#САҲОБАЛАР
Муоз ибн Жабал
(розияллоҳу анҳу)
Муоз ибн Жабал Исломни биринчилардан бўлиб қабул қилган мадиналиклардан эди. У киши Хазраж қабиласига мансуб эди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан доим бирга бўлгани боис у зотдан кўп нарсаларни ўрганди. Ҳатто Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Умматимнинг ичида ҳалол ва ҳаромни энг яхши билувчиси Муоз ибн Жабалдир”, деганлар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Ислом динини ўргатиш учун Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни Яманга жўнатганлар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу саҳобалар орасида илми ва фаросати билан ҳам ажралиб турарди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қорачадан келган, ширинсухан истарали йигит бўлганликлари таърифланади. Абу Бакр розияллоҳу анҳу вақтида Мадинага қайтиб келди. Муоз ибн Жабал умрини инсонларни тўғри йўлга бошлашга, фойдали илм қолдиришга бағишлади. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу у киши ҳақида: “Муоз Аллоҳга бўйсунувчи, ҳақиқий мусулмон эди. Биз уни Иброҳим алайҳиссаломга ўхшатар эдик”, дер эди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қариндош-уруғлари билан Шомга кўчиб ўтади ва у ерда илм билан шуғулланади. Бир қанча муддат ўтганидан сўнг Шомнинг амири Абу Убайда ибн Жарроҳ вафот этади. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу Муоз ибн Жабални Шомга бошлиқ этиб тайинлайди. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу Шомга бошлиқ этиб тайинланганидан сўнг бир неча ой умр кўрди ва 33 ёшида оламдан ўтди.
Яқинларингизга ҳам улашинг.
www.tavba.uz | Youtube | Facebook | Telegram