiloyati 07.04.2022 Гайбулло Саноев
Бухоро вилоятида ўтказилаётган педагоглар аттестацияси жараёнларининг трансляцияси


https://youtu.be/IH4-TEWNFw4
PKA-2022 Buxoro viiloyati Гайбулло Саноев 02.04.2022
Бухоро вилоятида ўтказилаётган педагоглар аттестацияси жараёнларининг трансляцияси

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.