#ҲАДИС
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Мусулмон одамга чарчоқ ва қийинчилик, хафачилик ва маҳзунлик, ғам-ғусса ва озор етса, ҳаттоки тикон кирса ҳам, албатта, Аллоҳ ўшалар ила унинг хатоларини ўчиради”, - дедилар”.
Шарҳ: Демак, мусулмон одам бирор азият чекса, ҳатто тикон кирса ҳам, Аллоҳ таоло шунга яраша унинг хатосини ювар экан. Касал бўладими, чарчайдими, оғир аҳволда қоладими, мусийбат етадими, ғам-ғуссага ботадими – чеккан азобларининг ҳар бири катта ва кичик гуноҳларининг ювилишига сабаб бўлмай қолмайди.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
"Одоблар хазинаси" китобидан
Яқинларингизга ҳам улашинг.
www.tavba.uz | Youtube | Facebook | Telegram