Тайинлов, истеъфо ва жазолар


Kanal geosi va tili: O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa: Bloglar


Тайинлов, истеъфо, интизомий жазолар ва рағбатлар ҳақида расмий маълумотлар.
Whatsapp: https://whatsapp.com/channel/0029VamDlBRJpe8m4keukZ0O
Тижорий ҳамкорлик учун: @tayinlovreklamabot
Реклама шартлари: https://t.me/tayinlovdareklama/2

Связанные каналы  |  Похожие каналы

Kanal geosi va tili
O‘zbekiston, O‘zbekcha
Toifa
Bloglar
Statistika
Postlar filtri


#тайинлов

Базаров Отабек Хасанбоевич Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.

#Наманган

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#рағбат

Учқудуқ тумани ҳокимининг чегара масалалари бўйича ёрдамчиси О.Ҳикматов 1 ойлик иш ҳақи миқдорида рағбатлантирилди.

Сабаблари:

✅ зиммасига юклатилган вазифаларни ўз вақтида, сифатли ва самарали амалга оширган;
✅ чегара ҳудудларида ижтимоий барқарорликни таъминлаш, аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларни ҳал этишда ташаббускорлик кўрсатиб келмоқда;
✅ чегара олди ҳудудларини ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан биргаликда контрабанда маҳсулотларининг мамлакатга кириб келишининг олдини олиш бўйича ўтказилган тадбирларга фаол қатнашган.

#Навоий #Учқудуқ

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Мингбулоқ тумани ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, комунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Худайбердиев Шахобиддин Солижоновичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

✅ 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сон, Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 205-сон қарорлари билан белгиланган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
✅ 2025 йил 10 май куни ҳолатига аҳоли хонадонларида 180 кВт 38,2 фоиз ҳамда ижтимоий соҳа ва давлат идораларида 93,1 кВт 13,5 фоизга бажарилиб, режага нисбатан 497,2 кВт ёки 19,4 фоиз қуёш панеллари ўрнатилиб, режа вилоят кўрсаткичидан паст фоизга бажарилган;
✅ зиммасига юклатилган хизмат вазифаларини лозим даражада бажармаган.

#Наманган #Мингбулоқ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#тайинлов

Юлдашев Асқар Бўриевич Шаҳрихон тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари — иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи лавозимига тайинланди.

#Андижон #Шаҳрихон

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#тайинлов

Батиров Сабир Тургунович Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи вазифасини бажарувчи лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#истеъфо

Чиноз тумани ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари — қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Шамсудинов Лазизжон Нажмудинович лавозимидан озод этилди.

#Тошкентвилояти #Чиноз

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Зафаробод тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари – иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи Санакулов Шавкат Тошпулатовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

✅ 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 205-сонли қарорлари ижросини ташкил этишда масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Жиззах #Зафаробод #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#истеъфо

Наманган вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевич бошқа ишга ўтгани учун лавозимидан озод этилди.

#Наманган

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#тайинлов

Муродхўжаев Ғуломжон Собитхўжаевич Поп тумани ҳокими лавозимига тайинланди.

#Наманган #Поп

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#истеъфо

Поп тумани ҳокими Султанов Аъзамжон Маҳмудович лавозимидан озод этилди.

#Наманган #Поп

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Бўка тумани ҳокимлиги энергия менежери Қодиров Достон Равшанбек ўғлига иш ҳақининг 15 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

✅ меҳнат қонунчилигини бузган.

#Тошкентвилояти #Бўка

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#истеъфо

Халқ депутатлари Сирдарё тумани кенгашига 23-Ёшлик сайлов округидан сайланган Нурматова Феруза Тулкуновнанинг депутатлик ваколати ўз аризасига кўра муддатидан илгари тугатилди.

#Сирдарё

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#тайинлов

Мирзаев Абдусалом Чориевич “Сурхондарё сув таъминоти” АЖ директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди.

#Сурхондарё

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#тайинлов

Оҳангарон шаҳар ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Адизов Бобур Баротович лавозимига тайинланди.

#Тошкентвилояти #Оҳангарон

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#таъзия

“Мозийдан садо” журнали бош муҳаррири, давлат ва жамоат арбоби, археолог олим Ҳакимов Зафар Абдуллаевич 83 ёшида вафот этди.

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#таъзия

Ракат жоме масжиди имом-хатиби Раббимқул Муҳаммадиев Мадина шаҳрида вафот этди.

#Тошкент

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг қурилиш, тўсиқларсиз муҳит яратиш, коммуникациялар, коммунал хўжалик, экология ва кўкаламзорлаштириш масалалари бўйича ўринбосари Расулматов Улуғбек Октамовичга ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаблари:

✅ президент қарорига масъулиятсизлик билан қараб, унинг ижросига умуман киришмаган;
✅ штабга бирор маротаба ҳам келмаган;
✅ амалга оширилган ишлар ҳақида штабга умуман маълумот тақдим қилмаган;
✅ “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги қонун 2024 йилнинг 8 ноябр кунидан кучга кирган, лекин “Эътироф” ААТга киритилган кўчмас мулк объектлари юзасидан тегишли маълумотлар тизимга бириктирилмаган;
✅ оқибатда 101 ҳолатда муддат бузилиши вужудга келган;
✅ фуқаро Ф.С. турар жойи бўйича тегишли маълумотлар “Эътироф” ААТга киритилганига 55 кун бўлган бўлса-да, объект бўйича тегишли маълумот ва далолатномалар шакллантирилмаган;
✅ ўзига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган;
✅ ижро интизомини бузган.

#Тошкентвилояти #Чирчиқ #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Шароф Рашидов тумани ҳокими ўринбосари — инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Олимжон ўғли Отабекка ўртача ойлик иш ҳақининг 30 фоизи миқдорида жарима қўлланилди.

Сабаби:

✅ 2025 йил 1 апрелдаги ПҚ-133-сонли ва Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 8 апрелдаги 205-сонли қарорлари ижросини ташкил этишда масъулиятсизликка йўл қўйган.

#Жиззах #ШарофРашидов

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Ўзбекистон тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими етакчи мутахассиси Қўчқарова Дилафрўз Зайлобитдиновнага ҳайфсан жазоси қўлланилди.

Сабаби:

✅ хизмат вазифасини лозим даражада бажармай, ижро интизомига риоя қилмаган.

#Фарғона #Ўзбекистон #ҳайфсан

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун


#жазо

Чилонзор тумани ҳокимининг қуйидаги ёрдамчиларига ойлик иш ҳақининг 10 фоизи миқдорида жарима қўлланилди:

✅ Лутфий МФЙ бўйича Хушбақов Мусурмон Тўлқинович;
✅ Катта Қозиробод МФЙ бўйича Жумаев Карим Махмутович;
✅ Диёр МФЙ бўйича Бегимов Асқар Асрарович;
✅ Чўпон-ота МФЙ бўйича Хакимова Шахноза Ўткировна;
✅ 1-Чарх Комолон МФЙ бўйича Маханов Ислом Мухиддин ўғли;
✅ Мевазор МФЙ бўйича Рустамов Ойбек Кахарбаевич;
✅ Шарқ тонги МФЙ бўйича Жўрабоев Акбаржон Икромжон ўғли;
✅ 2-Қатортол МФЙ бўйича Тўрабоев Азизбек Авазбек ўғли.

Сабаблари:

✅ иш фаолиятида камчиликларга йўл қўйган;
✅ юклатилган вазифаларни бажармаган;
✅ хизмат вазифасига масъулиятсизлик билан ёндашган.

#Тошкент #Чилонзор

Телеграм | Харажатлар | Facebook | Instagram | Боғланиш | Реклама учун

20 ta oxirgi post ko‘rsatilgan.